Нурузова З. А. – Тта “Микробиология, вирусология ва иммунология” кафедраси мудири т ф. д профессор. Алиев Ш. Р


Микробиология, вирусология, иммунология модули бўйича курс иши ўқув


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/24
Sana10.11.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1762573
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2.09. Микробиология, вирусология, иммунология 2-3

 
Микробиологиявирусология, иммунология модули бўйича курс иши ўқув 
режасида кўзда тутилмаган. 
 
Модул бўйича талабалар билимини назорат қилиш турлари ва баҳолаш 
мезонлари 
Микробиология, вирусология, иммунология модули бўйича баҳолаш 
мезонлари ҳақидаги маълумот биринчи машғулотда талабаларга эълон 
қилинади. 
Талабаларнинг модул бўйича ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим 
стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари 
ўтказилади: 
- жорий назорат (ЖН) 
- оралиқ назорат (ОН) 
- якуний назорат (ЯН).  
Модулга ажратилган 5,0 кредитни талаба жорий назорат давомида йиғади.  
 
ЖОРИЙ НАЗОРАТ (ЖН) 
Жорий назоратда талабанинг модул мавзулари бўйича билим, амалий 
кўникма ва компетенцияларни эгаллаш даражасини аниқлаш ва баҳолаб бориш 
кўзда тутилади. Микробиология, вирусология, иммунология модули бўйича 
ЖН оғзаки, тарқатма материаллари билан ишлаш, тест ва вазиятли масалалар 
ечиш, мавзуга бактериологик препаратларни интерпретация қилиш, амалий ва 
лаборатория ишларини бажариш, уйга берилган вазифаларни текшириш ва шу 
каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин.  
Баҳолашда талабанинг билим даражаси, амалий машғулот материалларини 
ўзлаштириши, назарий материал муҳокамасида ва таълимнинг интерактив 
услубларида қатнашишнинг фаоллик даражаси, шунингдек, амалий билим ва 
кўникмаларни ўзлаштириш даражаси (яъни назарий, аналитик ва амалий 
ёндошувлар) ҳисобга олинади. 
Ҳар бир машғулотда барча талабалар баҳоланиши шарт. Максимал балл 
100, ўтиш бали 55 балл.
 
Жорий назоратда талабалар билими таълим моделига асосланган холда 
қуйидаги босқичларда амалга оширилади: назарий ва амалий қисм (50:50). 
Жорий назорат учун ажратилган 5,0 кредит семестрлар бўйича қуйидагича 
тақсимланади: 
3 семестр – 2 кредит; 
Жорий назорат - 2 кредит; 


21 
Оралиқ назорат – 0 (ўтилиши мажбурий) 
4 семестр – 3 кредит; 
Жорий назорат - 3 кредит; 
Якуний назорат – 0 (ўтилиши мажбурий) 
Талаба 3-семестрда белгиланган кредитларни тўплагандан кейин семестр 
якунида синовли вазифани топширади ва ўтиш (саралаш) балидан ўтсагина 
кейинги семестрга ўтади. Талаба белгиланган кредитларни тўплагандан кейин 
семестр якунида ЯНга киритилади. 
Жорий назоратда саралаш (ўтиш) баллидан кам балл тўплаган ва узрли 
сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, 
навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий назорат учун ЯНгача бўлган 
муддат берилади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling