Нурузова З. А. – Тта “Микробиология, вирусология ва иммунология” кафедраси мудири т ф. д профессор. Алиев Ш. Р
Талаба тасаввурга эга бўлиши керак
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
2.09. Микробиология, вирусология, иммунология 2-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаба билиши керак
- Талаба кўникмаларга эга бўлиши керак
Талаба тасаввурга эга бўлиши керак:
-микробиология, вирусология ва иммунология модулларининг тарихи, бу модулларнинг шаклланишининг асосий босқичлари; - микробиологик лабораторияларда, реактивлар, асбоблар ва лаборатория ҳайвонлари билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш; - микроблар ва вирусларнинг таснифи, морфологияси структураси ва физиологияси, уларнинг биологик, патогенлик хусусиятлари; - микроорганизмлар экологияси ва уларнинг ташқи муҳитда тарқалганлиги; - организмнинг махсус, номахсус химоя омиллари ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти; - микроб оламининг алоҳида вакилларининг асосий инсон юқумли касалликлари этиологияси ва патогенезидаги ўрни; - микробиологик диагностика усуллари, касалликлар профилактикаси. - микробиологик нуқтаи назардан юқумли ва оппортунистик касалликларни ташхислашда тадқиқот учун зарур лаборатория усуллари. Талаба билиши керак: - микробларнинг патогенлиги ва антибиотик қаршилигини генетик назорат қилиш хусусиятлари, шакилланиш механизмлари ва уни аниқлаш усуллари; - инфекцияни олдини олиш учун асбоб ва ускуналар, боғловчи материалларни стерилизация, дезинфекция қилиш усуллари; - юқумли касаллик қўзғатувчиларининг дифференциал хусусиятларини; - лаборатор ташхис усулларини; - касалликларни махсус олдини олиш чораларини; - ташқи муҳит ва озиқ-овқатларнинг санитар-кўрсаткич микроорганизмларини аниқлаш. 32 Талаба кўникмаларга эга бўлиши керак: - микроскоп билан ишлаш; - патологик материаллардан ва микроб культураларидан суртма тайёрлаш, оддий ва мураккаб усулларда бўяш усуллари; - юқумли касалликларни бактериологик; - вирусологик; - серологик; - микологик; - паразитологик; - молекуляр-генетик; - иммунологик ташхис қўйишнинг замонавий усулларини бажариш, олинган натижаларни интерпретация қила олиши; - ажратиб олинган микроб культураларини антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари; -патологик материаллардан микроскопик усулда замбуруғ ва содда жониворлар келтириб чиқарувчи қўзғатувчиларни топиш; - касбий фаолият учун ўқув, илмий, илмий-оммабоп адабиётлар ва интернет тизимидан фойдаланиш; Таълим бериш усуллари Маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари. Таъминот Таълимнинг техник воситалари: микроскоп, компьютер, телевизор, мультимедиа проекторлари; Лаборатория жиҳозлари; Амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш учун озиқли муҳитлар, микроб культуралари, зардоблар, диогностикумлар, бўёқлар набори, реактивлар. Ўқув-услубий материаллар: маъруза матни, маъруза презентациялари, тарқатма материаллар, дарслик, ўқув қўлланма, амалий ва лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланмалар, видеофильмлар, ўргатувчи компьютер дастурлари, видеомаъруза, аудиомаърузалар Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling