Нутқ маданиятининг умумий тавсифи
-чизма. Н у т қ т у р л а р и
Download 37.16 Kb.
|
1 2
Bog'liqНутқ маданиятининг умумий тавсифи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Нутқ маданиятини шакллантиришда ижтимоий-педагогик усулларнинг аҳамияти
1.1.1-чизма. Н у т қ т у р л а р и
Нутқ маданиятининг оғзаки шаклининг юзага келиши маълум шароитлар билан боғлиқдир. Булардаи энг муҳими адабий тилдан кундалик турмушда фойдаланиш заруриятининг пайдо бўлиши ва бу жараённинг кундалик хаётий зҳтиёжга айланиши билан боғлиқдир. Натижада адабий тилнинг ўзига хос алоҳида кўриниши оғзаки адабий нутқ юзага келади ва у ўзига хос хусусиятлари билан ёзма тилдан фарқ қилади. Адабий тил оғзаки шаклининг пайдо бўлиши шева ва диалектлардан устун турувчи, қўлланиш доирасига кўра улардан устунлик қилувчи оғзаки нутқнинг юзага келишидир. Оғзаки адабий нутқнинг юзага келиши ҳар қандай ривож топган миллий тилнинг хам мухим белгисидир. Адабий тилнинг дастлабки даврларида адабий тилнииг икки шакли - ёзма нутқ ва оғзаки адабий нутқ бир-бирига қарама-қарши қўйиб келинган бўлса, адабий тилнинг миллий тиллик даврига келиб, адабий нутқнинг бу икки тури ўзаро яқинлашади, ўзаро бир-бирига ўтиб турадиган бўлиб қолади. Нутқ маданиятининг оғзаки шаклининг ёйилиши ва шаклланишида миллий театр, радио телевидение тили, айниқса, ўрта ва олий таълим тизими алоҳида аҳамият касб этади. 1.2. Нутқ маданиятини шакллантиришда ижтимоий-педагогик усулларнинг аҳамияти Бўлажак мутахаассисларда нутқ маданиятини шакллантиришда ўқитувчи масъул хисобланади. Уни камол топишида ўқитувчининг дунёкараши онги, маданияти, нутки белгиловчи воситалар саналади. Ўқувчиларга таълим-тарбия беришда ўқитувчининг нутки катта роль ўйнайди. Шунинг учун унинг нутқи хамма вақт гоявий юксак, равон, юмшок, дилкаш бўлиши лозим. Нуткда ва ишда субутсизлик ўқитувчи учун нолойикдир. Хар бир нутк болаларнинг ёш хусусиятларини, билими ва тушунчасини назарда тутиб тузилиши шарт. Шу билан бирга ўқитувчининг нутки ёш авлод кўз олдида уни ўраб олган моддий ва маънавий дунёнинг янги қирраларини очиб беришни максад килиб кўяди. Ўқитувчининг нутки таълим ва тарбия беришнинг асосидир. Ўқитувчининг нутки имкони борича синтактик жихатдан содда, жозибадор, таъсирчан тузилиши лозим. Хар кандай билим ва тарбия, асосан ўқитувчининг дарс хамда дарсдан ташкари кундалик нутки оркали бериб борилади. Нуткда, у кандай шаклда бўлмасин, бизнинг кадриятларимиз каттик хурмат килиниши лозим. Педагогик нуткий мулокотнинг ўзига хослиги ўқитувчининг хамма ерда, хар кандай шароитда хам тарбиячи эканлиги билан характерланади. Педагог ўз тарбияланувчилари билан кўпрок аудиторияда, дарсда нуткий мулокотда бўлади. Унинг нутки илмий педагогик мазмун касб этади. Бундай нуткда илмнинг турли сохаларига оид коидалар, атамалар, хулосалар акс этади. Бундай нуткда хар бир нарса ўз ўрнида, меъёрида бўлади. Атамаларга, янги сўзларга берилган изохлар содда, ўқувчи хазм киладиган синтактик курилмаларда берилади. Қоида ва назариялар хаётий, ўқувчига якин мисоллар билан таништирилади. Маълумки, нутк оғзаки ва ёзма шаклларга эга. Оғзаки нутк сўзловчи гапириб турган вакт бирлигидагина мавжуд бўлиб, бу жараён тугаши билан нутк хам тугайди. Аммо нутк таъсирида уйгонган хаяжон, берилган ахборот маълум вактгача тингловчи онгида сакланиши, унинг хулкига таъсир этиши мумкин. Оғзаки нутк хусусиятлари сифатида куйидагиларни кўрсатса бўлади: 1. Оғзаки нутк тезкорлик билан амалга ошади. Тушунчалар билан “унинг либоси” бўлган сўз биргаликда “яшин тезлигида” тилга кела бошлайди. Баъзан тушунчани ифадаловчи сўзни ўша тезликда сззловчи топа олмай колади. Унга якин ёки ўйланган тушунчани ифодалай олмайдиган сўзларни ишлатиб юборади. Бундан тингловчи хам, сўзловчи хам зарар кўради. 2. Оғзаки нуткда сўз бирикмалари ва гапларнинг моделлари айтилмокчи бўлган фикрга монанд холда тезкорлик билан танланади. Гап курилишини, моделларини акл назорат килиб боради. Фикрни айтилганларни хотирада ушлаб турган холда ривожлантиришга тўғри келади. Агар хотира озгина “дангасалик ” килса, гап тузилиши, сўз бирикмалари ўзаро мантикан ва грамматик боғланмай колади. Чунки, янги кисм аввалги кисм унутилгани учун у билан мослаша олмайди. Масалан: “Устоз, сизни... халк олдида килган улкан хизматларингиздан биз миннатдормиз”. Мисолда сўзловчи нуткининг “Устоз, сизни “ кисмини айтгандан сўг уни кандай ривожлантириш устида килган мулохазаси жараёнида аввалги кисмни, аввал ўлаган моделини унутиб куйган. Шу сабабли тушум келишигида келган сў кейинги кисмлар билан грамматик ва мантикан боғланмай колган. 3. Оғзаки нутк тахрир имкониятидан махрум. У кандай шаклда борликка келган бўлса, шундайлигича тингловчига такдим килинади. 4. Оғзаки нуткда, одатда, мулокот учун энг зарур нарсаларгина зухур этилади. Бу бир томондан вакт иктисоди билан, иккинчидан, нутк кучини тежаш билан боғлик. Шунга кўра, унда узундан узок кириш, кенг изохлар кам учрайди. Аксинча, ходисаларнинг, нарсаларнинг ўзаро боғликлик даражалари, уларнинг тингловчи ва сўзловчига равшанлиги даражаси хисобга олинади. Факат зарурият хис этилгандигина аввалдан маълум нарсаларга изох берилади. 5. Оғзаки нутк сўз бойлиги жихатидан ёзма нуткка нисбатан анча камбагал бўлади, унда бир хил сўзлар, бир кадар кўпрок такрорланади. Бу хол тил воситаларини танлаш кийинчиликлари билан боғликдир. 6. Оғзаки нуткда сўзловчининг фаол нуткий харакати тўхтам, оҳанг, урғу, турли хил имо-ишоралар фикрнинг тингловчига етиб боришида аҳамият касб этади. Ёзма нутк оғзаки нуткдан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: нуткни ёзаётганда муаллиф вакт жихатидан бемалол фикрлаш имкониятига эга бўлади. У ўз нутки кисмларини ва бутун нуткни кайта-кайта тахрир килиши, фикр учун энг мос имкониятларни танлаш, гап тузилишини кучайтириши мумкин. Кишиларнинг нуткий фаолияти монолог, диалог, полилог кўринишида амалга ошади. Монолог-сўзловчининг ўига ёки тингловчиларга каратилган нуткидир. Монологик нуткда сўзловчи ўига маълум бўган вокеа-ходисалар, ўз ички кечинмалари хакида маълумот беради. Монологик нутк тингловчиларни сухбатга фаол аралашувга ундамайди: уларда айтилганларга жавоб талаб килинмайди. Синтактик жихатдан монологик нутк мураккаб тузилган булиб, кенг камровлидир. Монологик нутк уз хусусиятларига караб бир неча кўринишда бўлиши мумкин: ички ва ташки монолог: ташки монологнинг драматик монолог, лирик монолог, хабар монологи каби турлари бор. Ички монолог бадиий адабиётда кўлланувчи услубий усуллардан биридир. Бу усул юз берган аник вокеаларни, уларнинг таъсирида кахрамон ички кечинмаларида пайдо бўлган фикрлар сифатида баён этиш имкониятини беради. Ички монолог сўзловчининг ички нуткидир. Ташки монолог сўзловчининг ташки нуткидир. Унда тил имкониятлари хакикатга айланади. Сўзловчининг нутк мазмунини етказишга кўмаклашувчи турли хил харакатлари ёрдамида баён этиладиган монологи драматик монолог дейилади. Драматик монолог сўзлаётган шахснинг кўли, гавдаси, коши, боши, кифти каби аъзолари зарурият туғилганда харакат килади. Турли тарздаги маъноли харакатлар фикрнинг тингловчи томонидан яхши тушуниб олинишига кўмаклашади. Сўзловчининг ички хис-туйғуларини, рухий кечинмаларини ифодаловчи ташки монологик нутк лирик монолог дейилади. Лирик монологда шахснинг орзу-умидлари, ташки дунёдан олган таасссуротлари, келажак режалари акс этади. Сўзловчининг руй берган ходисалар хакида хикоя килиб бериши хабар монологи дейилади. Хабар монологида вокелик ровий тилидан баён этилади. Хабар монологи хикоячилик, киссачиликда кўпрок кўлланилади. Диалог нутк шаклларидан бири бўлиб, унда хар бир фикр тўғридан-тўғри сухбатдошга каратилган бўлади. Диалогик нуткнинг синтактик курилиши монологик нуткка караганда содда тузилади. Диалог фикрларнинг кискалиги билан ажралиб туради. Унда сухбатни давом эттириш учун энг зарур нарсаларгина ифодаланади. Вокеалар кенг изохланмайди. Шу жихатдан хам диалог монологга ўхшамайди. Диалог, сўрок, буйрук ва дарак гаплардан ташкил топади. Полилог - иккидан ортик иштирокчиларнинг нуткидан тузилган сухбатга айтилади. Полилог хамма тил хусусиятлари жихатидан диалогнинг ўзидир. Факат унда сухбатдошларнинг сони кўпрок бўлади. Сўзловчи ўртага ташланган муоммога бирдан ортик иштирокчи ўз фикрларини билдириши мумкин. Тил бойликларидан хар ким ўзича фойдаланиб сўзлайди. Бир тур сўзлар ва тилга тегишли бошка белгилар бир нуткда кўпрок ишлатилгани холда бошка нуткда учрамайди. Бошка бир нутк ўзининг сўз бойлиги ва гапларнинг курилиши, оханги билан учинчи бир нуткдан ажралиб туради. Тил бойликларини танлаб ишлатишга караб нутк кўринишлари бир неча турга ажралади. Ана шу хилма хиллик нутк услублари деб аталади. Нутк услублари алоканинг максадига мувофик амалга ошуви йўлида сўзловчининг тил бойликларидан танлаб фойдаланиши туфайли нуткнинг тарихан шаклланган кўринишидир. Услубшуносликка бағишланган асарларда нуткнинг куйидаги услублари кўрсатилади.: 1. Сўзлашув услуби 2. Расмий услуб 3. Илмий услуб 4. Публицистик услуб 5. Бадиий услуб Хар бир услуб ўзига хос система бўлиб, бошка услублардан кўпгина белгилари билан ажралиб туради. Сўзлашув услуби - ўз лексикаси, фонетикаси, морфологияси ва синтаксиси билан халкнинг оддий сўзлашув тилини ўзида акс эттиради. Сўзлашув услуби учун оддийлик, соддалик, бетаккалуфлик, хаяжонлик хосдир. Расмий услуб - ҳужжатлар тил хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Эълонлар, карорлар, суд ва давлат идоралари хужжатлари шу услубда ёзилади. Расмий услуб хаётда жуда кенг кўлланилади. Шунинг учун унинг луғати ранг - баранг сўзларидан ташкил топади. Илмий услуб -фаннинг турли сохаларига алокадор сўз ва атамаларни кўпрок тасарруф килиш, баённинг кўпрок мантикий далилларига суяниш билан бошка услублардан ажралиб туради. Илмий услубда табиат ва жамият ходисалари аник, кандайдир коидалар, формулалар асосида ифодаланади. Илмий баёнда фикр мантикий ва ашёвий далиллар билан мустахкамланиб боради. Илмий услубда тўликсиз гаплар, бир таркибли гаплар сўз-гаплар деярли учрамайди. Сўзлашувнинг киска диалог тури хам илмий услубда ёзилган асарлар учун бегонадир. Илмий услубнинг илмий ва илмий - оммабоп кўринишлари бор. Илмий оммабоп баён ўзининг лексик таркиби ва синтаксиси билан халк оммасига мўлжалланган бўлади. Бундай нуткда фаннинг махсус сохаларига алокадор атамалар камрок ишлатилади, тилга олинганларига изохлар бериб борилади. Публицистик услуб- даврнинг ижтимоий-сиёсий долзарб масалаларини жўшкинлик билан акс эттириш публицистик услубга хосдир. Тарихий ёки бошка хар хил далилларни нуткка киритиб, мантикий умумлашмалар чикариш ёки бу ишни тингловчига хавола этиш, фош этилган шахс ёки ходисалар устидан киноя, кесатик, пичинг хамда кочириклар килиш, риторик, сўрок гаплардан фойдаланиш публицистик нуткни жонли, таъсирчан, хаяжонли килади. Шуни айтиш керакки, хар бир публицистик нутк албатта шулардангина иборат бўлади, деган гап эмас. Публицистик нуткда муаллиф вокеликка нисбатан фаол муносабатда бўлади. Унинг хаётга, вокеликка бўлган бундай муносабати далилларни танлашда, уларни тахлил килишда, тилнинг эмоционал - экспрессив воситаларини тасарруф этишда кўринади. Публицистик нуткда образлиликка катта эътибор берилади. Тилнинг тасвирий воситаларидан кенг фойдаланилади. Тил воситаларини танлаш мантикийлик ва эмоционаллик талабига караб амалга ошади. Бадиий услуб нуткнинг бошка услубларидан дастлаб ўзининг образлилиги ва эстетик таъсир этиш вазифаси билан ажралиб туради. Бадиий нуткда тил лексикасининг хамма катламлари иштирок этади. Чунки юкорида зикр этилган услублар ижтимоий хаётнинг у ёки бу сохасини ифодаласа, бадиий услуб инсон фаолиятининг барча кирраларини ўзида акс эттиради, хаммага тааллукли бўлади. Унда турли касб-кор, фан-техника, халкнинг маиший хаётига тегишли ранг-баранг сўзлар кўлланилади. Бу услубда тил воситалари образлар ва манзаралар яратади, кишиларга эстетик озик бериш учун хизмат килади. Бадиий услуб учун шахсий образли сўз ишлатиш характерлидир. Хар бир муаллиф ўзига хос сўз ишлатиш усулларидан фойдаланади. Бу билан ўзига хосликка асарнинг ўкимишли бўлишини таъминлашга интилади. Бадиий нутк хамма нарсанинг янги, охори тўкилмаган, бошкалар ишлатмаган бўлишлигини хохлайди. Шу туфайли шоир ва адиблар хаммага маълум тил воситаларидан ўзигагина хос усулда фойдаланишга харакат киладилар. Шахсий образлилик публицистик услубга хам хосдир. Образлилик сўзлашув услубида хам бўлади. Лекин улар кўпчилик томонидан кўп мартаба ишлатилган, “котиб колган”,“колиплашган” холда амал килган бадиий услубда образлилик янги, ширадор бўлади. Хулоса қилиб, айтганда талабада нутқ маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик усулларидан ўринли ва самарали фойдаланиш ўқитувчининг педагогик маҳоратига боғлиқ бўлади. Ўқитувчида нутқ маҳорати қанчалик шаклланган бўлса, талабалар нутқини шаклланишига шунчалик даражада талаблар қўя олади-ки, бу вазифаларнинг инъикоси сифатида келажакда талабаларнинг ўз касбининг етук мутахассиси бўлиши билан биргаликда, мустақил ва эркин фикрловчи шахс хамда ўз нуқтаи назарига эга фуқаро бўлиб етишишида кўринади. 1 И. Султон. Нутқнинг тарихий илдизлари. Т, 1980 й 2 М.Кайковус. “Қобуснома” 1994 й 3 А. Навоий. Танланган асарлар 2001 й Download 37.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling