О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


 Классик таълим модели доирасида замонавий маърузалар


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

2.1. Классик таълим модели доирасида замонавий маърузалар 
2.1.1.Олий таълимда маърузаларни юзага келиш тарихи 
 
XIII–XIV асрлардан бошлаб Европада биринчи университетлар ташкил этилганда, 
маърузалар ўқитишнинг асосий бир шакли сифатида юзага келди ва у ҳозирги кунга қадар 
олий таълим тизимида ўқитишнинг етакчи шакли сифатида ўқув жараёнида қўлланилмоқда. 
Маъруза дастлаб қадимги Грецияда юзага келган бўлиб, кейинчалик ўрта асрларда қадимги 
Римда ривожланди. XIX аср ўрталарига келиб, назарий ва техникавий билимларнинг 
ривожланиши талабаларнинг мустақил изланишлари ҳамда фаоллигини ошириш мақсадида
маърузаларни амалий машғулотлар билан тўлдириш зарурлигини талаб этди. Шу сабабли, 
Агар мақсад нопок бўлса 
унга олиб борувчи йўллар 
ҳам нопок бўлади. Шу 
сабабли, 
ўқувчи-
талабанинг 
асосий 
мақсади, қандай бўлмасин 
баҳо олиш эмас, балки 
билим 
олиш, 
ўқитувчининг 
вазифаси 
эса баҳо қўйиш эмас, 
билим 
бериш 
бўлмоғи 
лозим. 
О.Д.Рахимов 


36 
маърузалар талабаларга ўқув адабиётлари устида мустақил ишлашга йўналтирувчи машғулот 
тури сифатида қарала бошланди. Таниқли рус хирурги ва педагог Н.И. Пирогов 
кўрсатганидек, маъруза қачонки маърузачи мутлақо янги илмий материалларга ёки алоҳида 
нутқ қобилиятига эга бўлсагина яхши маъруза деб тан олиниши мумкин. XIX асрнинг 
ўрталарига келиб Россияниннг айрим олий ўқув юртларида тажриба сифатида маъруза 
машғулотлари ўқув режасидан чиқарилди. Лекин, ушбу ҳолат ўзини оқламади, 
талабаларнинг билим даражаси кескин пасайди.
XIX аср охири ва ХХ аср бошларига келиб ўқитиш услублари “фаол” ва “нофаол” 
турларга ажратила бошланди. Маърузаларда талабалар фақат эшитиш имкониятига эга 
эканликлари, ўзлари мавзу бўйича ҳеч бир маълумот қўшиш, ўз фикрларини билдириш 
имкониятлари камлиги сабабли, маъруза ўқитишнинг “нофаол” шаклига киритилиб, 
маърузалар ўқитиш давомида муҳим рол ўйнамайди деган фикрлар ҳам пайдо бўлган. 
Ижтимоий муҳитнинг ўзгариши ва таълим жараёнидаги тезкор ўзгаришлар таълимнинг 
ташкилий шакли ва моделига ҳам таъсир этди. Мамлакатимиздаги олий таълим 
муассасаларида маърузага ўқув жараёнида етакчи ўрин берилган ва фан учун ажратилган 
ўқув юкламасининг деярли 1/2 ёки1/3 қисми маъруза машғулотлари учун ажратилган.
Шунингдек, бугунги кунда таълим жараёнида маърузанинг ўрни ва шакли маълум даражада 
турли хил баҳсларга сабаб бўлмоқда. Умуман маърузанинг таълим жараёнидаги етакчи ўрни 
хусусида икки хил фикрлар юзага келмоқда. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling