О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Тингловчилар диққатини
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
8.
Тингловчилар диққатини фаоллаштириш услубларини лойиҳалаш 9. Тингловчилар тушунишларини қўллаб-қувватлаш усулини лойиҳалаш 59 2. Талабадан материални қисқача тушунтириб беришини ёки изоҳлаб беришни талаб қилиш (интерпретация ) . 3. Рефлексия (талабанинг руҳий ҳолатини, фикр ва ўйларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш). Маърузада тескари алоқани ташкил этиш ва баҳолаш учун маърузачи олдиндан махсус тарқатма материаллар тайёрлайди. Унда ББХБ (биламан, билишни хоҳлайман, билиб олдим) жадвалидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, талабадан қуйидаги саволларга жавоб беришлари сўралиши ҳам мумкин: 1. Маърузада талаба ўз олдига қўйган мақсадига эришдими, тегишли билимини олдими. 2. Маърузада улар хоҳлаган қайси саволлар ёритилмади ёки кам ёритилди. 3. Маърузада уларга нималар ёқмади ёки қайси саволларни ўзлаштириш қийинчилик туғдирди. Яхши маъруза маърузани қандай руҳда якунланиши билан ҳам баҳоланади. Маъруза сўнгида яхши кайфият ва кўтаринки руҳни ташкил этиш маърузачидан катта маҳорат ва тажриба талаб этади. Маъруза якунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: 1. Маъруза режасида берилган масалалар бўйича якуний қисқа хулоса бериш. 2. Маъруза хулосасини кейинги маъруза мавзуси билан боғлаш, тингловчилар саволларига қисқа жавоб бериш. 3. Навбатдаги маъруза мазмуни бўйича (мавзуни эълон қилмасдан) тингловчиларга муаммоли саволлар бериш ва уларда кейинги маърузага қизиқиш уйғотиш. 4. Кейинги маъруза бўйича мустақил ишлашлари учун имконият йўлларини яратиш. 5. Энг асосийси, маъруза мақсадига эришилганлигига ишонч ҳосил қилиб, маърузани ўз вақтида якунлаш! Маъруза сифати ахборотларни тингловчилар томонидан сон жиҳатдан қанчалик кўп ўзлаштирганликлари, билиб ёки ёдлаб олганликлари билан эмас, балки маъруза материалларини тингловчилар томонидан сифат жиҳатдан қанчалик қайта ишланганлиги, материаллар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш қобилиятини, ижодий ёндошувни, назарий маълумотлардан ҳаётда стандарт ва ностандарт вазиятларда фойдаланиш малакаларини шаклланганлиги билан баҳоланади. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling