О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


 Маърузачи томонидан турли саволлар бериш орқали


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

1. Маърузачи томонидан турли саволлар бериш орқали
 
риторик саволлар (савол билан тушунтирилган материалларни тасдиқлаш); 
 
тингловчиларнинг савол беришларига имконият яратиш; 
 
ўз тушунчаларини қайта текшириш, савол-фаразлар бериш.
2. Маърузачи тажрибаси ва шахсига аппеляция:
 
маърузачининг шахсий амалий тажрибасидан далиллар, маълумотлар ва мисоллар
келтириш. 
3. Биргаликда фикрлаш, муаммолар устида биргаликда ўйлаш услуби:
 
маърузачи тингловчиларга шундай далиллар билан мурожаат қилиши керакки,
тингловчиларда биргаликда ҳаяжонланиш, диққат қилиш ва муаммо ичига киришиб кетиш 
ҳолати содир бўлсин.
4. “Парадокс вазият” услуби:
 
инсонда ҳар доим кутилмаган, умуман эшитмаган маълумотлар, ахборотларни 
эшитишга иштиёқ кучли бўлади ва бундай материалларни тинглашга диққати 
ошади.
5. “Хатолардан ўрганамиз” услуби.
 
маърузачи тингловчилар дуч келиши мумкин бўлган хатолар, ўзлаштиришдаги
қийинчиликлар ва муаммоларни таҳлил қилиб мурожаат қилади. 
6. “Полифония” услуби.
 
бир масала ёки саволга турли хил нуқтаи назар билан ёндошиш ва тингловчиларга  
танқидчи сифатида қараш имкониятини яратиш. 
7.”Тетиклантирувчи, жонлантирувчи - четга чиқиш” услуби. 
 
маърузачи аудитория ҳолати ва тингловчилар савияси (ёши, маълумоти, билим
даражаси ва б.)ни ҳисобга олиб, мавзуга оид қисқа ҳазиллар, анекдотлар, ривоятлар
латифалар айтиб бериши мумкин. Лекин, маърузачи ўзини ва аудиторияни диққат билан 
назоратдан четга чиқишга йўл қўймаслиги керак. Ушбу услубда учта шартга қатъий амал 
қилиш талаб этилади: мазмун, вақт ва кимга ҳазиллашишни билиш.
8. Кўргазмали, ўқув-визуал материаллар ёрдамида тингловчилар фаолиятини 
фаоллаштириш.
9. Маъруза ўтишнинг ташқи белгилари ва шакллари. 
 
маърузачининг нотиқлик санъати (нутқ давомида узоқ ёки қисқа
тўхталишлар(пауза), ўз ҳаракатини назорат қилиш, ўз аудиториясини кўра олиш қобилияти 
ва б.) 
Маърузада тингловчиларни тўлиқ тушунишларини таъминлаш учун дастлаб, мавзу 
мазмунини қанчалик тушунганликларини аниқловчи мезонларни ишлаб чиқиш талаб 
этилади ва уни қуйидаги усуллар орқали амалга ошириш мумкин: 
1. Тушунтирилган материални бир шаклдан бошқа шаклга ёки бир тилдан бошқа тилга 
ўгириш услуби. Масалан, талабага матнли мазмунни схема ёки график кўринишга келтириш 
топшириғи берилади.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling