О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақдимотнинг назорат варақаси
- 2.1.8. Тақдимотни самарали ташкил этиш йўллари
2.1.7. Тақдимотни режалаштириш Тақдимотни режалаштиришда дастлаб асосий мақсад ва вазифалар аниқлаб олиниши ва тақдимот режасининг назорат варақаси ишлаб чиқилиши зарур. Тақдимотнинг назорат варақаси 1. Тингловчилар билишлари, эслаб қолишлари учун презентация мақсади ва вазифаси аниқ белгилаб олинади. 2. Тақдимотда тақдим этиладиган асосий маълумотлар, мавзунинг таянч иборалари ёки асосий мазмунини ёритувчи шакллар, схемалар, жадваллар ва б.аниқланади. 3. Тақдимотда маълумотларни тақдим этиш кетма-кетлиги тузилади. 4. Тақдимотда фойдаланиладиган ўқув-визуаль материаллар танланади. 5. Тақдимотда тақдим этиладиган материаллар ҳажми таҳлил қилинади. Материал жуда катта ҳажмда эмасми? 7. Мавзу бўйича визуаль материаллар намойиш этилганда, мавзуни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган ҳаётий мисоллар келтирилади. 6. Мавзу материалларини намойиш этиш техник воситаларини танлаш, уларни бошқариш кетма-кетлиги белгиланади. 7. Тақдимотқанча вақтга мўлжалланади?. Вақт ҳисоби. (одатдаги маърузаларда 80 минут). 2.1.8. Тақдимотни самарали ташкил этиш йўллари 1. Маърузачининг “нофаол” маъруза ўқиш вақти 20-30 минутдан ошмаслиги лозим. 2. Аудиторияга савол билан мурожаат қилинг. Саволларга жавоб бериш учун талабаларга савол жавобига яқинроқ тушунтиришлар орқали имконият яратинг, лекин саволни тўлиқ жавобини ўзингиз ёритманг. 3. Тақдимот вақтида баҳс, мунозара-муҳокама ҳосил бўлишига шароит яратинг. Аудитория тингловчиларини икки гуруҳга ажратиб, мавзу бўйича уларнинг фикрларини билинг, гуруҳ сардорларини бир-бирига ўз фикрларини тушунтиришларига шароит яратинг. Якунида ушбу масала бўйича ўз фикрингизни билдириб, хулосаланг. 46 4. Аудиторияда мавзу бўйича муаммоли вазият ҳосил қилинг. Дастлаб талабаларни мустақил ишлашларига имкон беринг ва бир неча талабанинг муаммо бўйича фикрларини билинг. Кейин муаммо ечимини ёритинг. 5. Барча материалларни маъруза шаклида тақдим этманг. Слайдлар ва бошқа кўринишдаги ўқув-визуал материаллар ёрдамида талабаларни мустақил ўқишлари учун вақт ажратинг. 6. Интерактив услубнинг “Кичик гуруҳларда ишлаш” техникасидан фойдаланинг. Муҳокама жараёнини юмшатишга ҳаракат қилинг. Муҳокама вақтида мавзу бўйича асосий масалалар эътибордан четга қолишига ва мавзудан четга чиқиб кетишига йўл қўйманг. 7. Мавзунинг асосий масалаларини талабалар ўзлари очиб беришлари мақсадида, аудиторияга саволлар билан мурожаат қилинг. Саволлар мавзунинг асосий мазмуни бўйича берилиши лозим. 8. Мавзу бўйича хулоса қилинг. Савол - жавобларга вақт қолдиринг. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling