О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


 Ривожлантирувчи таълимнинг циклик модели


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

1. Ривожлантирувчи таълимнинг циклик модели 
2. Фаолиятни ривожлантириш модели 
Ривожлантирувчи 
таълимнинг 
циклик 
модели. 
Андрагогиканинг 
асосий 
концепциясига мувофиқ катта ёшдагиларни ўқитиш бир неча циклларни ўз ичига олади.
Аниқ тажрибалар 
Фаол тажриба 
Абстаркт 
концепциялаштириш 
Рефлексив 
кузатиш 


48 
5-Расм. Ўқитиш цикли модели (Колб, Фрай) 
Ўқитиш ва таълимни ривожлантириш циклик жараён давомида юзага келиб,
тажрибаларга асосланади ва қуйидаги босқичлардан ташкил топади (5-расм): 
 
аниқ тажрибалар ўқувчининг шахсий тажрибаси ва кузатишлари натижасида 
олинган маълумотларни тўплашдан бошланади. 
 
рефлексив кузатиш тўпланган маълумотларнинг маъносини ва моҳиятини излаш, 
таҳлил қилиш ва фикрлаш жараёнларини ўз ичига олади. 
 
абстракт концепциялашда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш модели ва йўллари 
концепцияси яратилади. 
 
фаол тажриба- амалий тажрибалар ўтказилади.
Ушбу модел ўзига хос муҳим хусусиятларга эга бўлиб, бунда ўқитиш бир-бири билан 
кетма-кет боғланган босқичлардан иборат циклик жараён шаклида ташкил этилади. Жараён 
тажрибадан бошланади ва ҳеч вақт босқичлар ўртасида узилиш бўлмайди. Цикллар нафақат 
маълум кетма-кетлик асосида бир-бирини алмаштиради, балки бир-бирига қарама-қарши ҳам 
туради. Масалан, аниқ тажрибаларга абстракт концепциялаш қарши турса, фаол тажрибага
рефлексив кузатиш қарши бўлади. Ўқитиш жараёнида турли педагоглар ушбу циклнинг у 
ёки бу боқичига кўпроқ эътибор қаратишади ва бу ҳолатни Колб ва Фрай “ўқитиш стили” 
деб кўрсатади.
Ушбу моделга мувофиқ ўқувчи ўз тажрибаси ва билимининг қайси соҳада етарли 
эмаслигини аниқлаштиради, қийналаётган муаммоларини шакллантиради ҳамда ушбу 
муаммоларни ҳал этиш воситалари ва йўлларини белгилайди, ўқув мақсадини аниқлаб олади.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling