О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Ривожлантирувчи таълимда маъруза турлари


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

2.2.2.Ривожлантирувчи таълимда маъруза турлари 
Замонавий таълим жараёнига янги гуруҳий ўқитиш технологияларини қўлланилиши, ўз 
хусусияти билан бошқа маърузалардан фарқ қилувчи мини –маърузаларни юзага келишига 
олиб келди. Ушбу маъруза тури ривожлантирувчи таълим етакчи ғоясида (парадигмаси)да
ҳам муҳим ўрин эгалламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири ривожлантирувчи таълимда 
талабаларнинг мустақил ишларига катта эътибор қаратилишидадир. Бунда асосий маъруза 
15-30 минут бўлиб, қолган вақт талабаларнинг мустақил ёки гуруҳий ишлашлари учун 
ажратилади.
Мини маърузалар ҳам ўз вазифасига боғлиқ ҳолда бошқа маърузалар сингари турлича 
бўлади. Таълим олувчининг мавзуни ўзлаштиришдаги муаммолари ва қийинчиликларига 
боғлиқ ҳолда мини-маърузаларни қуйидаги уч турга бўлиш мумкин.
1. Маъруза-навигатор. Мини маърузанинг биринчи вазифаси анъанавий ўқитиш 
шаклидаги кириш маърузасига мос келади. Анъанавий маърузадаги кириш маърузасида 
маърузачи фан бўйича умумий маълумотлар бериб, фаннинг бўлимлари ва улар ўртасидаги 
боғланишлар, фаннинг умумий мақсад ва вазифалари, ривожланиш тарихи тўғрисида 
маълумотлар беради. Ривожлантирувчи таълим ўқитиш цикли моделига асосан мини 
маъруза-навигаторда маърузачининг асосий мақсади нафақат фаннинг мазмунини очиш ва
умумий йўл-йўриқ бериш, балки талабалар билан биргаликдаги гуруҳий фаолият давомида 
фаннинг моҳияти ва мазмунини ёритишдан иборат бўлиши лозим. Бундай маърузалар 
мазмун-моҳият жиҳатидан навигатор ҳисобланиб, талабага келажакдаги 
фаолиятининг режасини ишлаб чиқишга, мустақил ўрганиши лозим бўлган масалаларни 
белгилаб олишга имкон яратади. Шунингдек, талаба томонидан мустақил фаолият чегараси 
белгилаб олинади, шахсий ва гуруҳий мустақил ишлар бўйича талаблар ҳамда топшириқлар 
аниқланади. Маъруза-навигаторлар ўқитиш циклининг бошида, талаба мустақил ишлашга 
Фаол гуруҳий 
машғулот 
(семинар,
интернет-
анжуман ва б.)
Фаол гуруҳий 
машғулотлар 
(лабороратория, 
амалий ва б) 
Талабаларнинг 
лойиҳа устида
мустақил иши 
Ўқув мавзуси 
устида 
талабанинг
мустақил иши
Маъруза 


51 
ўтишдан олдин, ҳар бир ўқитиш фазаси бошида ҳамда фанни ўрганиш давомида савол ёки 
муаммолар юзага келганда ташкил этилиши мумкин.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling