О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Фаолиятни ривожлантириш модели
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
Фаолиятни ривожлантириш модели. Оддий ўқитишдан фарқли ўлароқ, олий таълимда
талабаларга нафақат фан бўйича янги билим ва маълумотлар берилади, балки олинган билимларни амалда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш, билимларни ривожлантириш ва қайта ишлашга ҳам ўргатилади. Таълим бериш жараёнида моделлар ўрни алмашади - касбий фаолият кўриниши ўзгаради, талабанинг қобилияти, уқуви ривожланади, ўқув мақсади ўзгаради. Таълим фаолиятининг ривожланиш самараси ҳам айнан шу билан характерланади. Ривожланувчи фаолият қуйидаги уч хил йўналишда амалга ошади: 1. Шахсий фаолиятда 2. Фаолият рефлексиясида 3. Методологик муҳитда Бу ерда методология билим олишда юзага келадиган қийинчиликларга қаратилган ғоялар, концепциялар, услублар ва воситалар мажмуи сифатида қаралади. Таълим жараёни нуқтаи назаридан ушбу моделни қуйидагича ўқиш мумкин: талаба ўз фаолияти давомида рефлексив ҳолатга олиб чиқувчи бир қанча муаммоларга дуч келади ва кетма-кет равишда қуйидаги уч жараённи амалга оширади: таҳлил – ўз фаолиятини тадқиқ қилиш, яъни фаолиятни қайта шакллантириш ва ўзлаштиришдаги муаммоли вазиятларни аниқлаш; танқид – ўзлаштиришдаги муаммолар сабабини аниқлаш; меъёрлаштириш –фаолиятни ривожлантириш. Муаммони баратараф этишга қаратилган ғоялар, гипотезалар ва усулларни ўйлаб топиш, янги меъёрларни тузиш. Анъанавий ва ривожлантирувчи таълим моделларини таққослаб қуйидагиларни аниқлашимиз мумкин: Анъанавий таълим моделининг мақсади ва натижаси стандарт вазифаларни ечиш бўйича билимлар бериш ҳамда амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ривожлантирувчи таълимнинг мақсади ва натижаси бўлажак мутахассисларни аниқ ишлаб чиқариш шароитида муваффақиятли фаолиятини амалга оширишга қаратилган компетентлигини ривожлантириш, нафақат стандарт вазиятларда, балки ўзгарувчан ностандарт вазиятларда ҳам мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича билимлар бериш ва амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Ривожлантирувчи таълим моделида 49 маъруза диалог шаклида олиб борилади ва талабада маъруза мазмуни бўйича таҳлил қилиш, изланиш, янги ғоялар ҳосил бўлиш, ўз ғоя ва фикрларини баён этиш, бошқа талабаларнинг ушбу муаммо бўйича фикрларини тинглаш ва унга ўз муносабатларини билдириш имконияти яратилади. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling