О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
2. Рефлексив маърузалар. Ривожлантирувчи таълим модели бўйича мини-маърузанинг
иккинчи вазифаси аудиториядаги ҳар бир талабани ва бутун гуруҳни мавзу бўйича мутақил фикрлашини таъминлаш ҳамда олган билимлар ривожланишининг кейинги босқичига йўналтиришдан иборатдир. Бундай маърузалар рефлексив маърузалар деб аталади. Рефлексив маърузада педагог гуруҳдаги ҳар бир талабанинг билим олиш бўйича шахсий ривожланиш қобилиятини ҳисобга олиб, қуйидаги таълимий вазифаларни ечишни режалаштиради: гуруҳдаги қийин ўзлаштирувчи айрим талабаларни фаоллаштириш ва кейинги босқичда биргаликда фаолият юртишга йўналтириш; олдин ўзлаштирилган мазмун ва фаолият тури бўйича муаммоли саволларни ташлаб, мавзу бўйича билимни чуқурлаштиришга имкон яратиш; талабалар билимини ривожланиш поғоналари бўйича ўсишини таъминлаш. Бундай маърузада ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича ўз руҳий олами, фикрлари ҳамда талабаларнинг шахсий ҳамда гуруҳли фаолияти таҳлили юзасидан вужудга келган муаммоларни умумий муҳокама мазмуни сифатида ўртага ташлайди ва бунинг учун фаолият рефлексиясини ташкил этишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланишни тавсия этади: таҳлил - ўтган фаолиятни қайта қуриш; танқидий таҳлил - қарама-қаршиликларни аниқлаш усули сифатида; олдин фойдаланилган услуб, воситалар ва муаммоли саволларни келтириб чиқаришни етарли эмаслиги; меъёрлаш - ғоялар ва қарорларни излаш асоси. Бундай маъруза жанри ўқитувчидан нутқда юқори аниқликдаги мантиқ ва мазмун бўлишини талаб этади. Маърузадаги нотиқлик санъати ҳар доим ўтилган мавзуларга мурожаат этиш ва талабани ҳамда гуруҳни кейинги ўзлаштириш босқичига йўналтирувчи саволларни ўртага ташлаш билан белгиланади. Масалан: “Олдин Сиз ушбу мавзу бўйича “..........” деб фикр билдиргандингиз ва унда қуйидаги муаммоларга дуч келгандингиз, ёки А.Рахимов муаммо ечими бўйича қуйидаги “...........................” ғояни таклиф этмоқда (анъанавий маърузада “Кеча биз “ .................” мавзуни ўтган эдик, бугунги мавзумиз “....................”, у ўтган мавзу билан “.....................” билан боғлиқдир” деб берилган). Рефлексив маърузада ҳар бир талабанинг мавзу муҳокамаси бўйича шахсан қатнашиш самарадорлиги таъминланади ва у ташлаган фикр, ғоя ёки муаммоли савол муҳокама қилиб борилади. Бундай маърузада педагог ҳар бир иштирокчининг ҳамда бутун гуруҳнинг ўзлаштириш даражасини қандай босқичда эканлигини билиб боради ва уни маърузани ўзлаштириш лойиҳаси траекторияси бўйича ривожланишини таъминлайди. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling