О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Матбуот –анжуман- маъруза


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

10. Матбуот –анжуман- маъруза – маъруза мазмуни тингловчилар саволлари асосида 
яратилади, лекин бир неча маърузачилар томонидан ўтказилади. 
11. Режа асосида хатолар киритилган маъруза – Бундай маърузаларда маърузачи 
режали ҳолда атайдан хатоларга йўл қўйиб, тингловчиларнинг диққатини тортади. 
Тингловчилар томонидан маъруза материалларини диққат билан тинглашлари, қабул қилиб 
ўзлаштиришлари, таҳлил қилиб баҳолашлари, ахборот мазмунидан эркин ва тезкор 
фойдалана олишларига йўналтирилган маъруза.
12. Маъруза-диалог – маъруза мазмуни бир қатор саволлар ёрдамида етказилади ва 
саволларга тингловчилар томонидан жавоб беришлари талаб этилади.
Олий таълим тизимида амалиётда маъруза машғулотларини ташкил қилишнинг қуйидаги 
шакллари кўпроқ қўлланилади: 
1.Кўргазмали тушунтириш услуби.  Маърузачи 
махсус 
танланган 
материалларни 
тушунтириб, тингловчи томонидан ўзлаштирилишини таъминлайди ва ушбу билимлардан 
амалда қандай фойдаланишни кўрсатиб ўтади. Маърузачи ушбу услубни танлашда шуни 
эътиборга олиши лозимки, бунда тингловчиларда ўрганиладаиган объект ёки жараёнлар 
тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил бўлади, бундай маъруза уқув ва амалий 
кўникмаларни шаклланишига йўналтирмайди. 
2. Репродуктив услуб. Маърузачи тингловчида олдин ҳосил бўлган билимлар доирасида 
бир қанча вазифалар, топшириқлар ва масалалар мажмуини тузиб, улардан маърузада 
фойдаланади. Тингловчиларда ушбу топшириқларни мустақил ечиш натижасида дастлабки 
уқув ва амалий кўникмалар ҳосил бўлади. 
3. Муаммоли ўқитиш услуби. Маъруза муаммоли шаклда режалаштрилади. Ҳозирги 
вақтда ушбу услуб билан биргаликда ролли ўйинлар, интерактив ва коммуникатив ўқитиш 
услублари қўлланилмоқда. 
7. 
Маъруза шаклини танлаш 


58 
Тингловчилар диққатини 
фаоллаштириш 
мақсадида 
биринчи навбатда уларни маърузачи билан ўзаро фаол мулоқатда бўлишларини таъминлаш 
лозим. Бу қуйидаги услублар орқали амалга оширилиши мумкин: 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling