О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Маърузачининг тингловчилар билан диалог ёки шахсан мулоқоти усуллари


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

Маърузачининг тингловчилар билан диалог ёки шахсан мулоқоти усуллари:
 
маърузачи “қонун чиқарувчи” эмас, ҳамсуҳбат; 
 
маърузада маърузачи “ахборотни етказиш” эмас, балки ўзининг шахсий ва 
интеллектуал қобилиятларини баҳам кўриши лозим;
 
тингловчиларнинг мулоҳазалари ва фикрлари билан қизиқади; 
 
муаллифлар ва манбаларга таянмасдан, ахборотларни ҳақиқийлигини исботлайди; 
 
муаммони турли хил фикрлар доирасида муҳокама қилади; 
 
тингловчиларни мустақил хулоса чиқаришга йўналтиради, уларни муаммоларни ҳал 
этишда бевосита иштирокчига айлантиради; 
 
муаммоли ва ахборотга оид саволлардан фойдаланади; 
 
тингловчиларнинг шахсий илмий тўғри жавобларини рағбатлантириб боради; 
 
тингловчилар билан биргаликда муаммо бўйича ўйлашга эришади; 
 
кейинги семинар машғулотида муҳокама учун муаммоли саволлар беради. 
Муаммоли ва ахборотга оид саволлар тингловчининг фикрлаш фаолиятини бошқариш 
воситаси ҳисобланади ва улар қуйидагича бўлиши мумкин: 
Ахборотга оид саволлар
 
ўтилган мавзулар бўйича; 
 
тингловчининг олдин олган билимларини фаоллаштиришга оид. 
 
Муаммоли саволлар: 
 
ечими ноаниқ муаммолар бўйича; 
 
муаммоларни шакллантиришга оид; 
 
муаммо ечимини излашга йўл кўрсатувчи.
 


54 
Муаммоли маърузанинг самараси қуйидаги омиллар билан аниқланади: 
 
маъруза мазмуни; 
 
маъруза мазмунига шахсан жавобгарлик руҳида ёндошиш; 
 
тингловчилар билан диалоглар ташкил этиш усуллари; 
 
касбий фаолиятнинг фан бўйича ва ижтимоий қирраси. 
 
маъруза материалини нофаол тинглаш эмас, балки тингловчиларни маъруза 
мазмунига (баҳс ва мунозараларга) киришиб кетиш даражаси. 
Ахборотларни оддий ўқиб узатишга асосланган анъанавий маърузалар ўрнини, 
ривожлантирувчи 
таълимда 
талабанинг 
мустақил 
билим 
олиши 
ва 
ўз-ўзини 
ривожлантиришга 
йўналтирувчи 
маъруза-навигатор 
(йўналтирувчи), 
рефлексив 
ва 
воситавий, муаммоли маърузалар эгаллайди. Маърузаларнинг яна бошқа кўринишлари, 
жумладан маъруза-панель, маъруза-ташвиқот, икки маърузачи иштирокидаги маърузалар 
маъруза ташкилий шаклининг хусусий кўриниши ёки такомиллашган варианти
ҳисобланади. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling