57
3. Рефлексив маърузалар – олдин ўзлаштирилган мазмун ва фаолият усуллари бўйича
муаммолар ҳосил қилиш, янги мазмунни ўзлаштиришда муаммоли вазиятлар келтириб
чиқаришга қаратилган маърузалар.
4. Воситавий маърузалар – аниқ муаммоларни ечишда олдин ўзлаштирилган
билимлардан фойдаланиш бўйича тасаввурлар ҳосил қилишга йўналтирилган маърузалар.
5. Умумлаштирувчи маъруза – курс якунида барча ўрганилган материаллар бўйича
қисқа хулосалар чиқарилиб, тингловчилар томонидан материалларни диққат
билан
тинглашлари, қабул қилишлари, таҳлил қилиб баҳолашларига қаратилган маъруза.
6. Ахборот ёки “жорий” маъруза – у ёки бу ахборотларни етказишда фойдаланиладиган
маъруза.
7. Муаммоли маъруза – реал ҳаётдаги қарама-қаршиликлар моделлаштириладиган
маъруза. Муаммо назарий ва амалий вазиятларни қарама-қаршилиги, яъни айрим ҳолларда
назария ва амалиётни бир-бирига тўғри келмаслиги шаклида талқин қилинади,
унинг
компонентлари ва ташкил этувчилари ёритилади.
8. Жуфтлик (биргаликдаги) маъруза –икки маърузачи иштирокидаги маъруза. Бунда
ҳар бир маърузачи аниқ рол ўйнайди. Масалан, бири маърузачи
сифатида иштирок этса,
иккинчиси танқидчи, эксперт ёки муаммоларни келтириб чиқарувчи сифатида қатнашади.
9. Маъруза - маслаҳат- тингловчи томонидан олдиндан шакллантирилган саволлар
бўйича маъруза.
Do'stlaringiz bilan baham: