О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Дастлаб маърузанинг мавзуси танланиши керакми ёки мақсади 2. Маърузанинг мақсади бирламчими ёки мазмуни
Маъруза мақсади - фаолиятнинг келажакдаги натижасини фикран мазмунидир.
Маъруза мақсадини шакллантиришда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш зарур: маърузада кўзланган мақсадга эришилганлигини текшириш имконини бериши лозим; мақсад аниқ бўлиши ва қисқа изоҳланиши керак; мақсад “талаба фаолияти тилида”, яъни осон ва тушунарли тилда шакллантирилиши зарур; мақсад реалистик бўлиши, яъни мақсадни таъминловчи воситалар (вақт, маърузачининг қобилияти ва б.) га эга бўлиши лозим. Маъруза мақсадини белгилашда айрим педагоглар қуйидаги муаммоли саволларга дуч келишади: 1. Дастлаб маърузанинг мавзуси танланиши керакми ёки мақсади? 2. Маърузанинг мақсади бирламчими ёки мазмуни? 3. Маърузанинг мақсадини танлашда маърузачининг фаолияти қандай ўрин тутади? Кўпчилик педагоглар олий таълим тизимида фаннинг ўқув дастурини асос қилиб олиб, дастлаб маъруза мавзусини танлашади. Бизнинг фикримизча дастлаб маърузанинг мақсади 2. Маърузанинг асосий ғоясини ишлаб чиқиш 3. Маъруза мақсадини асослаш 56 танланиши зарур. Фаннинг ўқув дастурида маъруза мавзулари эмас, балки фаннинг мазмуни қисқача берилади. Профессор-ўқитувчи ана шу мазмун доирасида фан бўйича ишчи дастур ва каледар режа тузишда мавзуларни танлаб олади. Маърузанинг мақсади аниқ бўлгач мавзуни танлаш осон кечади. Мавзу маърузада нима ҳақида фикр юритилиши ва муҳокама қилинишини яққол акс этиб туриши керак. Мавзу маъруза мазмунининг доираси, чегараси ҳисобланади. Кўпинча, тингловчилар савол беришганда “Мавзу чегарасидан чиқманг, илтимос” деб таъкидланади. Шунингдек, маърузачи ўз фикрларини баён этганда ҳам мавзу доирасидан чиқмаслиги талаб этилади. Мавзуни танлашга қўйиладиган талаблар оддий: мавзу аниқ, қисқа, маъруза мазмунини англатадиган ва фаолиятли характер (тингловчини ўйлашга, фикрлашга жалб этадиган) касб этган бўлиши зарур. Маърузага тайёрланишнинг кейинги босқичи –маъруза мазмунини танлаш. Маъруза мазмунини танлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш мақсадга мувофиқдир: маъруза мазмуни режа асосида бўлимларга бўлиниши лозим, яъни маъруза режаси шакллантирилиши керак; биринчи навбатда маърузачи учун жуда яхши таниш бўлган, яхши ўзлаштирилган материаллар олиниши лозим; материаллар маърузачи томонидан тўлиқ ўзлаштирилиши, машқ қилиниши бошқа педагоглар билан баҳс ва маслаҳатлар асосида тўлиқ қайта ўзлаштирилиши зарур; танланган материаллар маъруза мақсади ва мавзусига мос бўлиши шарт; мазмун турли хил шаклларда (тушунчалар, ахборотлар, тажрибалар, кузатиш натижалари, ҳаётий ҳодисалар ва б.) ёритилиши мумкин; маъруза учун ажратилган вақт ҳисобида талаб этиладиган ҳажмга нисбатан икки баробар кўп ҳажмдаги материаллар танланиши керак. Маъруза турини танлашда ўқув аудиториясининг техник воситалар билан жиҳозланиши, тингловчилар салоҳияти (улар кимлар: ўқувчилар, талабалар, магистрлар, стажёр- изланувчилар, олий маълумотли ходимлар, олимлар ва б.), маъруза мақсади ва мавзуси ҳисобга олиниши керак. Маърузаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling