О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Замонавий маърузани лойиҳалаш босқичлари


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

2.2.4.Замонавий маърузани лойиҳалаш босқичлари 
Замонавий маърузаларни ташкил этиш анъанавий маърузалардан ўзининг мақсади, 
мазмуни, ташкил этиш шакли ва фойдаланиладиган инновацион педагогик технологиялари 
билан фарқ қилади. Энг қулай ва оптимал вариантда замонавий маърузаларни ташкил 
этишни қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: 
Дастлаб маърузада юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар таҳлил қилиниши лозим. 
Бунинг учун аввало қуйидаги саволларга жавоб излаш талаб этилад: 
 
нима учун айнан ўқув машғулотининг ушбу шакли талаб этилди?
 
талабалар ўқув фаолиятининг умумий таркибида айнан ушбу маърузанинг тутган 
ўрни қандай? 
 
тингловчилар кимлар ва улар неча киши? 
1. Маъруза олди вазиятни таҳлил қилиш 
2. Маърузанинг асосий ғоясини ишлаб чиқиш 
3. Маъруза мақсадини асослаш 
4. Мавзуни белгилаш 
5. Маъруза мазмунини танлаш 
6. Маъруза турини танлаш 
7.Маъруза шаклини танлаш 
8. Тингловчиларнинг диққатини фаоллаштириш 
усулини лойиҳалаш 
9.Маърузани тушунишни қўллаб-қувватлаш 
усулларини лойиҳалаш 
10.Маърузада тескари алоқани ташкил этиш 
усулларини ишлаб чиқиш 
11. Маърузани якунлаш шакли лойиҳасини яратиш
 1. 
Маъруза олди вазиятни таҳлил 
қилиш 


55 
 
маъруза учун қанча вақт ажратилган? 
 
ташқи шароитлар қандай (аудитория, техник воситалар таъминоти ва б.)? 
 
маърузачининг имкониятлари ва тўсиқлар, чегараланганлик. 
Маърузанинг асосий ташкилий ғоясини ишлаб чиқишда қуйидагиларни эътиборга олиш 
тавсия этилади: 
 
шахсий тажриба асосида маърузани ташкил этиш; 
 
савол ва жавоблар асосида маърузани ташкил этиш; 
 
маъруза мазмуни бўйича мавжуд адабаиётлардан мантиқий материалларни тўплаб, 
анъанавий шаклда маъруза ўқиш; 
 
ушбу мавзу бўйича кичик гуруҳларда ишлашни ташкил этиш ва кейин 
умумлаштирувчи маъруза ўқиш; 
 
талабаларга видеофильм ёки кейс таклиф этиш, муаммоларни аниқлаш ва ажратиш
кейин таҳлил қилиш.
Маъруза ғоясини яратиш вазиятни таҳлил қилишдан бошланади ва “Маърузанинг 
кейинги босқичларини қандай ташкил қилиш керак?”- деган саволга жавоб беради. 
Маърузанинг мақсадини аниқлаш, “Ушбу маъруза нима учун керак, қандай натижа 
бўлади, мен, таълим жараёнини ташкил этувчиси сифатида қандай режалаштиришим 
керак?”- деган саволлардан бошланиши лозим.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling