47
OpenOffice.org Impress дан фойдаланувчилар, ўз таркибига презентация тайёрлашда
фойдаланиш мумкин бўлган тасвирлар ва расмлар галереясини олган
Open Clip Art Library
ни ўрнатишлари мумкин.
Keynote, Kpresenter, SoftMaker Presentations KPresenter дастурлари ҳам
презентация
тайёрлашда ишлатиладиган ва унча мураккаб бўлмаган, Microsoft PowerPoint и
OpenOffice.org Impress дастурларига ўхшаш турли хил функциялар ва шаблонлар базасига
эга дастурлар ҳисобланади. Бундан ташқари
KPresenter ўз форматидан ташқари
презентацияни OpenOffice.org, JPEG, PNG, BMP, SVG форматларида ҳам сақлаши мумкин.
Multimedia Builder ( кўпинча-ММВ) - Microsoft Windows учун Mediachance компанияси
учун яратилган мультимедиа –илова. Илова ўзининг хусусий скриптик тили ва содда
интерфейсига эга.
2.2. РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ТАЪЛИМ
2.2.1. Ривожлантирувчи таълим моделлари таҳлили
Биз
албатта
ривожлан-
тирувчи таълимга ўтишимиз
зарур.
Бундай
таълимнинг
мақсади,
анъанавий
таълим
тизимидан
фарқлироқ,
талабаларни
ўқитиш,
уларга
стандарт
муаммо
ва
вазиятларда ўз билимларидан
фойдаланиш
бўйича
амалий
кўникмалар бериш эмас, балки
уларни
ўқишга,
мустақил
фикрлашга
ва
ностандарт
вазиятлар шароитида ҳам
муаммолар ечимини топишга
ўргатишдан
иборат
бўлмоғи
лозим.
О.Д.Рахимов
Замон
талабларига
мос
ҳолда
маърузаларнинг
ривожлана бориши анъанавий таълим модели доирасида
чеклангандир. Чунки маърузага фақат ўқитишнинг бир
ташкилий формаси сифатида эмас,
балки талабалар
мустақил фикрлашини, муаммоли вазиятлардан чиқишда
мустақил
қарорлар
қабул
қилишларида
амалий
кўникмалар ҳосил қилишларининг бошқарувчи воситаси
сифатида ҳам қараш лозимдир.
Бунинг учун
ривожлантирувчи
таълим,
ушбу
таълим
моделида
маърузанинг тутган ўрни ва функционал вазифаси
тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим ҳисобланади. Замонавий
маърузаларни таълим жараёнида тутган ўрни, моҳияти ва
функционал вазифасини аниқлаш учун
ривожлантирувчи таълимнинг қуйидаги
икки моделини
қисқа таҳлил қилиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: