О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ОНАМ ХУСУСИДА ҚАЙҒУЛАРИМ»ДАН
- ОНАМ ХОТИРАСИГА
ОНАМНИНГ АЙТГАНИ
Мен-ку ерда яшаганим йўқ, Демасманам Арши аълода. Камчилик йўқ, кўзим-кўнглим тўқ, Аммо болаларим, бола-да. Ўғлим-қизим, қуёш-ойим бор, Ўам сийнамда айрилиқ тиғи. Сўнг он қадар оғриқ жойим бор, Бу — бош эгам ўрнин бўшлиги. «ОНАМ ХУСУСИДА ҚАЙҒУЛАРИМ»ДАН Бошимдан фалокат тоши тўкилди, Менга кўп нарсани уқтирди бу ғам. Мени-ку билмайман, мени не қилди, Онамни тамоман чўктирди бу ғам. Билмам, қай куч билан бу ғамни чекдим, Қандоғам чидадим ўтмас тиғига, Сочим, тиш, кўркларим кетди, кўникдим, Кўнмасман онамнинг кетмоқлигига. Оҳ десам оҳларим, оққай, эшилгай, Оллоҳим, сен қодир, мен камни қутқар! Мен деб ғам ўқидан кўкси тешилган Чўкиб бораётган кемамни қутқар! ОНАЛАРИМИЗ Ой нимадир, бизлар ой эдик, Соҳиб ақл, ҳур чирой эдик. Ҳаммадан тик, қайтмас бой эдик, Токи тирик, токи хиромон — Чўлпон экан оналаримиз. Ўқ ўтмасди кўкрагимиздан, Ёвларимиз келмасди тиздан, Исинардик ўт ёқиб муздан, Токи тирик ўлим билмас жон, Қалқон экан оналаримиз. Чанг солмасди ёвуз қашқир, барс, Рақибларам чиябўри тарз, Юрак синмас, кетмас эди дарз, Токи тирик, ёвга беомон Қўрғон экан оналаримиз. Воҳ бошланди қўрғонсиз кунлар, Ичга урди ўт, изғиринлар. Кимда қасос, кимдадир кинлар, Билмай қолдик, қай сабаб, қачон Ҳар ён тарқаб кетдик баримиз. Ой нимадир, бизлар ой эдик. Чўлпон экан оналаримиз, Қалқон экан оналаримиз, Қўрғон экан оналаримиз... ОНАМ ХОТИРАСИГА Онам Қаршигул Хонназар қизи хотирасига Қандоғ экан Боёвутнинг шамоллари, Соғинчимни қабрингизга етказарми? Боёвутнинг янги терагу толлари, Бу Соғинчни танийдими, ўтказарми? Отам қурган ўша ҳовли, ўша уйлар, Сиз кетгач, сўнг ўҳ-ҳў-ў... ёмон ҳувиллади. Ўйчан шотут. Мўлтираган қўзи-қўйлар, Хомуш Сизни излагандай туюлади. Ўчоқ-тандир бари Сизни эсга солар, Эслатади хазонрезги, барг уюми. Ерга қараб «уҳ» тортади қўшни чоллар «Қаршигулдай кампир қайтиб келадими?» Келмайсизми, кетмайдирми кўзимдан нам, Энди дийдор қиёматга қолдими лол? Энди ётган жойингизни мен силасам, Қабрингизни силаб-силаб келар шамол. Қандоғ экан Боёвутнинг шамоллари... ОНАМ ЁДИ Болалигим. Авжи саратон. Дала. Тоғу тошлар куймакда. Онам ишга отланади тонг, Ранги ўнгиб кетган кўйлакда. Нақ тақимда сочини сочиб, Боёвутнинг шамоли санғир. Вафо қилди биргина сочи, Эплай олмай рўмолда танғир. Борар баланд бўйли, кулча юз, Бўй-бўй жувон, сирли сиёқда. Суёлмадик уни қилча биз, Худо суйсин энди у ёқда. Эшитаман товушларини, Борар жаннат малакларидай, Тупроқ тўла ковушлари-ю, Ранги ўнган кўйлакларида... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling