О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кавсар ТУРДИЕВА ОНА ИСИ
ОНАМ ЭККАН РАЙҲОНЛАР
Ҳовлимизда ҳар баҳор, Онам райҳон экарди. Тонгда туриб ҳар саҳар Ҳовлига сев сепарди. Шунда гўё оламни Райҳон ҳиди тутарди. Думоқларни чоҚ қилиб, Дилларни шод этарди. Эвоҳ, энди онам йўқ, Ўзим райҳон экарман. Волидамни соғиниб, Дув-дув кўз ёш тўкарман. Онам эккан райҳонлар Жаннатлар бўйи келар. Қалбимдаги армондан Айрилиқ куйи келар. Мен учун ўз ҳовлимнинг Баҳорлари ўзгача. Онам эккан райҳоннинг Ифорлари ўзгача. Бу оламда Соғинч кўп, Айрилиқ кўп, армон кўп, Аммо онам дийдорин Хуморлари ўзгача. Дилимдаги қаламдан Учар андуҳ, армонлар Гар мен ўтсам оламдан Болам экар райҳонлар. ОНАМ ЁДИ Тўлин ой-ла сўзлашдим тунда, Нигоҳларим самода қолди. Ой оқшомлар эртаклар айтган — Онажоним ёдимга солди. Кўкка қўлим чўздим-у бўзлаб, Икки қўлим ҳавода қолди. Ойдан онам сиймосин излаб, Қалбим оҳу нидода қолди. Қулоқ тутмай оҳларимга ой — Қайларгадир аста йўл олди. Эвоҳ, менинг ҳолим бўлиб вой, Кўзёшларим афтода қолди. Эсга олиб ёшлик сеҳрини Кўзларимдан уйқу йўқолди, Дилдан куйлаб онам меҳрини, Соғинчларим садода қолди. Тўлин ой-ла сўзлашдим тунда... Кавсар ТУРДИЕВА ОНА ИСИ * * *
Аввалгидек бирдан ҳапқириб, тошиб. Ўзингни тутгин, деб имланг ойижон, Ўтирмай сўзимдан тағин адашиб. Илиқлик илинжи тинчитмас мени, Уйимга кирсам ҳам, чиқсам ҳам тишга Энтикиб кутаман ҳар гал баҳорни, Жунжикиб кираман қаҳратон қишга. Сабрли бўлай деб оламан сабот, Қорни ёриб чиққан митти кўкатдан. Нақадар умидли экан бу ҳаёт, Нечун қидираман сизни хилқатдан. Ишониб қоламан баъзан ажабо, Мўъжиза, сеҳрга, тушга, хаёлга. Кеча-чи ўхшатдим сизни ногаҳон, Узоқдан кўринган мунис аёлга. Унинг оқ сочлари чамбарак эди, Унинг қадамлари ўхшаркан сизга. Хаёлим чорлади мени у сари, Хаёлим тўхтатиб қайтарди изга. Тиниқлигингизни кўрдим булоқдан, Юрак ҳарорати меҳр кўзингиз. Майлига гоҳида, майли йироқдан, Кўриниб турингиз шундоғ, ўзингиз. Майли томчи бўлиб тушинг осмондан, Шўх куйга айланиб хонам тўлдиринг, Шеърим бир нуқтадан жилмаса агар, Ёниқ илҳом бўлиб уни бўлдиринг. Жажжи гўдаккинам оёққа кириб, Мен томон интилса ёзиб қулочин. Илиқ табассумга айланиб киринг, Қўмсаб кетганимда она қувончин. Қаҳратон қишларда илиқ шаббода, Иссиқ гармселни менга елдиринг, ҚоронҚу тунларда ойнинг шуъласин, Юлдузлар ёҚдусин териб келтиринг. Шунда шеър ўқийман сизга, ойижон. Қалбимни энг илиқ ҳисга ботира. Сиз эса жимгина тингланг, ойижон, Ўтган кунларимдан ёруғ хотира. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling