О. Рамазонов, О. Юсупбеков тупрокшунослик ва дехкончилик олий ÿtçye юртлари учун дарслик


Download 7.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/139
Sana28.10.2023
Hajmi7.93 Mb.
#1729405
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139
Bog'liq
Тупрокшунослик-ва-дехкончилик.Рамазонов-О

Тупрок; эритмаси -
унинг суюк кисми булиб, ёгин- 
гарчилик ва экинларга берилган сув хисобига шаклла­
нади. Тупрок таркибидаги хар хил тузлар ва минерал-
59


ТУПРОКШУНОСЛИК
лашган органик бирикмалар сувда эрийди ва унинг 
концентрациясини оширади. Тупрок эритмаси унинг 
энг харакатчан ва фаол кисми хисобланиб, содир була- 
ётган биокимевий, физик-кимевий жараёнларнинг жа- 
даллиги, йуналиши, усимликларнинг озикланишида 
мухим ахамиятга эга.
Тупрок эритмасининг реакцияси шу эритмадаги во­
дород ионининг концентрациясига боглик. Водород 
иони тупрок эритмасида икки хил жараён натижасида 
пайдо булади. Кучли ва кучсиз минерал кислоталар- 
нинг хамда органик кислоталарнинг диссоциацияси 
конунига мувофик ионларга ажралиши ёки сингдирил- 
ган ионларнинг ажралиб чикиши туфайли тупрок эрит­
масида водород иони купаяди ва мувозанат (нейтрал) 
холат бузилади.
Водород (Н) иони концентрацияси гидроксил (ОН) 
иони концентрацияси билан баравар булганида нейт­
рал, ундан ортик булганида кислотали, кам булганида 
ишкорли реакция (мухит) булади. Тупрок эритмаси­
нинг мухити pH — водород ионининг манфий 10.000 
лагррифм киймати билан ифодаланади.
/ Кислотали (нордон) мухит актуал (актив) ва потен­
циал (яширин) булади. Актуал кислоталик тупрок эрит­
маси таркибида эркин холдаги водород ионларининг 
тупланиши сабабли вужудга келади/ Бу холат гумифи­
кация жараёнида пайдо булган сувда эрийдиган орга­
ник кислоталар ва карбон кислотаси таъсирида шакл- 
ланади. Алюминий ва темир элементларининг баъзи 
турлари (А1С13, РеС13) таъсирида хам актив 
кислота 
хосил булиши мумкин. Актив кислоталик холати туп­
рок сингдирувчи комплекси асослар билан туйинма- 
ган шароитда булиши мумкин.
Потенциал кислоталик тупрок эритмаси ва сингди­
рувчи комплекснинг узаро таъсири ва алмашиниш ре­
акцияси натижасида хосил булади.
Масалан:
м81ТСК]» +4КС1 -» [Т С К ]^4К + НС1 + А1С13
60


А1 С13 + ЗН2 0=А1 (ОН)3 +ЗНС1
pH курсаткичи кагга ёки кичиклигига караб тупрок 
эритмасининг кислоталик даражаси куйидагича булади:
pH = 3—4,5 — кучли кислотали; 
pH = 4,5—5,5 — урта кислотали; 
pH = 5,5—6,5 — кам кислотали.
Ишк,орий мухит бирикмалари тупрок эритмасида 
эриб, унинг таркибидаги гидроксил ионларни оширга- 
нида вужудга келади. Актуал ишкорий мухит эритмада 
Ыа2С 0 3, N aH C 03, Са(НСО)2 ва бошка бирикмаларнинг 
эриши хисобига, потенциал ишкорийлик эса тупрок 
сингдирувчи комплексида Ыа иони мавжуд булиши 
хисобига хосил булади:
[ТСК] N3 + Н20 + С 0 2 -> [ТСК] Н + Ыа2С 0 3 (сода);
Ыа2С 0 3 + 2Н20 = 2ЫаОН + Н2С 0 3,
бунда ТСК — тупрок сингдирувчи комплекси. 
pH курсаткичи буйича куйидаги ишкорийлик даража- 
лари ажратилади:
pH = 7—7,5 — кам ишкорийлик;
pH = 7,5—8,5 — уртача ишкорийлик;
pH = 8,5 ва ундан юкори — кучли ишкорийлик.
Усимликларнинг аксарияти pH курсаткич 3,5 дан 
паст ва 9 дан юкори булганда усмайди. Усимликлар­
нинг яхши ривожланиши учун тупрок эритмасининг 
pH курсаткичи 5,5—6,5 дан 7—7,5 гача булиши мак- 
садга мувофик.
Тупрок реакцияси уз холатини саклаш ва ташки 
мухитдан таъсир этувчи актуал реакцияларга карши 
туриш кобилиятига эга. Тупрокнинг кислотали ёки иш- 
корли актуал реакция таъсирига карши тура олиш ху- 
сусияти тупрок; буферлиги дейилади. Буферлик тупрок- 
да нисбатан узгармас мухит яратиш имконини ярата- 
ди. Бу курсаткич тупрокнинг кимёвий таркибига, кол­
лоид кисмига ва механик таркибига боглик булади.
ТУПРОК, ЭРИТМАСИ, УНИНГ ТАРКИБИ ВА РЕАКЦИЯСИ
61


/
ТУПРОК.ШУНОСЛИК
Механик таркиби соз, гумусли тупроклар катта буфер- 
ликка, кумлок,, кумли ва гумуси оз тупроклар кам бу- 
ферликка эга булади.
Саволлар:
1. Тупрок эритмаси деганда нима тушунилади?
2. 
Эритманинг реакцияси кандай шароитда нордон 
булади?
3. Эритманинг реакцияси кандай шароитда ишкорий 
булади?
4. Маданий усимликлар эритманинг pH курсаткичи 
кандай булганда яхши ривожланади?
5. Тупрок буферлиги деганда нима тушунилади?
15-§. ТУПРОКНИНГ ИССИКЛИК ВА ХДВО ХОССАЛАРИ. 
УЛАРНИ БОШКАРИШ
Тупрок, таркибида содир буладиган физик, физик- 
кимевий ва биологик жараёнларнинг йуналиши ва жа- 
даллиги тупрок катламидаги хароратга боглик булади. 
Харорат кутарилиши натижасида тузларнинг эрувчан- 
лик даражаси ортади, кимёвий реакция тезлашади, она 
жинснинг емирилиши жадаллашади, тупрок катлами- 
да намлик ва хавонинг харакати, йуналиши узгаради, 
микроорганизмларнинг ривожланиши, биокимевий жа- 
раёнлар ва органик моддаларнинг парчаланиши тезла­
шади.
Усимликлар турининг ботаник хусусиятлари, усиш 
даврларига караб иссикликка булган талаби хар хил 
булади. Масалан, 0 — 10 см чукурликка экилган ай- 
рим усимликлар урури куйидаги хароратда унади:
Гуза — +12—14°С; 
Кунгабокар — +5— 6°С;
Маккажухори — +8— 10°С; 
Картошка — +5 — 6°С .
Купчилик микроорганизмлар тупрок устки катла- 
мида харорат +25—30°С булганда яхши ривожланади. 
Усимликларнинг усиб ривожланиши ёз давридаги урта- 
ча хароратга боглик булади.
Асосий иссиклик манбаи К,уёш радиациясидир. 
Унинг фойдаланадиган тупрок юзасида йигилиши
62


ТУПРОКНИНГ ИССИК/1ИК ВА ХДВО ХОССАЛАРИ
худуднинг географик жойлашишига, кун ва йил дав- 
рига, ер юзасининг паст-баландлигига боглик булади. 

Download 7.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling