O zkimyosanoat


Download 84.66 Kb.
bet5/9
Sana26.10.2023
Hajmi84.66 Kb.
#1722743
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
03-3091

Лойиҳа доирасида илгари бажарилган/бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари таҳлили (лойиҳа доирасида илгари грант асосида лойиҳа бажарилган бўлса - унинг натижалари (илмий асослари), ушбу лойиҳа доирасида бажарилиши режалаштирилган илмий тадқиқот натижаларидан фарқли жиҳатлари аниқ баён этилиши лозим, 500 та сўздан ошмаслиги лозим):

Лойихани асослаш (мазмуни)

  1. Лойиҳада хал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо:

Республикамиз қишлоқ хўжалиги ерларида асосан анорганик ўғитлар - азот, фосфор, калийли ўғитлардан фойдаланилади. Бу тупроқларнинг экологик холатини йилдан-йилга ёмонлашишига, шўрланишига, унумдорлигини камайишига олиб келмоқда. Ҳозирги кунда дунёда суюқ ўғитларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Чунки, суюқ ўғитларнинг авфзаллик томонлари қуйдагидан иборат: озуқа компонентлари ўзлашувчан холатда бўлишлиги, ҳозирги кунда томчилатиб суғоршида қулайлиги, технологиянинг соддалиги билан ажралиб туради. Шундай суспензияли мураккаб ўғитлар мавжудки вақтлар давомида чўкма ёки қўллашда халақит берувчи қаттиқ моддалар пайдо бўлиб қолишлиги кузатилган. Ушбу таклиф этилаётган лойиҳада, ташишда қўллашда вақтлар ўтиши билан ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмайди. Бундан ташқари карбомид олишда ҳосил бўлган чиқинди суспензиялашган мураккаб ўғит олишга қаратилган. Шу билан биргаликда суспензияли ўғит олишдан ташқари стимуляторлик хусусиятини ҳам намоён этищини айтишимиз мумкин.

  1. Лойиханинг максади ва вазифалари:

Республикамиз иқтисодиёти тармоқларининг турли хил минерал ўғитларга бўлган реал эҳтиёжлари ресурс тежамкор ва импорт маҳсулотлар ўрнини қопловчи бирикмалар олишга қаратилган технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳисобига амалга оширилмоқда. Узкимёсаноатнинг барча тармоқларида, яъни маҳаллий корхоналарда кўрпгина реагентлар четдан олиб келинмоцда, шулардан бири мураккаб комплекс ўғитлар бўлиб, улар импорт қилинадиган қимматбахо фосфор, калий, азот кабиларни ишлаб чиқариш учун хомашё ҳисобланади.
Лойиҳанинг мақсади импорт маҳсулот ўрнини босувчи суспензиялашган мураккаб ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. Олинадиган янги маҳсулотни экспортга йўналтириш ва импорт ўрнини қоплаш орқали мамлакатимиз учун зарур бўлган маҳсулотлар олишнинг технологиясини ишлаб чиқиш, интеллектуал мулк обьектларини яратиш асосида маҳсулотлар учун ихтиро патентлари олиш ҳамда янги иш ўринлар яратиш.
Мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар қўйилди:

  1. Турғун бўлган янги турдаги суспензиялашган мураккаб ўғитлар олиш;

  2. Экстракцион фосфор кислотасидан фойдаланиш;

  3. Тайёр маҳсулотнинг pH кўрсаткичларини аниқлаш;

  4. Янги турдаги азот-фосфор ва азот-фосфор-калийли ўғит олишнинг технологик линиясини ишлаб чиқиш;

  5. Таклиф этилаётган ўғитдан таркибий жиҳатдан бошқа ўғитлар билан тенглаша олиш суспензиялашган мураккаб ўғитларни яратиш;

  6. Тайёр маҳсулотнинг рентгенограмма ва бошқа замонавий таҳлил натижаларини ўрганиш;

  7. Ишлаб чиқилган ўғитдан фойдаланиш, қўллаш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва чоп этиш;

  8. Иқтидорли талабаларни илмий изланишлари учун илмий база яратиш;

  9. Илмий рисола, тавсиянома, илмий мақола тайёрлаш учун илмий манбалар яратиш.

  10. Юқорида режалаштирилган барча жараёнлар учун норматив техник ҳужжатлар: вақтинчалик технологик регламент, инструкция, стандарт, техник-иқтисодий асоснома лойиҳаларини тайёрлаш.


  1. Download 84.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling