Оао "сибур-нефтехим"
Юқори босимли буғнинг босимини пасайтириш ва совутиш бўлими ВН-1104
Download 443.5 Kb.
|
баён
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2.1.9 Тоблаш сувини циркуляциялаш (айлантириш) ва пиролиз газини тоблаш бўлими
3.2.1.8 Юқори босимли буғнинг босимини пасайтириш ва совутиш бўлими ВН-1104ВА-1101 - ВА -1103 пиролиз печларини ишлатиш шароитидан келиб чиқиб, суюлтириш буғини узлуксиз ишлаб чиқариш учун хизмат қилади. Ишга тушириш, тўхтатиш, авария ҳолатлари ва кокссизлантиришни амалга оширишда буғга қўшимча эҳтиёж пайдо бўлади. Суюлтириш буғи етарли даражада бўлмаганда, унинг ўрни ВН-1104 бўлимида юқори босимли (Р-3900 kPа) буғни PV-11005 «НО» тартибга солиш клапани орқали босимини пасайтириб, тўлдирилади. Ишлаб чиқариладиган буғнинг босими РС-11005 тартиблагич билан 540-670 kPа оралиғида ушлаб турилади, унинг PV-11005 «НО» клапани юқори босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (480 kPа) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган. Юқори босимли буғнинг температурасини (Т-370 оС) пасайтириш учун, бевосита буғ қувурўтказгичига қозонхона таъминлаш сувини пуркаш кўзда тутилган. Юқори босимли буғ сарфи FI-11003 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Суюлтириш буғининг температураси ТС-11003 тартиблагич билан 169 оС дан юқори бўлмаган температурада ушлаб турилади, унинг ТV-11003 «НЁ» клапани қозонхона таъминлаш суви бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг максимал (169 оС) қийматида сигнал бериш кўзда тутилган. Суюлтириш буғининг температураси ТI-11017 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади. Босимни пасайтириш бўлимидан кейин юқори босимли буғ, ЕА-1111-ЕА-1113 ТБА дан олдин суюлтириш буғи қувурўтказгичига берилади 3.2.1.9 Тоблаш сувини циркуляциялаш (айлантириш) ва пиролиз газини тоблаш бўлимиВА-1101-ВА-1103 пиролиз печларидан кейин газ ҳолидаги маҳсулотларни совутиш учун хизмат қилади. Пиролиз печларидан чиққан, бирламчи ва иккиламчи ТБА ларда совутилган пиролиз гази DA-1101 тоблаш колоннасига берилади. Лойиҳада DA-1101 тоблаш колоннасига пиролиз гази қувурўтказгичига қуйидаги газ ҳолидаги маҳсулотларни бериш кўзда тутилган: тақсимлаш тизимидан ёнилғи газини; FA-1209 сепаратордан ёнилғи газини; тақсимлаш тизимидан азотни. Тоблаш колоннасининг қуйи қисмига қуйидаги суюқ маҳсулотлар берилади: FA-1209 сепаратордан углеводород конденсати; FA-1801 сепаратордан углеводород конденсати; РА-1101 дан углеводородлар; DА-1102 дан углеводородлар; FА-6901 ”хўл” машъала сепараторидан углеводородлар; GB-1201 пиролиз гази компрессорининг FA-1203 - FA-1206 поғоналараро сепараторларидан углеводород конденсати; GA-1215,S насослардан углеводород конденсати; FA-1255 дренаж сиғимидан углеводородлар; DC-1401А,В ацетиленни гидридлаш реакторларидан углеводородлар (регенерациялашда); ҳамда газ ҳолидаги маҳсулотлар: DC-1401А,В ацетиленни гидридлаш реакторларидан пуфлаб тозалаш гази (регенерациялашда). Тоблаш суви юқори томондан пиролиз газига қарама-қарши оқимда, ЕА-1118 (№1) ва ЕА-1819 (№2) тоблаш суви совуткичларида олдиндан совутилгандан кейин, икки оқим билан тақсимлаш мосламалари орқали берилади. Download 443.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling