Оао "сибур-нефтехим"


Этанни пиролиз бўлими технологик схемасининг баёни


Download 443.5 Kb.
bet14/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.3 Этанни пиролиз бўлими технологик схемасининг баёни

3.2.3.1 Углеводород хом ашёси (этан + тўйинтириш буғи) нинг пиролиз бўлими

Буғ билан тўйинган хом ашё DA-1102 сатуратордан 114 ÷ 134 °С температура ва 530 kPа (орт.) дан паст бўлмаган босим остида, пиролиз печларига хом ашё бериш умумий коллекторига берилади. Сўнгра, у ердан хом ашё 3 оқимга бўлинади ва алоҳида-алоҳида ҳар бир печга берилади.


Тўйинган хом ашёнинг бериладиган миқдори FI-11X07 сарфўлчагич билан, қийматини босим (PI-11012) ва (TI-11021) температура бўйича компенсациялаб, ўлчанади. Сарфнинг минимал белгиланган қийматига (16,0 t/h) эришилганда, бошқариш пультида товуш ва ёруғлик сигнализацияси (FIL-11X07) активланади.
Ускуналарнинг ишдан чиқиши ёки энергия таъминоти тизимидаги (юқори босимли буғ, электр энергияси, НЎА ва А ҳавоси) узилишлар натижасида авария ҳолати вужудга келган вазиятда хом ашё оқимини тўхтатиш учун, тўйинган хом ашёнинг печларга кириш қувурўтказгичида XV-11Х09 узгич клапанлар ўрнатилган. Мазкур узгич клапанларни бошқариш I-110Х (ZIC-11X09) блокировка ва I-1191, I-1192 ААТ лари активланганда, амалга оширилади.
Таъмирлаш ишларини олиб бориш даврида, этан хом ашёсини бериш умумий коллекторидан печни ажратиб қўйиш, узгич клапангача бўлган қувурўтказгичда ўрнатилган, қўлда беркитиш арматурасини, қўлда ёпиш йўли билан амалга оширилади.
Печнинг тўйинган хом ашёси, олдиндан иситиш учун, ЕА-111Х иккиламчи ТБА нинг қувурлараро ҳудудига берилади.
Кокссизлантириш, иссиқ ҳолда заҳирада сақлаш режимларида ва авария ҳолатида тўхтатишда, радиант ва конвектив змеевикларни қизиб кетишининг олдини олиш учун печга суюлтириш буғи (паст босимли буғ) берилади. Суюлтириш буғи ва тўйинган хом ашё бериш қувурўтказгичлари иккиламчи ТБА дан олдин бирлашади.
Буғ ЕА-1125 буғ генераторидан 530÷681 kPа босим остида ва 169 °С дан юқори бўлмаган температурада берилади. Суюлтириш буғи бериш қувурўтказгичида НV-11Х11 «НО» узгич клапан ўрнатилган, у I-110Х блокировкаси ишлаб қолганда очилади.
Печга бериладиган суюлтириш буғининг миқдори FI-11X08 сарфўлчагич билан ўлчанади. Сарфнинг максимал миқдорига (16,0 t/h) эришилганда, бошқариш пультида товуш ва ёруғлик сигнализацияси (FIН-11X08) активланади.
Суюлтириш буғи қувурўтказгичини «иссиқ ҳолда заҳирада» ушлаб туриш учун FO-11Х58 чекловчи диафрагмали НV-11Х11 клапаннинг байпаси мавжуд. Мазкур диафрагма орқали бериладиган буғнинг сарфи, суюлтириш буғининг максимал сарфининг ~ 1% (134 kg/h) ташкил этади.
Барча пиролиз печларини бир вақтда тўхтатиш зарур бўлганда, печларга ЕА-1125 буғ генераторидан ташқари қуйидаги манбалардан буғ берилади:

  • юқори босимли буғ коллекторидан, босимни пасайтириш мосламаси (PV-11005 ”НО” клапан) орқали пиролиз печларига буғ бериш умумий коллекторига;

  • паст босимли буғ коллекторидан алоҳида ҳар бир печга.

Углеводородларнинг буғ коллекторига, ҳамда суюлтириш буғининг тўйинган хом ашё бериш коллекторига ўтиб кетиши эҳтимолини олдини олиш учун, тўйинган хом ашё ва суюлтириш буғи қувурўтказгичларида, оқимлар бирлашишидан олдин “тескари” клапанлар ўрнатилган.
Змеевикларда кокснинг тўпланишини камайтириш мақсадида, хом ашёнинг иккиламчи ТБА га киришидан олдин, унинг таркибига DMDS қўшилади. Печларга реагентни алоҳида, турли сарф билан пуркаш мумкин.
ЕА-111Х иккиламчи ТБА нинг қувурлараро ҳудудида хом ашё, пиролиз газининг ортиқча иссиқлиги ҳисобига 300÷313 °С температурагача исийди.
Хом ашё аралашмаси (этан ва суюлтириш буғи) ЕА-111Х ТБА дан 500÷530 kPа (орт.) дан паст бўлмаган босимда ва 300÷313 °С температурада, пиролиз печларига хом ашёни тақсимлаш қувурўтказгичига берилади. Хом ашёни тақсимлаш қувурўтказгичи икки оқимга (I ва IV оқимлар, II ва III оқимлар) бўлинади, улар ҳам икки оқимга (ҳаммаси бўлиб тўрт оқим) бўлинади ва FT-11Х01÷4 сарф диафрагмалари ва FV-11Х01÷4 тартибга солиш клапанлари орқали конвекция зонасига берилади.
Хом ашёнинг тартибга солиш клапанларигача бўлган босими, жойида ўрнатилган РG-11Х55 манометрнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Печнинг конвектив қисмининг хом ашё секциясига киришдан олдин, хом ашё қувурўтказгичида, печни кокссизлантириш вақтида ҳаво бериш қувурўтказгичларини улаш учун, арматуралар мавжуд. Ҳар бир оқимга бериладиган ҳавонинг сарфи FI-11Х18А/B/С/D ротаметрлар билан ўлчанади.
Тўйинган хом ашёнинг босими 500 kPа (орт.) гача (PSL-11X20) пасайганда бошқарув пультида (DCS) ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Босим 430 kPа (орт.) гача (PSLL-11X20) пасайганда, пиролиз печини тўхтатиш, ёки уни иссиқ ҳолатда кутиш режимига ўтказишга олиб келувчи I-110X блокировка активланади.
Хом ашёнинг ҳар бир оқимининг сарфи FC-11Х01-4 тартиблагичлар билан, қийматларини қуйидагича тўғрилаб бир маромда ушлаб турилади:

  • PI-11Х10 босим бўйича;

  • TI-11Х10 температура бўйича;

  • TDC-11Х11 радиант секциядан змеевикнинг чиқишида, пиролиз газининг ўртача температураси бўйича.

Тартибга солиш клапанларидан кейин, конвектив змеевикга киришда хом ашёнинг босими, жойида ўрнатилган РG-11Х51-54 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Конвектив секцияда хом ашё оқими, тутун газларининг иссиқлиги ҳисобига 700 °С дан юқори бўлмаган температурагача қиздирилади.
Хом ашёнинг конвектив секциядан чиқишдаги температураси TI -11Х05-8 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Хом ашёнинг температураси белгиланган максимал қийматдан (700°С) кўтарилиб кетганда, бошқарув пульти (DCS) да ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади.
Хом ашё аралашмаси 280 kPа (орт.) дан юқори бўлмаган босим остида ва 700 °С дан юқори бўлмаган температурада конвектив секциядан бир текис тақсимлаш мосламаси (Вентури қувурлари) орқали, радиант змеевиклар секциясига юборилади. Ҳар бир оқимнинг бир текис тақсимлаш мосламасига киришдаги босими, PI -11Х11÷14 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади.
Вентури қувурларида юқори қаршиликни ҳосил қилиш ҳисобига, тақсимланишнинг бир текис бўлишига эришилади. Вентури қувурларида қаршилик радиант секцияларнинг ингичка кириш қувурларининг нотекислигидан анча юқори бўлади.
Назорат қилинувчи параметр сифатида, Вентури қувурларидаги босимлар фарқининг тақсимлаш коллекторидаги хом ашёнинг умумий босимига нисбати қабул қилинган.
Иш циклининг бошида назорат қилинувчи параметрнинг қиймати 0,45-0,55 атрофида бўлиши лозим. Иш жараёнида назорат қилинувчи параметр қийматининг 0,15 гача пасайиши, кокссизлантириш циклини режалаштириш лозимлигини билдиради.
Назорат қилинувчи параметр қийматининг 0,1 дан пасайиб кетишида хом ашёнинг бир текис тақсимланиши кафолатланмайди ва кириш қувури қизиб кетиши мумкин.
Вентури қувурларидаги босимлар фарқини ўлчаш учун, радиант змеевикнинг ҳар бир секциясининг биринчи кириш қувурида PDG-11X60÷75 дифференциал манометрлар ўрнатилган.
НЎА асбоблари сонини камайтириш учун секция ишини бир қувур бўйича баҳолаш танланган. Назорат учун биринчи қувурнинг танланиши сабаби, коллектор эффекти мавжуд бўлгани сабабли, бу қувурда хом ашёнинг сарфи, қолган уч қувурдагидан ҳар доим кам бўлишидадир. Кокснинг кўчиб тушиши натижасида қувур қисман ёки бутунлай тиқилиб қолганда, бу қоида бузилиши мумкин.
Печнинг радиант секциясида хом ашё аралашмаси қизийди ва пиролиз газига термик парчаланади. Хом ашёнинг радиант змеевикда бўлиш вақтининг ҳисобланган қиймати 0,345 s ни ташкил этади.
Ҳар бир печнинг змеевиклари чиқиш температурасини (ЗЧТ) назорат қилиш тизими қуйидаги мосламалардан ташкил топган:
- алоҳида олинган змеевикнинг ўртача чиқиш температурасини аниқлаш мосламаси
[TY-11X11÷14]AVG;
- печ змеевикларининг ўртача чиқиш температурасини аниқлаш мосламаси [TY-11X00]AVG;
- алоҳида олинган змеевикнинг чиқиш қисмида температура фарқини назорат қилиш мосламаси TDC-11Х11÷14;
- печ ҳудудидаги температурани назорат қилиш мосламаси ТС-11Х00;
- ёниш интенсивлигини назорат қилиш мосламаси QC-11Х02.
Пиролиз газининг змеевиклардан чиқишдаги температураси, радиант секциядан чиқишдаги икки жуфтланган қувурўтказгичда ўрнатилган икки дуплекс TI-11Х15÷16, TI-11Х29÷30 термопаралар ёрдамида ўлчанади. Дуплекс термопаралардан сигналлар HS-11Х01А (TI-11Х15÷16) ва HS-11Х01В (TI-11Х29÷30) логик ўзгартиргичларга берилади. Бу ўзгартиргичлар термопараларни, агар улардан бири куйиб қолса ёки ишдан чиқса, автоматик тарзда кутиш режимига (заҳирага) ўтказадилар. Икки термопара ҳам ишдан чиққанда авария сигнализацияси ишлаб қолади. Ҳар икки ўзгартиргичнинг сигналлари [TY-11X11÷14]AVG га берилади, у ерда у ўртача қийматга келтирилади.
Печнинг ҳар бир змеевикида ўртача қийматга келтирилган сигнал [TY-11X11÷14]AVG дан, [TY-11X00]AVG температура ўртача қийматга келтиргичига берилади, бу ерда барча тўрт змеевикнинг сигналлари ўртача қийматга келтирилади. Печнинг ЗЧТ нинг ҳисобланган ўртача қийматидан сўнгра:

  • печнинг змеевикларига бериладиган хом ашё сарфини тўғрилаш йўли билан алоҳида олинган ҳар бир ЗЧТ тартибга солиш учун;

  • QC-11Х02 иссиқлик қуввати назорат асбоби учун топшириқни белгилаш йўли билан умумий ЗЧТ (ТС-11Х00 назорат асбоби) ни тартибга солиш учун фойдаланилади .

Алоҳида олинган змеевикда ЗЧТ нинг ўзгариши TDY-11Х11÷14 температура ўзгартиручилари билан, алоҳида олинган змеевикнинг ўртача қийматга келтирилган температураси ва печ бўйича ўртача қийматга келтирилган температуранинг фарқини аниқлаш йўли билан мувозанатланади. Температуралар фарқидан FC-11Х01÷04 сарф тартиблагичларининг белгиланган қийматини ± 5 % даражада ўзгартириш ёрдамида TDC-11Х11÷14 тартиблагичлар билан змеевикдаги сарфни тўғрилаш учун фойдаланилади.
Умумий ЗЧТ, печнинг таг қисмидаги горелкаларга бериладиган ёнилғи гази сарфини ўзгартириш йўли билан, тартибга солинади. ТС-11Х00 назорат асбобининг чиқиш сигнали QC-11Х02 иссиқлик қуввати назорат асбоби учун топшириқ ҳисобланади. Иссиқлик қувватининг жорий қиймати, ёнилғи гази сарфининг тўғриланган (босим ва температура бўйича) қийматини AI-68001 оқим таҳлиллагичидан олинадиган Воббе индексининг жорий қийматига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Ёниш маҳсулотлари (тутун газлари) радиация қисмидан 1183 °С дан юқори бўлмаган температурада конвектив секцияга хом ашёни иситиш, ўта юқори босимли буғни қиздириш ва қозонхона таъминлаш сувини иситиш ҳисобига 168 °С дан юқори бўлмаган температурагача совиб, ўтади.
Печнинг “довон” идаги тутун газларининг температураси TI-11Х38 ва TI-11Х39 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Буғқиздиргичдан кейин тутун газлари 168 °С дан юқори бўлмаган температурада тортиш қувурига юборилади ва у ердан GB-110Х электр двигателидан узатмали, сунъий тортиш кучли венетилятор билан атмосферага ташланади.
Вентиляторнинг иши, вентилятор двигателининг ток кучи кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади (IA-11Х00). Токнинг минимал қиймати (40 А) бўйича сигнализация ва I-110Х (ISL-11X00) блокировка кўзда тутилган.
Печнинг ичидаги босим (тортиш кучи) аркли ҳудудда ўрнатилган РС-11Х01 асбоби билан назорат қилинади. Аркли ҳудуддаги тортиш кучи қийматини тартибга солиш, GB-110X вентиляторнинг сўриш қисмидаги шибернинг ҳолатини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Босим қийматининг минимал (минус 50 kPа (орт.)) ва максимал (минус 10 kPа (орт.)) қийматида сигнализация ва блокировка кўзда тутилган.
Жойида тортиш кучининг кўрсаткичлари, қуйидаги тортиш кучини ўлчаш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади:

  • конвекция секциясидан дудбўронга чиқишда ўрнатилган DG-11Х00;

  • печнинг аркли ҳудудида ўрнатилган DG-11Х01;

  • печнинг таг (қуйи) қисмига ўрнатилган DG-11Х02.

Печнинг конвектив қисмидаги тутун газларининг температураси, тўйинган хом ашёни қиздириш змеевигидан кейин TI-11Х41В ва ЎЮБ буғни қиздириш змеевикларидан кейин TI-11Х41А термопараларининг кўрсаткичлари бўйича кузатиб борилади.
Буғқиздиргичдан кейин, атмосферага чиқарувчи тутун қувурига киришда, тутун газларининг температураси TI-11Х40 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Тутун газлари температурасининг максимал қийматида (168 °С) сигнализация кўзда тутилган.
Тутун газлари таркибидаги азот оксидлари (NOх) миқдорини аниқлаш учун, тутун газларининг дудбўрондан атмосферага чиқишида AI-11101Х таҳлиллагич ўрнатилган.
Печнинг аркли ҳудудидаги тутун газлари таркибидаги кислород (О2) ва углерод оксидининг (СО) ортиқча миқдори AI-11Х02 таҳлиллагич билан аниқланади.
Тутун газлари таркибидаги азот оксидлари (NOх) миқдорининг лаборатория назорати учун S-1101 (S-1106, S-1113) намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.
Тутун газлари таркибидаги кислород (О2) ва углерод оксидининг (СО) ортиқча миқдорининг назорати учун S-1102 (S-1107, S-1112) намуна олиш мосламасидан намуналар олинади.



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling