Оао "сибур-нефтехим"
Ўта юқори босимли буғ ишлаб чиқариш бўлими
Download 443.5 Kb.
|
баён
3.2.3.3 Ўта юқори босимли буғ ишлаб чиқариш бўлими
Бўлим, ўта юқори босимли буғ ҳосил қилиш учун, таъминловчи сувни пиролиз печининг конвекция секциясининг тутун газлари иссиқлиги ҳисобига иситиш, буғлатиш ва қиздириш, ва пиролиз газини ЕА-110ХА,B,C,D бирламчи ТБА да совутиш учун хизмат қилади. Таъминловчи сув ~16500 kPа (орт.) босим остида ва ~108 °С температурада, GA-6002&S насос билан РА-6003 деэратордан печнинг конвекция секциясига олдиндан қиздириш учун берилади. Қозонхона таъминлаш суви (ҚТС) нинг сарфи FC-11Х16 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11Х16 «НЁ» клапани печнинг конвекция секцияси змеевикига қозонхона таъминлаш суви бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. ҚТС нинг сарфи барабандаги қозонхона сувининг компенцияланган сатҳига (LC-11X03) боғлиқ ҳолда, қиздирилган ЎЮБ буғ сарфини (FI-11X17) ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади. Пиролиз печини ишга тушириш учун, схемада ишга тушириш даврида қозонхона сувининг минимал зарур сарфини таъминловчи, FV-11Х16 тартибга солиш клапанининг ўтказувчи байпаси кўзда тутилган. ҚТС ни қиздириш конвектив змеевигини қизиб кетишдан ҳимоялаш учун, FV-11Х16 клапанда, унинг 20 % дан камроқ даражада ёпилишини олдини олувчи, тўхташнинг механик чеклагичи ўрнатилган. Таъминлаш сувининг минимал (12 m3/h) ва максимал (35 м3/h) қийматида сигнализация кўзда тутилган. FA-110Х барабанга берилаётган сув сарфининг паст (5,6 м3/h) қийматида I-110Х (FS-11Х02) блокировка кўзда тутилган, унинг ишлаб қолишида I-110Х (PSLL-11X20) блокировканинг ҳаракати каби ҳаракатлар рўй беради. Таъминлаш суви печнинг конвектив секцияси змеевикида, тутун газлари ҳисобига 297÷307 °С температурагача қизийди. Печнинг конвектив секциясидан кейин таъминлаш сувининг температураси, TI-11Х37 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Таъминлаш суви пиролиз печининг конвектив қисмида олдиндан қиздирилгандан кейин, FA-110Х ЎЮБ буғ ишлаб чиқариш барабанига берилади. ЎЮБ буғ ишлаб чиқариш барабани горизонтал сиғимдан иборат бўлиб, унда бирламчи ТБА ларнинг авариясиз ишлаши учун зарур бўлган қозонхона сувининг маълум сатҳи бир маромда ушлаб турилади ва бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган ЎЮБ тўйинган буғнинг туман ва сув томчиларидан ажратиш жараёни амалга ошади. Бирламчи ТБА лар буғ барабанлари билан тушириш ва кўтариш қувурлари ёрдамида боғланган ва айланишнинг табиий контурида ишлайди. Қозонхона суви ажраткич барабаннинг икки томонидан ТБА нинг қувурлараро қисмига, аппаратнинг қуйи қисмидаги тақсимлагич коллекторлар орқали берилади. ТБА да пиролиз гази оқимининг қозонхона суви билан иссиқлик алмашиши ҳисобига буғ-сув аралашмаси ҳосил бўлади, у ТБА нинг икки томонидан чиқарилади ва FA-110Х барабанга берилади. Буғ-сув аралашмаси буғ барабанига, тушаётган совуқроқ ва шунинг учун оғирроқ сувга нисбатан, солиштирма зичликларининг фарқи ҳисобига кўтарилади. Бу табиий айланиш контуридаги ҳаракат тезлиги тушириш ва кўтариш қувурларининг ўлчамлари билан аниқланади, улар ўз навбатида олиб кетиладиган иссиқлик миқдорига боғлиқ ҳолда ҳисобланади. ЎЮБ буғ сувдан ажратилади ва пиролиз печининг ковекция секциясидаги буғқиздиргичга, қиздириш учун юборилади. Печни ишга тушириш даврида, ТБА нинг корпусида тузларнинг чўкишини олдини олиш учун, шлам пуфлаб тозаланади. Пуфлаб тозалашни фақат ТБА да босимни кўтарилиш даврида (3-6 bar қийматгача) амалга ошириш мумкин. Пуфлаб тозалаш, даврий пуфлаб тозалаш йўлида ўрнатилган Н-1109 беркитиш мосламасини қисқа муддатга (кўпи билан 5 s) очиш йўли билан амалга оширилади. Барабандаги қозонхона сувининг сатҳи, сатҳ қийматини муҳитнинг зичлиги бўйича тўғрилаб, LC-11Х03 назорат асбоби билан, назорат қилинади. Барабандаги сув сатҳининг минимал (25 %) ва максимал (80 %) қийматларида марказий операторлар хонасидаги бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Назорат асбобининг чиқиш сигнали, барабандаги сатҳни, шу тарзда белгиланган даражада ушлаб туриб, пиролиз печига бериладиган ҚТС сарфини тартибга солиш тизимида (FC-11Х16) қўлланилади. Барабандаги сувнинг сатҳи, у кўтарилиб кетган вазиятда LC-11Х02 назорат асбоби ёрдамида, даврий пуфлаб тозалаш ҳажмини ўзгартириш йўли билан тартибга солинади. LC-11Х02 назорат асбобининг сатҳ кўрсаткичлари, жорий иш шароитларидаги сувнинг зичлигига боғлиқ ҳолда, тўғриланади. LV-11X01 «НЁ» тартибга солиш клапани барабандан даврий пуфлаб тозалаш қувурўтказгичида ўрнатилган. FА-110Х барабандаги сувнинг сатҳи, LC-11X03 ва LC-11X01 асбоблари кўрсаткичларини такрорловчи, жойида ўрнатилган LG-11X51 ва LG- 11X052 сатҳўлчагичларнинг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади. Барабандаги ҚТС нинг сатҳи критик қийматга етганда, печнинг “Пиролиз печини тўхтатиш” I-110X блокировкасини активловчи, LSLL-11X02 сатҳ ишга туширгичи ишлаб қолади. Блокировканинг активланиши билан бир вақтда, марказий операторлар хонасидаги бошқарув пультида LАLL-11X02 ёруғлик ва товуш сигнализацияси ишга тушади. Қозонхона сувининг туз таркиби ва қаттиқ эримайдиган моддаларнинг миқдорини доимий даражада ушлаб туриш учун, схемада қозонхона сувининг маълум ҳажмини, тузлар ва шламнинг конентрацияси максимал даражада бўлган ҳудуддан, узлуксиз чиқариб туриш кўзда тутилган. Чиқариладиган сувнинг ҳажми, мазкур пиролиз печи қайдай режимда (крекинг, кокссизлантириш, кутиш режими) бўлишига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бу биринчи навбатда, ишлаб чиқариладиган ЎЮБ буғ ҳажми, қозонхона сувининг айланиш тезлиги билан боғлиқ. Узлуксиз пуфлаб тозалаш оқимини тартибга солиш, узлуксиз пуфлаб тозалаш қувурўтказгичида ўрнатилган Н-1106 тартибга солиш клапани билан амалга оширилади. FA-110Х барабанлардан узлуксиз пуфлаб тозалаш маҳсулотлари FA-1130 узлуксиз пуфлаб тозалаш сиғимига чиқарилади. Қозонхона сувининг рН ва электр ўтказувчанлик кўрсаткичларини жорий назорат қилиш учун, узлуксиз пуфлаб тозалаш қувурўтказгичида AI-11Х05 ва AI-11Х06 оқим таҳлиллагичлари ўрнатилган. Қозонхона сувининг рН ва электр ўтказувчанлик кўрсаткичларининг лаборатория назорати S-1114 (S-1104 ва S-1109) намуна олиш мосламаларидан олинган намуналар асосида, сменада 1 марта амалга оширилади. Юқорида кўрсатилгандек, FA-110Х барабанлардан бериладиган қозонхона сувини узлуксиз чиқариш билан бир қаторда, даврий тарзда чиқариб туриш ҳам, амалга оширилади. Сувни даврий тарзда чиқариб туришдан кўзда тутилган мақсад, аналитик назорат натижалари бўйича, қозонхона суви таркибидаги туз миқдорини, тўғрилаш ҳисобланади. Сувни даврий тарзда FA-6101 сиғимига чиқарилади. Даврий тарзда чиқариладиган сувнинг ҳажми чиқиш йўлларида ўрнатилган Н-1107 клапанлар билан тартибга солинади. FA-110Х барабандаги буғ босими PI-11Х08 асбобининг кўрсаткичлари ва жойида ўрнатилган PG-11Х96 манометрнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Барабанни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун, мос равишда 13970 kPа ва 14390 kPа босимга мўлжалланган, PSV-110X-02 ва PSV-110X-03 сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанлардан буғ атмосферага ташланади. Ўта юқори босимли тўйинган буғ ~330 °С температурада барабандан печнинг конвекция зонасидаги буғқиздиргичга берилади, у ерда буғ тутун газлари иссиқлиги ҳисобига 500÷512 °С темературагача қизийди. ЎЮБ тўйинган буғни қиздириш конвектив змеевиги, икки кетма-кет жойлашган змеевикдан иборат бўлиб, улар ўртасида ВН-1101 буғ совуткичи жойлашган. Буғ совуткичга пуркалаётган, таркибида фосфатлар бўлмаган, қозонхона таъминлаш сувининг миқдорини ўзгартириш йўли билан, ЎЮБ буғнинг конвектив қизитиш змеевигидан чиқишдаги температураси тартибга солинади. ЎЮБ қиздирилган буғнинг конвектив змеевиклардан чиқишдаги температураси TC-11Х01 назорат асбоби билан назорат қилинади ва тартибга солинади, унинг TV-11X01 «НЁ» клапани ВН-1101 буғ совуткичига, таркибида фосфатлар бўлмаган, қозонхона таъминлаш сувини бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Буғ температурасининг белгиланган минимал (500 °С) ва максимал (512 °С) қийматларида, марказий операторлик хонасидаги бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Ўлчаш ускуналари мураккаб шароитларда (юқори температура, юқори босим) ишлатилгани сабабли, ТС-11Х01 билан бир қаторда, буғқиздиргичдан чиқишда қиздирилган буғнинг температураси TI-11Х36 термопара билан ҳам назорат қилинади. Буғнинг температураси белгиланган максимал (512 °С) қийматдан кўтарилганда, марказий операторлик хонасидаги бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. ЎЮБ қиздирилган буғнинг температураси 535 °С температурагача кўтарилганда, марказий операторлик хонасидаги бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси (TАHH-11X42, TАНН-11X43) ни активловчи, TSHH-11X42 ва TSНН-11X43 улаш мосламалари ишлаб қолади. Бир вақтнинг ўзида икки TSHH-11X42 ва TSНН-11X43 улаш мосламаларининг ишлаб қолишида, “ЎЮБ қиздирилган буғнинг юқори температураси” сабаби бўйича, печнинг тўхтатилишига олиб келувчи I-110Х блокировка активланади. ЎЮБ буғнинг буғқиздиргичдан чиқишдаги босими PG-11X45 манометр билан ўлчанади. Буғқиздиргични ва ундан ЎЮБ буғнинг чиқиш қувурўтказгичини қизиб кетишдан ва босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, 13600 kPа босимга мўлжалланган PSV 110X-01 сақловчи клапан кўзда тутилган. Сақловчи клапандан буғ атмосферага ташланади. Сақловчи клапанни очилишининг бошланиш босими шундай танланганки, умумий тизимга бериладиган буғнинг сарфи камайганда клапан, барабандаги клапанларнинг очилишидан олдин, тўлиқ очилади. Бу билан буғқиздиргич орқали ўтадиган буғ оқимининг узлуксизлиги ва уни қизиб кетишдан ҳимоялаш таъминланади. ЎЮБ қиздирилган буғнинг сарфи FI-11X17 сарфўлчагич билан, унинг қиймати зичлик бўйича компесацияланиб, ўлчанади. Буғнинг сарфи белгиланган минимал (20,5 t/h) қийматдан пасайиб кетганда, марказий операторлик хонасидаги бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. FI-11X17 сарфўлчагичнинг чиқиш сигнали, пиролиз печига бериладиган ҚТС сарфини тартибга солиш (FC-11Х16) тизимида, қўлланилади. Барабандаги сув сатҳи шу тарзда белгиланган даражада ушлаб турилади. Печни ишга тушириш ва тўхтатишда, босимни кўтариш ва ташлаш даврида буғ, атмосферага FG-110X шовқинни пасайтиргич орқали, ташланади. Буғ шовқин пасайтиргичга FI-11X17 сарфўлчагичдан кейин ташланади. Ишлаб чиқариладиган ЎЮБ буғнинг сифати, ЎЮБ буғни барабандан чиқиш қувурўтказгичида ўрнатилган SС-112Х намуна олиш мосламасидан олинадиган конденсатланган буғнинг таҳлили асосида, назорат қилинади. ЎЮБ буғнинг тўлиқ таҳлили, тасдиқланган графикка мувофиқ, ҳафтада 1 марта амалга оширилади. Конвектив змеевиклардан чиққан ЎЮБ қиздирилган буғ 13000 kPа (орт.) ортиқ бўлмаган босим остида ва 500÷512 °С температурада ЎЮБ буғнинг умумий коллекторига юборилади. Download 443.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling