Оао "сибур-нефтехим"


Полиэлектролитни сақлаш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet13/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.2.3 Полиэлектролитни сақлаш бўлими
Сувда эрийдиган катионли полиэлектролитнинг 20 % ли эритмаси FB-1140X полиэлектролитни сақлаш сиғимидан берилади.
Полиэлектролитни сақлаш сиғими GD-1140X аралаштиргичли вертикал цилиндрик аппарат. GD-1140X аралаштиргич икки қатор уч паррак - пропеллерли вал ва электр двигател узатмасидан иборат.
Полиэлектролит бочкалардан сиғимга қуйилади ва минералсизлантирилган сув билан 1:4 нисбатда аралаштирилади. GD-1140X аралаштиргич полиэлектролитни меъёрлаб беришдан 30 минут олдин ишга туширилади.
FВ-1140X сиғимидаги полиэлектролитнинг сатҳи, LG-11702 сатҳ ўлчаш колонкаси ёрдамида, жойидаги кўрсаткичлари бўйича ва LAL-11703 сатҳўлчагич ёрдамида сатҳнинг қуйи қийматида сигнализация билан, назорат қилинади.
Полиэлектролит FB-1140X сиғимидан GA-1140X, SX насосларнинг сўриш қисмига берилади. GA-1140X, SX насослар диафрагмали меъёрловчи насослардир. Насосларнинг сўриш йўлида, ячейкалар ўлчами 40 меш бўлган, тўрли фильтрлар ўрнатилган.
Насосларнинг хайдаш йўлидаги босимни назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи PI-11705, PI-11706 асбоблар ўрнатилган.
Қувурўтказгичларни, GA-1140X, SX насосларнинг хайдаш қувурўтказгичларидаги босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун 1469 kPа босимга мўлжалланган ва FB-1140X сиғимга ташловчи PSV-11704, PSV-11706 сақловчи клапанлар ўрнатилган.
Полиэлектролит GA-1140X, SX меъёрловчи насослар билан тоблаш сувининг DOX қурилмасига кириш қувурўтказгичига берилади.
Полиэлектролитнинг сарфини назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи FI-11708 сарфўлчагич асбоби ўрнатилган. Бериладиган электролитнинг миқдори технологик сувнинг чиқувчи оқимининг лойқалигига боғлиқ бўлиб, оқимнинг лойқалиги 10 NTU дан ортиқ бўлмаслиги лозим.


3.2.2.4 Қайтадан ювиш бўлими
Қайта ювиш цикли бирламчи коагулятордан енгил мойларни чиқариш ва иккиламчи коагуляторни бирламчи режимга ўтказиш билан бошланади. Сўнгра бирламчи режимдан чиқарилган коагулятор, блокировкаланади ва иш режимидан чиқарилади (мазкур коагуляторнинг барча узгич клапанлари ёпилади).
Корхонанинг умумий коллекторидан бериладиган азот, белгиланган 345 kPа босимни бир маромда ушлаб турувчи PCV-11711 тартибга солиш клапани (бевосита таъсир этувчи тартиблагич) ва KV-11737 (KV-11745) «НЁ» узгич клапан орқали ўтиб, FD-1140AX (FD-1140BX) бирламчи коагулятор – гранулаланган муҳитли фильтрнинг юқори қисмига берилади. Бирламчи коагулятордаги суюқлик сатҳи азот ёрдамида, аппарат таг қисми чокидан пастрок белгигача пасаяди. Азотнинг сарфи 100 Нm3/h ташкил этиши лозим.
DOX қурилмасининг азот қувурўтказгичидаги босимни назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи PI-11713 асбоби ўрнатилган.
Азотнинг сафини назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи FI-11713 асбоби ўрнатилган.
Азот бирламчи коагуляторнинг қуйи қисмига KV-11736 (KV-11747) узгич клапан орқали берилади. Азот муҳитнинг қатлами орқали ўтади ва мойнинг йирик бирикмалари (агломератлар) ва қаттиқ фазани парчалайди.
РА-6302 минералсизлантирилган сув қурилмасидан бериладиган, қайтадан ювиш суви TCV-11751 буғ оқимли инжекторга берилади, у ерда 71-83 °С температурагача иситилади. Қайтадан ювиш сувининг исиши паст босимли буғ ҳисобига амалга ошади. Паст босимли буғ корхонанинг умумий тармоғидан KV-11718 узгич клапан орқали TCV-11751 буғ оқимли инжекторга берилади.
Паст босимли буғнинг температураси, TI-11728 асбобининг жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Паст босимли буғ босимини назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи PG-11067 асбоби ўрнатилган.
Қайтадан ювиш сувининг темератураси, TCV-11751 инжекторнинг ижро механизми ёрдамида, қайтадан ювиш сувининг инжектордан чиқиш жойига ўрнатилган, TT-11751 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Қайтадан ювиш сувининг темературасини назорат қилиш учун, жойида кўрсатувчи TI-11763 асбоби ва температуранинг кўтарилиб кетишида сигнализация билан TT-11762 асбоби ўрнатилган.
Инжектордан кейин қайтадан ювиш суви 75-76 °С температура ва 119 m3/h сарф билан, KV-11732 (11741) «НЁ» узгич клапан орқали, бирламчи коагуляторнинг қуйи қисмига берилади. Қайтадан ювиш суви, коагуляторнинг фильтрловчи қатлами орқали ўтиб, мой ва қаттиқ фазани олиб кетади. Мой ва қаттиқ фаза билан тўйинган сув, KV-11733 (KV-11742) «НО» узгич клапан орқали, тозалашга юбориладиган, оқова сувлар қувурўтказгичига берилади.
Қайтадан ювиш сувининг сарфи, FT-11752 диафрагмали сарфўлчагичдан FV-11752 тартибга солиш клапани ёрдамида, сув сарфининг тушиб кетишида сигнализация билан, тартибга солинади.
Бирламчи коагуляторнинг фильтрловчи қатламининг тўлиқ регенерацияланиши учун, юқорида келтирилган қайтадан ювиш жараёнининг тўлиқ регенерацияланиши учун жараённинг уч кетма-кет циклини амалга ошириш лозим.



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling