Оао "сибур-нефтехим"
Ишқорни тайёрлаш ва сақлаш бўлими
Download 443.5 Kb.
|
баён
3.2.1.13 Ишқорни тайёрлаш ва сақлаш бўлимиРА-1120Х комплект қурилма ишқорни тайёрлаш ва сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, унинг таркибига FA-1121Х сиғими ва GA-1120-АХ насослар (2 дона), GA-1120-ВХ насослар (2 дона) киради. FА-1121X сиғими – ичига змеевик ва GD-1120X уч паррак - пропеллерли аралаштириш мосламаси ўрнатилган, вертикал цилиндрик сиғимдир. Сиғим атмосферадан «ҳаво олади». GA-1120-АX, GA-1120-ВX насослар - «EVOLUTION» EV-1 сериядаги меъёрловчи насослардир. Насоснинг сўриш қувурўтказгичида ўрнатилган демпферлар суюқлик оқимининг бир текис ҳаракатланишини таъминлайди, насосни, вибрация натижасида, механик шикастланишдан сақлайди. Реагент натрий гидроксиднинг 2% ли сувли эритмасидир. 2% ли эритма ишқорнинг 20 % ли эритмасини сув билан суюлтириб тайёрланади. Ишқорнинг 20 % ли эритмаси GA-1204,S насослардан бевосита сиғимга берилади. Хўжалик сув таъминоти тизимидан бериладиган сув бевосита FА-1121X сиғимида қўшилади. Сиғимдаги эритманинг температурасини бир маромда ушлаб туриш учун, сиғимнинг ичига змеевик ўрнатилган, унга паст босимли буғ (Р-500 kPа, Т-170 оС) берилади. Эритманинг температураси, жойида ўрнатилган TG-11651X асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. FА-1121X сиғимидаги эритманинг сатҳи, жойида ўрнатилган LG-11651Х асбобининг ва сатҳнинг минимал қийматида сигнализация билан, LAL-11601 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Ишқор эритмаси концентрациясининг лаборатория назорати учун S-1124X намуна олиш мосламасидан намуналар олинади. Массавий концентрацияси 2 % бўлган тайёр ишқор эритмаси FА-1121X сиғимининг қуйи қисмидан GA-1120-АX ва GA-1120-ВX насосларга берилади. GA-1120-ВX насослар билан ишқор эритмаси ЕА-1125 буғ генераторига технологик сув бериш қувурўтказгичига, GA-1120-АX насослар билан эса - GA-1101S насослардан тоблаш суви бериш қувурўтказгичига берилади. Ишқор эритмасининг берилаётган миқдори сатуратор ва тоблаш колоннасидаги сувнинг водород кўрсаткичи (рН) қиймати бўйича назорат қилинади. GА-1120-АХ, GА-1120-ВХ насосларнинг чиқиш қувурўтказгичларидаги босим, жойида ўрнатилган РG-11651Х - РG-11654Х асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади. GА-1120-АХ, GА-1120-ВХ насосларнинг хайдаш қисмидаги қувурўтказгичларни босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1161Х - PSV-1164Х сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими 1200 kPа ва 1053 kPа ни ташкил этади. Ортиқча босимни насосларнинг сўриш қувурўтказгичига ташлаш кўзда тутилган. Download 443.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling