Оао "сибур-нефтехим"


Ёнилғи газини бериш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet18/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.3.5 Ёнилғи газини бериш бўлими

Пиролиз печлари қурилмасида ёнилғи гази сифатида (нормал режимда) қуйидаги газлар аралашмаси қўлланилади:


-DA-1801 деметанизатордан товар газ (1800 зона);
-DA-1801 деметанизатордан чиқариладиган метан FA-1304 дан кейин;
-қисқа циклли абсорбция қурилмасининг (1300 зона) абсорберларидан регенерация гази;
-қуритгичлардан регенерация гази.
Ёнилғи гази FA-6804 сепаратордан умумий коллектор бўйича ёнилғи гази тизимига берилади ва ҳар бир печга бериладиган оқимларга бўлинади. Печ ҳудудида ёнилғи гази икки гуруҳ горелкаларга – печнинг таг қисмидаги ва деворларидаги горелкаларга берилади.
Пиролиз печларида умумий иссиқлик қувватининг таҳминан 85 % печнинг таг қисмида жойлашган горелкалар ҳисобига ва таҳминан 15 % печнинг деворларида жойлашган горелкалар ҳисобига таъминланади.
Печнинг таг қисмида жойлашган горелкалар
Пиролиз печи 24 дона юқори температурали, сунъий тортиш кучига эга бўлган, поғонали текис алангали ёнилғи горелкалари билан жиҳозланган. Печнинг таг қисмида жойлашган ҳар бир горелка ҳаво миқдорини тартибга солиш учун алоҳида ҳаво тўсгич тартиблагичга эга. Тўсгичлар умумий узатиш механизми (вал) билан ўзаро боғланган. XVC-11X16 тартиблагич ёрдамида бу вални айлантириб, бир вақтнинг ўзида ҳар бир печнинг барча тўсгичларини тартибга солиш мумкин. Ҳар бир печнинг умумий корпусида бир донадан пилот, бирламчи ва иккиламчи горелкалар ўрнатилган.
Печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг умумий миқдори уч оқимга бўлинади:
а) пилот горелкаларга бириладиган ёнилғи гази;
б) бирламчи горелкаларга бириладиган ёнилғи гази;
в) иккиламчи горелкаларга бириладиган ёнилғи гази.
Ёнилғи газининг умумий оқими бўлинишдан олдин FI-11X05 сарфўлчагич билан ўлчанади. Мазкур сарфўлчагичнинг кўрсаткичларидан кейинчалик, печнинг таг қисмида жойлашган горелкалар томонидан ҳосил қилинадиган, печнинг жорий иссиқлик қувватини ҳисоблаш жараёнида фойдаланилади.
Ёнилғи газининг жуда оз қисми пилот горелкаларга берилади. Ёнилғи гази пилот горелкаларга берилишидан олдин XV-11Х02 “НЁ”, XV-11Х11 “НЁ”, XV-11Х11 ”НО” узгич клапанлар ва PCV-11X02 ўзи тартибланувчи клапандан таркиб топган, ёпиш-тартибга солиш клапанлар блокидан ўтиши лозим. Пилот горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг босимини тартибга солиш ва блокировка ишлаб қолганда ёнилғи гази беришни тўхтатиш мазкур блокнинг вазифаси ҳисобланади. Горелкалардан олдин босимни белгиланган даражада ушлаб туриш, ўзидан кейин босимни бир маромда ушлаб турувчи, ўзи тартибланувчи клапан билан амалга оширилади. Алоҳида ҳар бир горелкадан олдин, бевосита горелкадан олдинги босимни назорат қилиш имконини берувчи, шарли узгич клапан ва манометр ўрнатилган.
Босим ўзи тартибланувчи клапандан кейин, жойида ўрнатилган PG-11Х99 манометр билан ўлчанади. Ўзи тартибланувчи клапандан кейин ёнилғи газининг босими 50 kPа (орт.) гача тушиб кетганда, марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги РАL-11Х02 ёруғлик ва товуш сигнализациясини активловчи, PSL-11X02 улагич активланади. Босимнинг 30 kPа (орт.) гача тушиб кетиши, I-110X “Пилот горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг жуда паст босими” блокировкаси ва марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги РАL-11Х03 ёруғлик/товуш сигнализациясини активловчи, PSL-11X03 улагичнинг активланишига олиб келади. Блокировканинг таъсири 7.4. б. келтирилган.
I-110X блокировка активланган вазиятда, бир вақтнинг ўзида XV-11Х02 “НЁ”, ХV-11X11 “НЁ” узгич клапанлар ёпилади ва XV-11Х14 ”НО” узгич клапан очилади. XV-11Х14 ”НО” клапан икки узгич клапан орасидаги қувурўтказгичдаги ёнилғи газини атмосферага ташлайди. Шу тарзда берилаётган ёнилғи газининг кафолатли тўхтатилиши таъминланади.
Ёнилғи газининг асосий қисми бирламчи ва иккиламчи горелкаларга берилади. Ёнилғи гази горелкаларга берилишидан олдин XV-11Х01 “НЁ”, XV-11Х13 “НО” узгич клапанлар ва PV-11X07 “НЁ” тартибга солиш клапанидан таркиб топган, ёпиш-тартибга солиш клапанлар блокидан ўтиши лозим. Бирламчи ва иккиламчи горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг босимини тартибга солиш ва I-110X блокировка ишлаб қолганда ёнилғи гази беришни тўхтатиш мазкур блокнинг вазифаси ҳисобланади.
I-110X блокировка активланган вазиятда, бир вақтнинг ўзида XV-11Х01 “НЁ” узгич клапан, PV-11X07 “НЁ” тартибга солиш клапани ёпилади ва XV-11Х13 “НО” узгич клапан очилади. XV-11Х13 ”НО” клапан икки узгич клапан орасидаги қувурўтказгичдаги ёнилғи газини атмосферага ташлайди. Шу тарзда горелкаларга берилаётган ёнилғи газининг кафолатли тўхтатилиши таъминланади.
Горелкалардан олдин босим, PV-11X07 “НЁ” тартибга солиш клапани билан белгиланган даражада ушлаб турилади. Клапан, печнинг иссиқлик қувватининг QC-11Х02 назорат асбоблари ва РС-11Х07 тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи гази йўлидаги босим назорат асбоби сигналларини солиштирувчи, PY-11X07A юқори сигнал селектори орқали бошқарилади.
Тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи гази оқими икки, бирламчи ва иккиламчи горелкаларга бериладиган, оқимга бўлинади. Алоҳида ҳар бир бирламчи горелкадан олдин, бевосита горелкадан олдинги босимни назорат қилиш имконини берувчи, шарли узгич клапанлар ва манометр ўрнатилган. Бирламчи горелкаларга ёнилғи гази бериш умумий йўлидаги босим, жойида PG-11Х98 манометр билан ўлчанади.
Иккиламчи горелкаларга ёнилғи гази XV-11Х03 “НЁ” узгич клапан орқали берилади. Алоҳида ҳар бир иккиламчи горелкадан олдин, бевосита горелкадан олдинги босимни назорат қилиш имконини берувчи, шарли узгич клапанлар ва манометр ўрнатилган. Иккиламчи горелкаларга ёнилғи гази бериш умумий йўлидаги босим, жойида PG-11Х97 манометр билан ўлчанади.
Тартибга солиш клапанидан кейин ёнилғи газининг босими 50 kPа (орт.) гача тушиб кетганда, I-110X “Печнинг таг қисмидаги горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг жуда паст босими” блокировкаси ва марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги РАL-11Х21 ёруғлик/товуш сигнализациясини активловчи, PSLL-11X21 улагич активланади. Активланган блокировка, XV-11Х03 “НЁ” узгич клапанни ёпиш йўли билан, печнинг таг қисмида жойлашган иккиламчи горелкаларни ўчиради. Босимнинг 15 kPа (орт.) гача тушиб кетиши, I-110X “Печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг жуда-жуда паст босими” блокировкаси ва марказий операторлик хонасида жойлашган бошқарув пультидаги РАLLL-11Х04 ёруғлик/товуш сигнализациясини активловчи, PSLLL-11X04 улагичнинг активланишига олиб келади. Активланган блокировка пиролиз печини тўхтатади. Блокировканинг таъсири 7.4. б. келтирилган.
Печни ёқиш даврида ёнилғи гази босими бўйича блокировкаларни ноактив ҳолатга ўтказиш ва тизимнинг герметиклигини аниқлаш учун, азот бериш шлангларини улашга штуцерлар ўрнатилган.
Печнинг иссиқлик қуввати, змеевикларнинг чиқиш температураси (ЗЧТ) га боғлиқ ҳолда, QC-11X02 назорат асбоби билан тартибга солинади. QC-11X02 назорат асбобида ТС-11Х00 (SP) ЗЧТ нинг ўртача қиймати назорат асбобининг чиқиш сигналига боғлиқ ҳолда, QY-11X02A (PV) математик ўзгартиргичдан берилаётган жорий иссиқлик қуввати қиймати тўғриланади. QC-11X02 (ОР) иссиқлик қуввати назорат асбобидан чиқадиган сигнал PY-11X07A юқори сигнал селектори орқали, печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларга ёнилғи гази бериш йўлидаги PV-11X07 “НЁ” клапанига берилади.
QY-11X02A математик ўзгартиргичда печнинг жорий иссиқлик қуввати, ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлигини печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг компенсацияланган сарфига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлиги қиймати, AI-68001 Воббе индекси оқим таҳлиллагичидан берилади. Оқим таҳлиллагичининг носозлигида, ёнилғининг нисбий, қуйи ёниш иссиқлиги қиймати, смена ходимлари томонидан қўлда киритилиши мумкин (НС-11Х10).
Ёнилғи газининг босим (PI-68007) ва температура (TI-68004) бўйича компенсацияланган сарфи қиймати, FY-11X05 математик ўзгартиргичдан берилади.
Печнинг ЗЧТ нинг қиймати, печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларга бериладиган ёнилғи газининг миқдорини тартибга солиш воситасида, печнинг иссиқлик қувватини ўзгартириш билан, тартибга солинади.

Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling