Оао "сибур-нефтехим"


Ёнилғи газини ёқиш ва тутун газини чиқариб ташлаш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet20/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
баён

3.2.3.6 Ёнилғи газини ёқиш ва тутун газини чиқариб ташлаш бўлими

Ёнилғи газининг ёнишини таъминлаш учун горелкаларга ҳаво берилади. Горелкаларга бериладиган ҳавонинг миқдори печнинг деворларида жойлашган ва пилот горелкалар учун алоҳида ҳар бир горелкада ва печнинг таг қисмида жойлашган горелкалар учун умумий узатмага қотирилган, ҳаво тўсгичлари билан тартибга солинади. Печнинг таг қисмида жойлашган горелкаларнинг ҳаво тўсгичлари алоҳида созланиши мумкин. Ортиқча ҳавонинг нормал миқдори, печнинг тортиш кучини тартибга солиб, таъминланади. Печнинг тортиш кучининг ортиб кетиши, ҳаддан ортиқ ҳавонинг сўрилишига, бунинг натижасиа печ ишининг самарадорлигини пасайишига ва ёқиладиган ёнилғи гази сарфининг ортишига олиб келади. Ҳаво тўсгичларнинг эшиклари, тутун тортгичнинг шибери 60-65 % га очилганда, печдаги тортиш кучи минус 25 – минус 50 Ра атрофида ушлаб туриладиган даражада, тартибга солинади.




3.2.3.7 Печларнинг паст қувват режимидаги иши

SRT-VI турдаги ВА-110Х пиролиз печлари лойиҳа қувватида – хом ашёнинг 70÷100 % сарфида ишлайди.


SRT-VI турдаги ВА-110Х пиролиз печларининг лойиҳа қувватининг 70 % да – паст қувват режимида ишлаши, пиролиз печларига бериладиган хом ашёнинг минимал даражасига тўғри келади. Печнинг минимал қийматида, Вентури қувурларининг дросселлаш қобилиятини йўқотмайдиган шароитни сақлаб туриш учун, печга бериладиган суюлтириш буғининг миқдори кўпайтирилади.
Паст қувват режимида – лойиҳа қувватининг 70 % да печнинг фойдали иш коэфициенти (ФИК), лойиҳа қувватининг 100 % дагидан 0,5-1,0 % ортиқ бўлади. Печнинг таг қисмида жойлашган барча горелкалар ишга туширилганда, горелкаларда ёқиладиган ёнилғи гази миқдори бир текис камаяди.
SRT-VI турдаги ВА-110Х пиролиз печлари (HSS. mode) заҳира режимида змеевикга фақат суюлтириш буғи берилиб, ишлатилиши мумкин. Қиздириш нуқтаи назаридан, бу режим минимал қувват режими ҳисобланади.
Иссиқ ҳолда заҳирада ушлаш режимида (HSS. mode) печнинг иссиқлик фойдали иш коэфициенти (ФИК) 80-85 % ни ташкил этади.



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling