Оао "сибур-нефтехим"


Буғ барабанининг пуфлаб тозалаш маҳсулотини тўплаш ва совутиш бўлими


Download 443.5 Kb.
bet17/24
Sana14.12.2022
Hajmi443.5 Kb.
#1002020
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
баён

3.2.3.4 Буғ барабанининг пуфлаб тозалаш маҳсулотини тўплаш ва совутиш бўлими

Барча печларнинг узлуксиз пуфлаб тозалаш маҳсулотлари умумий коллектордан FA-1130 сиғимига – ҳажми 0,8 m3 бўлган вертикал аппаратга юбрилади.


Совутилган конденсат сиғимдан, ювиш суви сифатида DA-1701 абсорбер ва DA-1201 ишқор билан тозалаш колоннасининг юқори қисмига берилади. Иккиламчи қайнаш буғи сиғимдан юқори босимли буғ коллекторига берилади.
Сиғимдаги конденсатнинг сатҳи, қуйидаги икки клапан ёрдамида бошқариш йўли билан, LC-11003 тартиблагич воситасида бир маромда ушлаб турилади:

  • конденсатни узлуксиз пуфлаб тозалаш йўлига бериш қувурўтказгичида ўрнатилган LV-11003А «НЁ» клапан;

  • юқори босимли қўшимча таъминлаш сувини FA-1130 сиғимига бериш қувурўтказгичида ўрнатилган LV- 11003В «НЁ» клапан.

Сиғимдаги суюқлик сатҳи кўтарилганда, конденсатнинг бир қисми даврий пуфлаб тозалаш коллекторига ташланади. Сатҳ пасайганда конденсатнинг етишмаётган қисми юқори босимли қўшимча таъминлаш суви қувурўтказгичидан берилади.
FA-1130 сиғимидаги конденсат сатҳининг минимал (25 %) ва максимал (80 %) қийматларида ёруғлик ва товуш сигнализацияси кўзда тутилган.
Сиғимдаги конденсат сатҳини жойида назорат қилиш учун, сиғимнинг корпусида LG-11058 сатҳ ўлчагич ўрнатилган.
Сиғимдаги босим РC-11007 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг РV-11007 клапани буғнинг FA-1130 сиғимдан юқори босимли буғ коллекторига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Сиғимдаги босим, жойида РG-11066 манометрнинг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади.
Сиғимни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун, 4650 kPа босимга мўлжалланган PSV 1111 сақловчи клапан кўзда тутилган. Сақловчи клапандан буғ атмосферага ташланади.
FA-1130 сиғимдан конденсат ЕА-1131 совуткичга берилади, у ерда совутиш суви билан 43 °С дан паст бўлмаган температурагача совутилади.
ЕА-1131 совуткич икки йўллик ғилофқувурли горизонтал аппарат бўлиб, ЎЮБ буғ конденсатини совутиш суви билан совутиш учун хизмат қилади.
ЎЮБ буғ конденсатининг, FA-1130 совуткичдан кейинги температураси TI-11023 термопара билан назорат қилинади.
DA-1701 колоннага ювиш учун бериладиган ЎЮБ буғ конденсатининг температураси, ТC-11004 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг ТV-11004 «НО» клапани ЕА-1131 совуткичнинг байпас йўлида ўрнатилган.
ЕA-1131 совуткичнинг қувурлар ҳудудини босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун, 700 kPа босимга мўлжалланган, PSV 1110 сақловчи клапан кўзда тутилган.
Айланма сувнинг қайтувчи оқимининг температурасини даврий тарзда назорат қилиш учун, ЕА-1131 совуткичдан чиқиш қувурўтказгичида TW-11054 иссиқлик бўлинмаси (термокарман) жойлаштирилган.
Совуткич тўхтатилган ва таъмирлаш ишларини олиб бориладиган вазиятларда ЕА-1131 совуткичнинг байпаси кўзда тутутилган (2” HC 11004-D1A-T қувуртказгичи).



Download 443.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling