Оао "сибур-нефтехим"
Сувни тозалаш бўлимини технологик схемасининг баёни
Download 443.5 Kb.
|
баён
3.2.2 Сувни тозалаш бўлимини технологик схемасининг баёни3.2.2.1 Хом ашёнинг сувли оқимини бирламчи каогуляциялаш бўлими Тоблаш суви DA-1101 тоблаш колоннасининг кубидан GA-1102,S насос билан DOX қурилмасига 10÷28,5 t/h сарф билан, 740 kPа босим остида ва 71 – 80 °С температурада берилади. DOX қурилмасига бериладиган тоблаш сувининг рухсат этилган максимал сарфи 31 t/h ни ташкил этади. Сувнинг сарфи GA-1102,S насослардан кейин ўрнатилган FI-11002 асбоби билан назорат қилинади. Берилаётган тоблаш суви сифатининг лаборатория назорати учун SC-1121AX намуна олиш мосламасидан намуналар олинади. Тоблаш суви KV-11730 «НЁ» узгич клапан орқали, бирламчи коагулятор ҳисобланувчи FD-1140AX/ВХ гранулаланган муҳитли фильтрнинг юқори қисмига берилади. FD-1140AX, BX фильтрлар олти гранулаланган муҳитдан (антрацит, икки гранат турдаги ва уч шағал турдаги) ташкил топган, фильтрловчи қатламли вертикал цилиндрик аппаратлар. Бирламчи коагуляторда, гранулаланган муҳитнинг қатлами орқали фильтрлаш йўли билан, майда дисперс қаттиқ заррачалар (кокс чанги) ажратиб олинади. Муҳитнинг қатлами мой томчиларини ҳам ушлаб қолади. Мой томчилари, юпқа мой қатлами кўринишида, муҳитнинг ҳар бир грануласини ўраб олади. Фильтрловчи қатлам мой билан тўйингандан кейин, мой фильтрловчи қатламнинг қуйи қисмидан узлуксиз оқиб туша бошлайди, ва бу томчилар қатламга кириб келган томчилардан сезиларли даражада йирик бўлади. Муҳитда ушланиб қолган майда дисперс қаттиқ заррачалар миқдори ортиб боргани сари, фильтрдаги босимлар фарқи узлуксиз ортиб боради. Муҳитда мой ҳаракатчан қатлам кўринишида мавжуд бўлганлиги сабабли, босимлар фарқининг узлуксиз кўтарилиши кузатилмайди. Нормал иш режимида, фильтрловчи қатламга келиб тушадиган, ҳар қандай мой, уни тарк этади ва тоблаш суви билан FD-1140BX иккиламчи коагуляторга йўналади. Муҳит томонидан тутиб қолинган қаттиқ заррачалар, фильтрловчи қатламда қолади. Қурилма икки вариантда ишлайди: 1.FD-1140AX фильтр бирламчи, FD-1140ВX фильтр эса иккиламчи ҳисобланади; 2.FD-1140ВX фильтр бирламчи, FD-1140АX фильтр эса иккиламчи ҳисобланади. Бирламчи коагулятор - FD-1140AX фильтрнинг фильтрловчи қатлами ифлослангандан кейин FD-1140ВX фильтр бирламчи бўлиб қолади, ва улар иш жараёнида шундай узлуксиз алмашиниб турадилар. FD-1140AX/ВХ аппаратларнинг юқори қисмида тўпланадиган енгил мой (эркин мой) даврий тарзда KV-11738 «НЁ» узгич клапан орқали DA-1101 тоблаш колоннасига енгил углеводородларни бериш қувурўтказгичига чиқарилади. FD-1140AX гранулаланган муҳитли фильтрдаги босимлар фарқи, максимал қийматда сигнализация билан, PDI-11715 асбоби билан назорат қилинади. Температура TI-11716 асбобининг жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. FD-1140AX фильтрдаги енгил мойларнинг сатҳи, LG-11714 сатҳ ўлчаш колонкаси ёрдамида, жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. FD-1140AX фильтрдаги босимни назорат қилиш учун жойида қайд этувч PI-11764 асбоби ўрнатилган. FD-1140AX аппаратни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун 1470 kPа босимга мўлжалланган ва тозалашга юбориладиган оқова сувлар қувурўтказгичига ташловчи PSV-11717A сақловчи клапан ўрнатилган. Қаттиқ фазадан тозаланган тоблаш суви KV-11734 «НЁ» узгич клапан орқали иккиламчи коагулятор - FD-1140BX гранулаланган муҳитли фильтрга берилади. Иккиламчи коагуляторда, бирламчи коагуляторда ажратиб олинган майда дисперс қаттиқ фаза мавжуд бўлмаганда, мой томчиларининг йириклашиши давом этади, мой томчилари, уларни FA-1140X Performax туридаги коагуляторда гравитация усули билан ажратиб олиш учун етарли даражада (50 μm) йириклашади. Таркибида йириклашган мой томчилари бўлган тоблаш суви KV-11743 узгич клапан орқали FA-1140X Performax туридаги коагуляторга берилади. FD-1140ВХ аппаратининг юқори қисмида тўпланадиган енгил мой (эркин мой) даврий тарзда KV-11746 «НЁ» узгич клапан орқали DA-1101 тоблаш колоннасига енгил углеводородларни бериш қувурўтказгичига чиқарилади. FD-1140ВX гранулаланган муҳитли фильтрдаги босимлар фарқи, максимал қийматда сигнализация билан, PDI-11727 асбоби билан назорат қилинади. Температура TI-11726 асбобининг жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. FD-1140ВX фильтрдаги енгил мойларнинг сатҳи, LG-11725 сатҳ ўлчаш колонкаси ёрдамида, жойидаги кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. FD-1140ВX фильтрдаги босимни кузатиш учун жойида қайд этувч PI-11765 асбоби ўрнатилган. FD-1140ВX аппаратни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш учун 1470 kPа босимга мўлжалланган ва тозалашга юбориладиган оқова сувлар қувурўтказгичига ташловчи PSV-11724A сақловчи клапан ўрнатилган. FD-1140AX бирламчи коагуляторнинг фильтрловчи қатлами, тоблаш суви таркибидаги қаттиқ заррачалар билан тўйинади ва фильтрдаги босимлар фарқи аста-секин 69 kPа гача кўтарилади. Мазкур аппарат иш режимидан чиқарилади ва қайтадан ювиш жараёни ўтказилади. FD-1140AX фильтрни қайта ювишдан кейин, DOX қурилмаси тизимида FD-1140BX фильтр бирламчи коагулятор, FD-1140AX фильтр эса иккиламчи коагулятор бўлиб қолади. Бу ҳолатда тоблаш суви GA-1102,S насослардан FD-1140BX фильтрларга KV-11740 «НЁ» узгич клапан орқали берилади. FD-1140BX фильтрдан тоблаш суви иккиламчи коагулятор - FD-1140AX фильтрга KV-11731 «НЁ» узгич клапан орқали берилади. FD-1140AX фильтрдан кейин тоблаш суви KV-11735 «НЁ» узгич клапан орқали FA-1140X Performax туридаги коагуляторга берилади. Бирламчи коагулятор - FD-1140BX фильтрнинг фильтрловчи қатлами ифлослангандан кейин FD-1140AX фильтр яна бирламчи коагулятор бўлиб қолади, ва улар иш жараёнида шундай узлуксиз алмашиниб турадилар. Фильтрларни навбат билан қайтадан ювишнинг цикли, сўнгги ювишдан кейин, босимлар фарқи қийматидан қатъий назар, ҳар 12 соатда активланади. Download 443.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling