Оао "сибур-нефтехим"


Нордон (кислотали) компонентларни абсорбциялаш бўлими


Download 213 Kb.
bet3/10
Sana14.12.2022
Hajmi213 Kb.
#1002100
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
700 тех баёни

3.1.2.2 Нордон (кислотали) компонентларни абсорбциялаш бўлими

Табиий газ FA-1702 дан 45 0С дан юқори бўлмаган температурада водород сульфид ва углерод диоксидидан тозалаш учун DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг қуйи қисмига берилади.


DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорбери колонна кўринишидаги, ўзаро уйғунлашган ички мосламали вертикал цилиндрик аппаратдир. Аппаратнинг қуйи қисми абсорбция жараёнини амалга ошириш учун, юқори қисми эса табиий газни ювиш учун мўлжалланган.
Аппаратнинг қуйи қисми FLEXIMAX400 маркали насадканинг икки қатлами, икки ажратиш ликопчалари ва қуйиб олиш мосламиси билан жиҳозланган.
Аппаратнинг юқори қисмига тўрт дона сув билан ювиш ликопчалари ўрнатилган бўлиб, улардан учтаси колпачокли ва биттаси – пасткиси томчи ушлаб қолувчи “берк” ликопчадир.
Аппаратнинг юқори қисмида, газнинг колоннадан чиқиш жойида томчи ушлаб қолиш мосламаси (демистер) ўрнатилган.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида табиий газ абсорбернинг қуйи қисмидан юқорига насадканинг икки қатлами орқали, юқоридан пастга тушувчи ДЭА нинг 30 % ли эритмаси билан ўзаро таъсир этиб ҳаракатланади.
Табиий газга қарама-қарши оқимда, ювиш сувининг қуйиш мосламасининг новидан пастроқда жойлашган, тақсимлаш мосламаси орқали, тўхтовсиз равишда 542 t/h cарф ва 40÷60 0С температурада диэтаноламин (ДЭА) эритмаси берилади.
Насадканинг юзасида нордон (кислотали) газлар (водород сульфиди ва углерод диоксидини) нинг диэтаноламин билан, барқарор бўлмаган сувда эрийдиган комлекс бирикмалар ҳосил қилиб, ўзаро кимёвий таъсир этиш жараёни амалга ошади.
Сўнгра DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида тозаланган табиий газ, томчи ушлаб қолиш мосламаси орқали, табиий газни ДЭА эритмасидан 1100 зонадаги ЕА-1131 буғ билан тозалаш совуткичидан бериладиган буғ конденсати ва буғ қозонидаги 54÷550С температурадаги сув билан ювиш учун, абсорбернинг юқори секциясига юборилади. Газ оқимини ювишдан мақсад – ДЭА эритмасининг йўқотишларини камайтиришдир.
Конденсат DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг юқоридаги ликопчасига берилади ва юқорига йўналган табиий газ оқимига қарама-қарши оқимда пастга оқиб тушади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберига бериладиган буғ конденсати миқдори, FС-17003 тартиблагич билан, 2,5÷3,9 m3/h оралиғида ушлаб турилади. FV-17003 “НЗ” тартибга солиш клапани DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберига кириш қувурўтказгичига ўрнатилган.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг тўртинчи ликопчасидаги буғ конденсати сатҳи LC-17002 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг LV-17002 “НЗ” клапани буғ конденсатининг чиқиш йўлига ўрнатилган. Ювиш суви ликопчадан DA-1702 аминни буғлаш колоннасини “ҳўллаш” суюқлиги қувурўтказгичига юборилади.
Ювиш сувини сатҳи минимал қийматига (“L”) етканида, бошқарув пульти (РСУ) да сигналлар беришнинг ишга тушиши кўзда тутилган. Ювиш сувининг сатҳи жойида ўрнатилган LG-17052 сатҳўлчагичнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Тозаланган табиий газ 60 0С дан юқори бўлмаган температурада DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберидан чиқишда, таркибидаги жуда оз миқдордаги ДЭА ни ажратиб олиш учун, томчи тутиб қолувчи орқали ўтказилади ва газни ажратиш қурилмаси (ГАҚ) га юборилади.
Тозаланган табиий газнинг DA-1701 дан чиқишдаги температураси TI-17005 асбобнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Тозаланган табиий газнинг DA-1701 дан чиқиш йўлига, газ таркибидаги углерод диоксидининг миқдорини аниқлаш учун, AI-17001 таҳлиллагич (анализатор) ўрнатилган.
Тозаланган табиий газ оқимидаги углерод диоксидининг максимал қийматида сигналлар бериш кўзда тутилган.
Табиий газ таркибининг лаборатория назорати учун намуна олиш S-1702 намуна олиш мосламаси орқали амалга оширилади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида ускуна ва қувурўтказгичларни босимнинг ортиб кетишидан сақлаш учун бешта PSV-1702 А, В, С, D, S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими 4370 kPa ни ташкил этади.
Клапанлардан, шунингдек қўлда чиқариб ташлаш қувурўтказгичларидан ортиқча газ босимини “ҳўл” машъаланинг FA-6901 сепараторига ташлаш кўзда тутилган.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида ДЭА эритмаси нордон (кислотали) газлар билан тўйинади ва аппаратнинг куб қисмига қуйиб олинади.
DA-1701 абсорбернинг кубидаги ДЭА нинг тўйинган эритмасининг доимий сатҳи LC-17003 тартиблагич ёрдамида 10-85% миқдорида ушлаб турилади, унинг LV-17003 “НЗ” клапани ДЭА нинг тўйинган эритмасини FA-1705 кенгайтирувчи сиғимга чиқариш йўлига ўрнатилган.
LC-17003 асбобнинг кўрсаткичлари бўйича кубдаги сатҳнинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
ДЭА нинг тўйинган эритмаси ва суюқ углеводородларнинг ҳажмини назорат қилиш, жойида ўрнатилган LG-17054А и LG-17054B асбобларининг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида босимлар фарқининг ўзгаришларини назорат қилиш PDI-17010 асбоби бўйича олиб борилади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг кубидаги босим қийматини назорат қилиш жойида ўрнатилган PG-17052 асбобнинг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг кубидаги амин эритмасининг температурасининг қиймати TI-17006 асбобнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ДЭА эритмаси таркибини лабораторияда текширииш учун намуна олиш, DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг кубидан чиққан тўйинган ДЭА қувурўтказгичидаги S-1705 намуна олиш мосламаси орқали, амалга оширилади.
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг куби ва сатҳўлчаш асбобларидаги ДЭА эритмасини FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
ДЭА нинг тўйинган эритмаси DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберидан FA-1705 кенгайтирувчи сиғим (экспанзер) га келиб тушади.
Эҳтимолий авария ҳолати рўй берганда DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберининг авария ҳолатида ажратиш тизими (САИ) ишга тушади, бунинг таъсири натижасида:

  • бир вақтнинг ўзида PV-17001 A, B, C тартибга солиш клапанлари ёпилади ва қурилмага табиий газ бериш тўхтайди;

  • LV-17001 тартибга солиш клапани ёпилади ва FA-1702 сепаратордан конденсатни чиқариш тўхтатилади;

  • FV-17003 тартибга солиш клапани ёпилади ва DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберига буғ конденсати бериш тўхтатилади.




Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling