Оао "сибур-нефтехим"


Нордон (кислотали) газларни совутиш ва ажратиб олиш бўлими


Download 213 Kb.
bet6/10
Sana14.12.2022
Hajmi213 Kb.
#1002100
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
700 тех баёни

3.1.2.5 Нордон (кислотали) газларни совутиш ва ажратиб олиш бўлими

ЕС-1703A-D аминни буғлаш колоннасининг конденсаторлари, қовурғали сиртли қувурлар боғламидан ташкил топган, горизонтал ҳаво ёрдамида совитиш аппаратларидир (4 дона). ДЭА эритмаси оқимининг ҳароратини пасайтириш жараёни қувурлар боғламига вентиляторлардан (ҳар бир аппаратда 2 донадан) ҳаво бериб амалга оширилади.


ЕС-1703A-D конденсаторлардан чиқаётган оқимнинг температурасини тартибга солиш, жалюзаларни очиш (ёпиш) ва тўрт вентилятор парракларининг оғиш бурчагини ўзгартириш йўли билан, масофадан туриб бажарилади. Температура ТС-17003 тартиблагич ёрдамида бир маромда – 55 0С да ушлаб турилади.
TI-17011 асбобининг кўрсатгичлари бўйича температуранинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
Ҳаво билан совутиш аппаратлари (ҲСА) нинг ёзги вақтда ишлатиш самарадорлигини ошириш учун, вентиляторлардан совутиш радиаторларига берилаётган ҳаво қисман намланади. Намлашни, ҳаво оқимига деминерализацияланган сувни пуркаш йўли билан, амалга оширилади.
Вентиляторларни ҳимоя қилиш учун рухсат этилган (критик) тебраниш даражасида ишга тушувчи, блокировкалар кўзда тутилган. DCS хонасидан ва ташқи қурилмада вентиляторларнинг электр двигателларини авария ҳолатида тўхтатиш имкони кўзда тутилган.
EC-1703A-D аминни буғлаш конденсаторларида буғ-газ аралашмаси совийди ва қисман конденсатланади, сўнгра DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимига келади.
Буғ-газ аралашмасиниг асосан нордон газлардан ташкил топган, конденсатланмаган қисми FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимининг юқори қисмидан олтингугуртни ажратиб олиш қурилмасига ёки нордон машъала ташламаларини йиғиш тизимига чиқарилади.
FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимида суюқ фаза сув ва углеводородларга, уларнинг зичликлари орасидаги фарқ ҳисобига, ажралади.
FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимидан углеводородларни GA-1705 насос ёрдамида “ҳўл” машъала ташламаларини йиғиш тизимига чиқариш кўзда тутилган, қувурўтказгичдаги босим, жойида ўрнатилган PG-17075 асбобининг кўрсатгичлари бўйича, назорат қилинади.
Таркибида нордон газларнинг қолдиқлари бўлган суюқ фаза – сув FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимидан GA-1702, GA-1702S насосларнинг қабул қилиш қисмига чиқарилади ва DA-1702 аминни буғлаш колоннасига “ҳўллаш” учун берилади.
“Ҳўллаш” учун бериладиган суюқлик сарф миқдори FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимидаги сатҳга боғлиқ ҳолда, FC-17005 тартиблагич билан 15,3÷24 t/h оралиғида ушлаб турилади, унинг FV-17005 «НО» клапани GA-1702, GA-1702S насослардан DA-1702 аминни буғлаш колоннасига олиб борувчи қувурўтказгичга ўрнатилган; сарфнинг минимал миқдорида сигнал бериш кўзда тутилган.
GA-1702, GA-1702S насослардан келаётган “ҳўллаш” суюқлиги табиий газни ювиш секциясидан берилаётган буғ конденсати билан DA-1701 колоннада қўшилади, умумий оқим DA-1702 аминни буғлаш колоннасига берилади.
“Ҳўллаш” суюқлигининг ортиқча қисми (нордон (кислотали) сув) GA-1702, GA-1702S насосларидан кимёвий ифлосланган оқовалар коллекторига, кейинги тозалаш учун, чиқарилади.
Иссиқ даврларда ЕС-1703А-D аппаратларни зўриқишсиз ишлатиш мақсадида “ҳўллаш” суюқлигининг бир қисми DA-1702 десорбернинг юқори қисмидан чиқаётган нордон газлар буғ-газ оқимига пуркалади. Деминерализацияланган сувнинг совитиш радиаторларига ва нордон (кислотали) сувнинг нордон газнинг иссиқ оқимига пуркаш, биргаликда ҲСА лари ишининг самарадорлигини оширишга ва нордон газнинг температурасини белгиланган даражада ушлаб туришга қаратилгандир.
Барқарор иш режимини таъминлаш учун DA-1702 аминни буғлаш колоннасидан олдин ДЭА эритмаси қувурўтказгичига, РА-1720 комлект қурилмадан, кўпикланишга қарши ингибиторни юбориш кўзда тутилган.
Нордон сувнинг сарф миқдори, FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимидаги сатҳга боғлиқ ҳолда, FC-17006 тартиблагич билан 0,56÷1,0t/h оралиғида ушлаб турилади, унинг FV-17006 «НЗ» клапани GA-1702, GA-1702S насослардан келаётган қувурўтказгичга ўрнатилган.
Нордон сув таркибини лабораторияда текширииш учун намуна олиш, GA-1702, GA-1702S насослардан келаётган “ҳўллаш” суюқлиги қувурўтказгичга ўрнатилган S-1707 намуна олиш мосламаси орқали, амалга оширилади.
FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғими, GA-1702, GA-1702S насослар ва қувурўтказгичларни FA-1704 дренаж сиғимига, GA-1705 насосни эса мойли оқовалар коллекторига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
Авария ҳолатида ҳимоялаш тизимида GA-1702, GA 1702S и GA-1705 насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, мос равишда XV-17032 ва XV-17033 узгич клапанлар ўрнатиш кўзда тутилган.
FA-1701 “ҳўллаш” сиғимидаги нордон (кислотали) сувнинг сатҳи LI-17007 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади, минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
FA-1701 “ҳўллаш” сиғимидаги углеводородларнинг сатҳи LI-17008 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади, сатҳнинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
FA-1701 “ҳўллаш” суюқлиги сиғимидаги нордон (кислотали) сув ва углеводородларнинг сатҳлари мос равишда, жойида ўрнатилган LG-17059 и LG-17060 асбобларнинг кўрсатгичлари бўйича ҳам, назорат қилинади
GA-1702,GA-1702S насосларини ҳимоя қилиш учун FA-1701 “ҳўллаш” сиғимидаги нордон (кислотали) сувнинг минимал сатҳида ишга тушувчи блокировка кўзда тутилган.
“Ҳўллаш” суюқлиги сиғимидаги босим жойида ўрнатилган PG-17062 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади.



Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling