Оао "сибур-нефтехим"
Совуқ секция (СС) ни ишга туширишнинг биринчи босқичи
Download 0.79 Mb.
|
пуск
8.3.1 Совуқ секция (СС) ни ишга туширишнинг биринчи босқичи
СС ишга туширишнинг биринчи босқичи қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: FF-1201►EA-1303►EA-1304►EA-1301►EA-1308►EA-1305► ►водород ►FA-1301►EA-1312X►EA-1306 ► FA-1302 ► EA-1312X ► FA-1303X ► ▼ ▼ ▼ DA-1301 DA-1301 DA-1301 қуйи қисмидан ўрта қисмидан юқори қисмидан таъминлаш таъминлаш таъминлаш ►водород машъалага ►EA-1312X ► EA-1313X ► водород регенерация гази тизимига 8.3.1.1 Пиролиз газини совутиш ва С2+юқори углеводородларни конденсатлаш бўлими (совуқ блок) ни ишга туширишСовуқ секция ва иссиқ секциянинг смена муҳандислари билан келишилган ҳолда, FF-1201 ишлаётган қуритгичдан пиролиз газини, унча катта бўлмаган сарф билан совуқ блокга ва ундан кейин FF-1201 FA-1301, FA-1302, FA-1303X сепараторлардан, FV-13003, FV-13004, FV-13005 тартибга солиш клапанлари орқали DA-1301 деметанизаторга бериш лозим. Бирлашган тизимдаги босимни 600 kPа (орт) кўтариш ва FV-13003, FV-13004, FV-13005 клапанларни ёпиш (колоннани совуқ блокдан ажратиш) керак. Совуқ блокдаги босимни, пиролиз газининг хайдаш қисмидаги босимга тенг бўлган босимгача аста-секин кўтариш лозим. Босимни тенглаштиришда пиролиз газининг FF-1201 А/В қуритгичдан чиқиш йўлидаги клапанни тўлиқ очиш керак. Пиролиз гази компрессорини бешинчи поғонаси хайдаш қисмидан машъалага ташлаш йўлини ёпиб, пиролиз газини аста-секин PV-13003 клапан орқали, таркибида водород бўлган газ йўлидан машъалага ташлашга ўтказиш лозим. Тизимда босимнинг кўтарилиши билан бир вақтда пиролиз газини совуши бошланади (ЕА-1304, ЕА-1305 ва ЕА-1306 иссиқлик алмашгичларда совутиш агентининг сатҳлари мавжуд бўлмаса ҳам). Мазкур аппаратларнинг ишчи температураларгача совутилгани, ЕА-1313Х ва ЕА-1312Х иссиқлик алмашгичлар орқали эса пропан ва этилен совутиш агентларининг ўтиши пиролиз газининг совушига олиб келади. Совуш тезлигини назорат қилган ҳолда ЕА-1304 совуткичга аста-секин минус 37 0С изотермали пропан совутиш агентини бериш керак. Совуш тезлигини назорат қилган ҳолда ЕА-1305 совуткичга аста-секин минус 62 0С изотермали этилен совутиш агентини бериш керак. Совуш тезлигини назорат қилган ҳолда FA-1307X га аста-секин минус 79 0С изотермали этилен совутиш агентини бериш керак. Совуш тезлигини назорат қилган ҳолда ЕА-1306 совуткичга аста-секин минус 101 0С изотерма-ли этилен совутиш агентини бериш керак – . ГАҚ, ИС ва БГҲТ цехининг смена муҳандислари билан келишилган ҳолда, XV-13003 узгич клапанни олдиндан очиб қўйиб, ГАҚ деметанизаторининг FA-1803 флегма сиғимидан TV-13001 клапан орқали, EA-1312X ва ЕА-1313Х кўп оқимли иссиқлик алмашгичларга суюқ метан бериш лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling