Оао "сибур-нефтехим"


Download 0.79 Mb.
bet14/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
пуск

Тизимнинг ҳолати
- этилен совутиш циклининг ускуна ва қувурўтказгичлари азот билан пуфлаб тозаланган ва унинг ортиқча (~50 ÷100 kPа) босими остида турибди;
- совутиш циклининг айланувчи ускуналари: GB-1601 созланган ҳолатда. Компрессор ва турбинанинг мой тизимлари ишлаб турибди.
Ускуналар ишлатиш учун тайёр ҳолатда. Айланувчи ускуналарни тайёрлаш “GB-1601 этилен совутиш агенти компрессорини GT-1601 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” га мувофиқ амалга оширилади;
- FB-8102 А/В сфераларда этилен етарли миқдорда мавжуд;
- DA-1401 колонна этиленни сферик резервуарлардан циркуляция ҳолатида турибди;
- метанол бериш тизими ишга тайёрланган;
- барча вақтинчалик тиқин (заглушка) лар ечиб олинган, доимий саккизсимон тиқин (заглушка) лар тегишли ҳолатда ўрнатилган;
- этиленни совутиш тизимининг барча сақловчи клапанлари ишга тайёрланган ва тегишли тўсгич клапанлар билан бирга ишчи ҳолатда турибди;
- барча НЎА ва А асбоблари текширилган ва ишлатиш учун тайёр ҳолатда;
- арматура ва тартибга солиш клапанлари байпаслари билан ишга тайёрланган ва ёпиқ ҳолатда турибди;
- ЕА-1411 этилен буғлаткичи товар этиленнинг босими остида ва ишга тайёр ҳолатда турибди;
- пропан совутиш цикли ишга туширилган, режим барқарорланган;
- этилен совутиш цикли GB-1601 компрессор билан бирга, тиқин (заглушка) лар, тўсгич арматура ёки ёпиқ клапанлар билан бошқа тизимлар ва бўлимлардан бутунлай узиб қўйилган.


Тизимни этилен билан инерт газ (азот) дан пуфлаб тозалаш

  1. XV-16001, XV-16002, XV-16003, XV-16004 электр узатмали узгич клапанларни (MOV) ёпиш ва электр таъминотидан узиш лозим. Компрессорнинг тескари томонга айланишини олдини олиш (бу лабиринт зичлагичларни бузиши мумкин) учун бу клапанлар ёпиқ бўлиши керак.

  2. Клапанлар тўпламларидаги LV-16001, РV-16003, ТV-13003, РV-16004, РV-16005 тартибга солиш клапанларидан олдин ва кейин жойлашган қўлда бошқариладиган тўсгич арматурани очиш керак.

  3. PV-16001 “НЁ”, LV-16001 “НЁ”, LV‑16002 “НЁ”, TV-13003 “НЁ”, ТV-16001 “НЁ”, LV-16004 “НЁ”, LV-16009 “НЁ”, ТV‑16002 “НЁ”, НV-16001 “НЁ” тартибга солиш клапанларини очиш керак.

  4. - 4” ЕR 16021-В21L-R,- сиқиб хайдашни биринчи поғонасининг сўриш қисмидаги FA-1601 сепаратор билан FA-1605 сиғими ўртасидаги тенглаштириш йўлларидаги қўлда бошқариладиган тўсгич арматурани очиш керак .

  5. Этилен совутиш циклини пуфлаб тозалаш учун этилен бериш схемасини йиғиш лозим:


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling