Оао "сибур-нефтехим"


Пропан совутиш циклини ишга тушириш


Download 0.79 Mb.
bet12/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   49
Bog'liq
пуск

8.2.1.2 Пропан совутиш циклини ишга тушириш

  1. Созлаш ишларининг олиб борилиши ва қуйидаги тизимларни ишга туширилиши компрессорни ишга тушириш учун зарурий шароит ҳисобланади:

- мойлаш ва тартибга солиш мойи;
- қуруқ газли зичлагич;
- юқори босимли буғ (буғўтказгич ва турбинани қиздириш);
- вакуум конденсати;
- вални айлантириш механизми.

  1. ЕА-1501 A/B/C/D конденсаторларнинг қувурлар ҳудудига айланма сув бериш лозим.

  2. Поғоналараро сепараторлардаги босимлар қиймати турлича бўлганда, улар ўртасидаги босимни тенглаштириш лозим, бунинг учун LV-15002 “НЁ” ва FV-15004 “НЁ” тартибга солиш клапан-ларини аста-секин бир оз очиш керак. Бу FA-1504, FA-1503 ва FA-1502 сепараторлардаги босимни тенглаштириш имконини беради.

  3. Компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмидаги электр узатмали XV-15001 (MOV) сурилма (задвижка) ни қўлда аста-секин бир оз очиш керак. Компрессорнинг корпусини, компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмидаги босимга тенг бўлган босим остида синаш лозим. Босимнинг қиймати PI-15151 манометр бўйича назорат қилинади. Босим тенглаштирил-гандан кейин XV-15001 клапан тўлиқ очилади.

  4. Компрессорни иккинчи поғонасининг сўриш қисмидаги электр узатмали XV-15002 (MOV) сурилма (задвижка) ни қўлда аста-секин бир оз очиш керак. Компрессорнинг корпусини, компрессорни иккинчи поғонасининг сўриш қисмидаги босимга тенг бўлган босим остида синаш лозим. Босимнинг қиймати PI-15152 манометр бўйича назорат қилинади. Босим тенглаштирил-гандан кейин XV-15002 клапан тўлиқ очилади.

  5. FA-1502, FA-1503 ва FA-1504 сепараторлардаги босимлар тенг бўлган вазиятда, учинчи (XV-15003) ва тўртинчи (XV-15004) поғоналарнинг сўриш қисмларидаги электр узатмали (MOV) сурилма (задвижка) ларни очиш мумкин. Агар поғоналар ўртасидаги босим бир хил бўлмаса, унда ҳар икки поғона учун, 4-бандда келтирилган ҳаракатлар такрорланади.

  6. Компрессорнинг ташлаш қисмидаги электр узатмали XV-15005 (MOV) сурилма (задвижка) ни қўлда аста-секин бир оз очиш керак. Минимал байпас қувурўтказгичларини, тизимдаги босимга тенг бўлган босим остида синаш лозим. Босим тенглаштирилгандан кейин XV-15005 клапан тўлиқ очилади.

  7. Тизимни ишга туширишдан олдин сизиб чиқишлар мавжудлигига текшириш лозим.

  8. Пропан совутиш агенти компрессорининг GT-1501 турбинасини “GB-1501 пропан совутиш агенти компрессорини GT-1501 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” да кўрсатилган тартибга мувофиқ ишга тушириш керак.

  9. Турбина/компрессорни айланиш тезлигининг қиймати “MIN. GOVERNOR SPEED” минутига 4028 айланишга етганда, айланиш тезлигини бошқариш, совуқ секция смена муҳандисининг бошқарув панелига ўтказилади.

Турбина/компрессорни айланиш тезлигининг бундан кейинги бошқариш, компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмидаги қувурўтказгичда ўрнатилган РС‑15009 назорат асбоби (контроллер) билан амалга оширилади. Назорат асбоби (контроллер) нинг топшириғини пасайти-риб, турбина/компрессорнинг айланиш тезлиги оширилади, бунда компрессорнинг сўриш қисмла-ридаги босим пасайтирилади.

  1. Турбина/компрессорнинг айланиш тезлиги (1000 r/min дан 4976 r/min дан ортиқ бўлмаган ишчи қийматгача) ортиб боргани сари, смена муҳандиси компрессорнинг барча тўрт поғонасининг сўриш қисмига берилаётган газ фазасининг температурасини қаттиқ назорат қилиши лозим. Бу даврда газ фазаси, FV-15006X “НО”, FV-15005X “НО”, FV-15003X “НО” ва FV‑15001X “НО” минимал байпас клапанлари орқали, тўлиқ ҳажмда берилади. Берилаётган газ фазасининг температураси юқори, бу уни совутиш учун суюлтирилган пропан (“закалка”) беришни талаб қилади. Компрессорнинг айланиш тезлиги ортиб ва поғоналарнинг сўриш қисмидаги босим пасайиб боргани сари, минимал сарф оқимларини кўпроқ совутиш талаб этилади. Компрессорнинг поғоналари бўйича, тоблаш учун берилаётган суюлтирилган пропаннинг миқдори TV-15003 “НЁ”, TV-15002 “НЁ” ва TV-15001 “НЁ” клапанлар билан тартибга солинади.

  2. Компрессорнинг сўриш қисмларидаги газ фазасининг температураси ишчи қийматларга етгандан кейин ТС-15003, ТС‑15002 ва ТС‑15001 температура назорат асбоблари (контроллер) ни автоматик режимга ўтказиш лозим.

  3. Компрессорнинг иш режимини нормаллаштириш ва пропанни конденсатланишининг бошла-нишида сепараторлардаги суюқлик сатҳини кўтарилишини олдини олиш учун, пропан совутиш агентини истеъмолчи (технологик иссиқлик алмашгич) ларга беришга киришиш лозим. Пропан совутиш агенти беришни ғоят эҳтиётлик билан, олдиндан йўлларни совутиб, амалга ошириш керак.

  4. Хайдаш қисмида босимнинг ишчи қийматига эришилганда, компрессорнинг газли зичлаш тизимидаги азотни, пропанга алмаштириш керак.

  5. “Тоблаш” (“закалка”) учун суюлтирилган пропан берилиши FA-1504 сепаратордаги суюқлик сатҳининг пасайишига ва FA-1502, FA-1503 сепараторларда суюқлик сатҳининг кўтарилишига ва, FA-1501 сепараторда суюқлик сатҳининг эҳтимолий кўтарилишига олиб келади. Суюлтирилган пропанни FA-1504 га ўтказиш ва сўнгра уни “тоблаш” (“закалка”) га бериш учун, биринчи, иккинчи ва учинчи поғоналарнинг сўриш қисмидаги сепараторлардан хайдаб оладиган, GA-1501 насосни ишга тушириш керак.

  6. Истеъмолчиларни пропан билан тўлдириш жараёнида тизимларни, қурилманинг ташқарисидан бериладиган пропан совутиш агенти билан қўшимча таъминлашни давом эттириш лозим.

  7. Мазкур шароитларда конденсатланмайдиган, инерт газлар (метан, азот) нинг мавжуд бўлиши, уларнинг ЕА-1501 A/B/C/D конденсаторларнинг юқори қисмида ва FA‑1505 аккумуляторда тўпланишига олиб келади. Конденсаторларда конденсатланмайдиган газларнинг тўпланиб қолиши, иссиқлик алмашиш юзасининг камайиши ҳисобига конденсатланиш жараёнининг ёмонлашувига олиб келади, бу совутиш циклининг ишига салбий таъсир этади. Конденсатланмайдиган газларни чиқариб ташлаш учун, ЕА-1501 A/B/C/D конденсаторлардан газ фазасини машъалага чиқариш йўлларидаги қўлда тартибга солинадиган вентилларни бир оз (1÷2 резбага) очиш керак. Аккумулятордаги газ қатлами (подушка) PSV-1502 сақловчи клапанларнинг байпас йўлидаги 1”- ли вентилни очиш йўли билан чиқариб ташланади.

  8. Компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмида минимал сарф йўлидаги FV-15006X “НО” тартибга солиш клапани, бошқаришнинг "қўлда/автоматик тарзда" (MANUAL/With BACKUP) биргаликдаги режимида ўрнатилади. Етарли сарф чегарасида (WSpv 100 % дан юқори) клапан қўлда бошқарилади, сарф белгиланган қийматдан камайганда эса (WSpv 100 % паст) тартибга солиш, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг аралашувисиз автоматик режимга ўтказилади.

  9. Компрессорни иккинчи, учинчи ва тўртинчи поғоналарининг сўриш қисмида минимал сарф йўлларидаги тартибга солиш клапанлари автоматик тарзда бошқариш режимида ўрнатилади.

  10. Совутиш циклининг иш режими барқарорлашиб боргани сари босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling