Совуқ секция бўлимларини азот билан пуфлаб тозалаш
Ҳаво кислородини сиқиб чиқариш ва углеводородларни қабул қилишни таъминлаш учун бўлимлар азот билан пуфлаб тозаланади.
Азот билан пуфлаб тозаланган ускуналардаги кислороднинг миқдори 0,5 ҳаж. % дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Совуқ секциянинг бўлимларини пуфлаб тозалаш учун, томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси минус 50 оС дан паст бўлмаган, азот ишлатилади.
Пуфлаб тозалашдан кейин тизимларда азотнинг ортиқча босими ҳосил қилинади ва бир маромда ушлаб турилади.
8.2 Қурилмани ишга тушириш
Совуқ секция (СС) тайёргарлик ва қуйидаги энергия ресурсларини қабул қилиш ишлари тугатилгандан кейин, цех бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг фармойиши билан ишга туширилади:
- электр энергияси;
- совутиш суви;
- технологик ҳаво;
- НЎА ҳавоси;
- азот;
- буғ ва конденсат.
8.2.1 Пропан совутиш циклини ишга тушириш
8.2.1.1 Тизимни пропан совутиш агенти билан тўлдириш
Пропан совутиш агенти тизими таъмирлашдан кейин темир йўл цистерналаридан бериладиган пропан билан тўлдирилади. Пропанни бўшатиб олиш ва сиқиб чиқаришни товар-хом ашё цехи (ТХЦ) нинг смена ходимлари, “Суюлтирилган газни қуйиш/бўшатиб олиш” № 1 эстака-дасидан амалга оширадилар.
Пропан намлиги бўйича талабга жавоб бермаган вазиятда, у FF-1201В пиролиз гази қуриткичида қуритилгандан кейин пропан совутиш агенти тизимига берилади.
Пропан совутиш агенти тизимини, пропан билан тўлдириш тартибини батафсил кўриб чиқамиз.
Пропан совутиш циклининг ишга туширилиши, табиий газни ажратиш ва этилен ишлаб чиқариш қурилмаларини ишга тушириш ва нормал ҳолатдаги технологик режимга чиқариш учун, зарурий шароит ҳисобланади.
Пропан совутиш циклини бошланғич ишга туширишда четдан келтирилган пропан ишлатилади, унинг таркиби совутиш агентига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Иш жараёнида пропан билан қўшимча таъминлаш, табиий газни ажратиш қурилмасидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |