Оао "сибур-нефтехим"


Download 0.79 Mb.
bet4/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
пуск

8.1.6 Азотни қабул қилиш


Тизимни пуфлаб тозалаш учун азотни қабул қилишдан олдин, унинг совуқ секция бўйича тарқалиш йўлларидаги қўлда бошқариладиган барча арматурани ёпиш ва бошқа тизимларнинг аппаратлари ва қувурўтказгичларидан ажратиб қўйиш лозим.


Азот тизимига вақтинчалик қувурўтказгич орқали технологик ҳавони қабул қилиш ва тизимнинг зичланганлигини ташқи томондан кўрикдан ўтказиш, зарур бўлса сизиб чиқишларни бартараф этиш лозим.
Сервис станцияларининг стоякларига, ускуналарга олиб борувчи стационар йўлларга, дренаж ва ҳаво йўлларига кетма-кет (кириш қисмидан бошлаб) улаб, тизимлар тўлиқ тозалангунча, атмосферага ташлаб, пуфлаб тозалаш керак.
Вақтинчалик қувурўтказгичларни олиб ташлаш ва тизимга азот қабул қилиш лозим.
Сервис станцияларининг стоякларига, ускуналарга олиб борувчи стационар йўлларга, дренаж ва ҳаво йўлларига кетма-кет (кириш қисмидан бошлаб) улаб, тизимлар ҳаво кислороди ва сувдан тўлиқ тозалангунча, атмосферага ташлаб, фақат бу сафар азот билан пуфлаб тозалашни такрорлаш керак.
Пуфлаб тозалаш тугаллангандан сўнг, кириш қисмидан энг узоқ масофада жойлашган нуқтадан олинган азотни томчи ҳосил қилиш нуқтаси температураси ва таркибидаги кислороднинг миқдорига таҳлил этиш лозим.
Таҳлил натижалари бўйича томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси минус 60 оС дан ва таркибидаги кислороднинг миқдори 0,5 ҳажм. % дан юқори бўлмаганда, тизимни пуфлаб тозалаш ва азотни қабул қилиш тугалланган ҳисобланади.

8.1.7 Паст ва юқори босимли буғни қабул қилиш


Тизимларни пуфлаб тозалаш учун паст босимли буғларни қабул қилишдан олдин:


- совуқ секцияда етказиб бериш йўлларининг охирги участкаларидаги барча қўлда бошқариладиган арматураларни ёпиш;
- бошқа тизимларнинг аппаратлари ва тизимларидан ажратиб қўйиш;
- диафрагмаларнинг дискларини, тартибга солиш клапанлари ва конденсат ажраткичларни ечиб олиш лозим.
Буғни етказиб бериш йўлларини пуфлаб тозалашдан олдин, гидравлик зарбларнинг олдини олиш учун, асосий коллекторларни қиздириш керак. Бунинг учун кириш қисмидан энг узоқ масофада жойлашган устун (стояк) ёки истеъмолчидаги арматура очилади ва катта бўлмаган сарф билан буғ берилади, коллектор қизиб боргани сари буғнинг миқдори кўпайтириб борилади. Асосий коллекторлар қиздирилган ва пуфлаб тозалангандан кейин (конденсат ва қуйқалар қолмаслиги керак) буғ етказиб бериш йўлларини (кириш қисмидан энг узоқ масофада жойлашган йўлдан бошлаб, кетма-кет) пуфлаб тозалашга киришиш мумкин. Коллекторнинг охиридаги арматура бир оз очиқ ҳолда қолдирилиши ва пуфлаб тозалаш маҳсулотлари атмосферага ташланиши лозим.
Пуфлаб тозалаш тугаллангандан сўнг диафрагмаларнинг дискларини, тартибга солиш клапанлари ва конденсат ажраткичларни жойига ўрнатиш керак. Конденсат қабул қилиш тизими тайёрлангандан кейин, буғни қабул қилишни амалга ошириш лозим.
Истеъмолчиларга юқори босимли буғни қабул қилиш, юқорида баён қилинган тартибда амалга оширилади, аммо компрессорларнинг турбиналарига буғ бериш қувурўтказгичларини пуфлаб тозалашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Пуфлаб тозалашларнинг самарадорлиги (сифати) оқимларнинг чиқиш қисмида ўрнатилган, мис, силлиқланган алюминий ёки зангламай-диган пўлатдан ясалган пластиналар ёрдамида назорат қилинади. Пуфлаб тозалашларнинг самарадорлиги (сифати) пуфлаб тозаланадиган қувурўтказгичлар металининг оқсидланиш маҳсу-лотларининг пластинада қолдирган изларининг сони бўйича аниқланади.
Компрессорларнинг турбиналарига буғ бериш қувурўтказгичлари, қувурўтказгичлар метали-нинг оқсидланиш маҳсулотларини самарали парчалаш мақсадида, бир неча марта қиздирилиши ва совутилиши мумкин.
Турбиналарга буғ бериш қувурўтказгичларини пуфлаб тозалаш маҳсулотлари шовқин пасайтиргич (глушител) орқали атмосферага ташланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling