Оао "сибур-нефтехим"


Қурилмага электр энергиясини қабул қилиш энергетика хизмати ходимлари томонидан, тегишли меъёрлар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда, амалга оширилади


Download 0.79 Mb.
bet3/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
пуск

8.1.2 Электр энергиясини қабул қилиш

Қурилмага электр энергиясини қабул қилиш энергетика хизмати ходимлари томонидан, тегишли меъёрлар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда, амалга оширилади.

8.1.3 Совутиш сувини қабул қилиш


Мазкур тизимга уланадиган ускуналар (иссиқлик алмашгичлар, насослар) ни четлаб совитиш сувининг бериладиган ва қайтадиган оқимлари ўртасида, вақтинчалик қувурўтказгич ўрнатиш лозим.
Истеъмолчиларни четлаб совитиш сувининг бериладиган ва қайтадиган оқимларининг схемасини йиғиш лозим. Сувни қабул қилиш ва қувурўтказгичларни тўлиқ тоза бўлгунча ювиш керак.
Вақтинчалик қувурўтказгичларни олиб ташлаш ва уланган ускуналарни ювишни амалга ошириш лозим (кетма-кет ёки параллел тарзда, ҳар бир аппаратдан чиқишда сувнинг сифати-ни назорат қилиш билан бирга).

Совутиш сувини айлантириш, барча ускуналар тўлиқ тозалангунча амалга оширилади

8.1.4 Технологик ҳавони қабул қилиш


Тизимни пуфлаб тозалаш учун технологик ҳавони қабул қилишдан олдин, унинг совуқ секция бўйича тарқалиш йўлларидаги қўлда бошқариладиган барча арматурани ёпиш лозим.
Ҳавони қабул қилиш ва тизимнинг зичланганлигини ташқи томондан кўрикдан ўтказиш, зарур бўлса сизиб чиқишларни бартараф этиш лозим.
Сервис станцияларининг стоякларига, ускуналарга олиб борувчи стационар йўлларга, дренаж ва ҳаво йўлларига кетма-кет (кириш қисмидан бошлаб) улаб, тизимлар тўлиқ тозалан-гунча, атмосферага ташлаб, пуфлаб тозалаш керак.

8.1.5 НЎА ҳавосини қабул қилиш


Тизимни пуфлаб тозалаш учун НЎА ҳавосини қабул қилишдан олдин, унинг совуқ секция бўйича истеъмолчиларга тарқалиш йўлларидаги қўлда бошқариладиган барча арматурани ёпиш лозим.
Ҳавони қабул қилиш ва тизимнинг зичланганлигини ташқи томондан кўрикдан ўтказиш, зарур бўлса сизиб чиқишларни бартараф этиш лозим.
Асосий коллекторни, кириш қисмидан энг узоқ масофада жойлашган, етарли диаметрли нуқтадан атмосферага ташлаш билан, пуфлаб тозалашни амалга ошириш лозим. Кириш қисмидан бошлаб, тартиб билан кетма-кет барча етказиб бериш, дренаж ва ҳаво йўллари қуйқалардан тўлиқ тозалангунча пуфлаб тозаланиши керак.
Пуфлаб тозалаш тугаллангандан сўнг, кириш қисмидан энг узоқ масофада жойлашган нуқтадан олинган ҳаво томчи ҳосил қилиш нуқтасига таҳлил қилинади.
Таҳлил натижалари бўйича томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси минус 40 оС дан юқори бўлмаганда тизимни пуфлаб тозалаш ва НЎА ҳавосини қабул қилиш тугалланган ҳисобланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling