Оао "сибур-нефтехим"


DC-1401 А, В конвертерларга катализатор юклаш


Download 0.79 Mb.
bet6/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
пуск

8.1.10 DC-1401 А, В конвертерларга катализатор юклаш

Катализаторни юклашдан олдин қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:


- қуритгич ва қувурўтказгичларни чанг ва қуйқалардан пуфлаб тозалаш;
- конвертерларнинг ички қисмини кўздан кечириш;
- аппаратларнинг ички юзаларини тозалаш;
- ички мосламаларнинг тўғри жойлаштирилгани ва ҳолатини, юклаш мосламаларининг иш қоби-лияти ва ишончлилигини текшириш;
- катализаторли металл бочкаларнинг мавжудлиги ва уларнинг оғирлигини текшириш;
- керамик шарлар ва катализаторнинг зарур бўлган миқдорини тайёрлаб қўйиш;
- материалларни кўтариш ва юклаш учун маҳсус идиш (тара) ва юк кўтариш (ташиш) техникасини тайёрлаш;
- катализатор билан ишлашда, унинг бевосита кўзлар ва терига тегишига, чангида нафас олишга йўл қўймаслик; шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим;
Конвертерга катализатор юклаш қуйидаги тартибда олиб борилади:
- таянч ҳалқа, таянч панжара, №1, №2, №3 элаклар, сиқиб турувчи ҳалқани жойлаштириш ва маҳкамлаш;
- керамик шарларнинг 10-15 сm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш;
- юклашда элак билан аппаратнинг ички юзасининг орасига шарлар ва катализатор тушиб қолма-ганига ишонч ҳосил қилиш керак;
- №4 элакни жойлаштириш ва маҳкамлаш;
- катализатор ва керамик шарларни юклашда материалларнинг майдаланишини олдини олиш учун юклаш новидан фойдаланиш лозим;
- керамик шарлар қатламининг бузилишига йўл қўймасдан, катализаторнинг биринчи қисмини юклаш;
- юклаш новининг жойини ўзгартириб, катализаторнинг бир текис горизонтал қатламларда жойлашишини таъминлаш;
- юклаш новининг қуйи қисмидан катализатор қатламининг юзасигача бўлган масофа 60 сm дан ортиқ бўлмаслиги керак;
- катализаторнинг зарур бўлган миқдорини юклаш, қатламнинг юзасини текислаш;
- №5 элакни жойлаштириш ва маҳкамлаш;
- керамик шарларнинг 10-15 сm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш;
- панжарани, №6 ва №7 элакларни жойлаштириш ва маҳкамлаш.
Юклашда:
- керамик шарларнинг пастки қатламини ён томонда жойлашган люк, керамик шарлар ва катализаторнинг юқори қатламларини юқоридаги люк орқали юклаш;
- катализатор ва керамик шарли бочкаларни юқоридаги люкга, кўтариш механизмлари билан бериш;
- ташиш жараёнида бочкаларнинг шикастланишига йўл қўймаслик;
- ҳар бир аппарат учун юкланадиган материални – бочкаларнинг тартиб рақами, сонини ёзиб бориш;
- бўшатилган ҳар бир идишнинг оғирлигини аниқлаш ва дастлабқи оғирлигидан айириб ташлаш;
- ишлар тугагандан сўнг юкланган барча материалларни ҳисоблаб чиқиш;
- материалларнинг 5% дан ортиқ бўлмаган руҳсат этилган йўқотишларини ҳисобга олиш;
- бочкаларни бевосита юклашдан олдин очиш;
- юкловчиларнинг бевосита катализатор устида юришларига йўл қўймаслик лозим, буниг учун уларнинг оғирлигини бир текис тақсимлаш мақсадида, катализатор юзасига тахта қўйиш;
- узлуксиз текислаб туриш билан, катализаторнинг конус шаклида тўпланиб қолишига йўл қўймаслик лозим, бўлмаса чанг ва майда зарралар конуснинг марказий қисмида йиғилади, бу оқимнинг ва катализаторнинг активлигини бир текис бўлмаслиги олиб келади;
- чанг ҳосил бўлишини минимал даражагача камайтириш;
- нам ҳавода ишларни олиб бормаслик, ёмғир вақтида ишларни тўхтатиш, катализаторнинг нам ҳаво билан ўзаро таъсирини олдини олиш учун, аппаратнинг юқори қисми полиэтилен пленка билан ёпилиши лозим.
Катализатор юклаб бўлингандан кейин, майда фракциялар ва ҳаво кислородини чиқариб ташлаш учун, конвертер азот билан пуфлаб тозаланиши лозим. Аппаратларни азотнинг ортиқча босими остида (100 kРа гача) қолдирилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling