Оао "сибур-нефтехим"
Download 0.79 Mb.
|
пуск
8 Ишлаб чиқариш объектини нормал шароитда ишга тушириш ва тўхтатишнинг асосий қоидалари8.1 Қурилмани ишга туширишга тайёрлаш8.1.1 Умумий қоидалар Қурилманинг совуқ секциясини ишга туширишга тайёрлаш, зарур бўлган ишлатиш-техник ҳужжатлари мавжуд бўлганда, амалга оширилади. Монтаж қилинган аппаратлар, қувурўтказгичлар, беркитиш арматураси, сақловчи клапанлар, фланецли бирикмалар, назорат-ўлчаш асбоблари, ерга туташтириш, ажратиш, ёритиш тизимларининг, ўт ўчириш, сигнализация, алоқа воситаларининг, шахсий ҳимоя воситалари, врачгача биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари, қудуқлар ва ўраларнинг ҳолатининг созлигини текшириш керак. Қурилманинг совуқ секциясида барча энергия ташувчилар: электр энергияси, совутиш суви, технологик ҳаво, НЎА ҳавоси, азот, буғ, конденсат мавжудлиги текширилиши лозим. Металл ва қурилиш материаллари қолдиқларидан тозалаш мақсадида аппаратларнинг ички юзалари ва қувурўтказгичлар ҳаво билан тозаланиши ёки ювилиши керак. Қувурўтказгичлар технологик ҳаво билан пуфлаб тозаланади. Совуқ секциянинг барча технологик қувурўтказгичлари 0 оС дан паст температураларда ишлатилгани учун ҳаво билан пуфлаб тозаланиши лозим. Фақат айланма сув, буғ ва конденсат қувурўтказгичлари ювилиши мумкин. Ўлчаш мосламалари, ўзгартирувчи мосламалар, компютерларнинг кириш мосламалари, клапанларнинг позиционерлари, сақловчи клапанлар ва жойида ўрнатилган ўлчаш асбоблари ўта пухталик билан текширилади. Монтаждан сўнг барча аппаратларнинг уланганлиги ва технологик схемага мувофиқ таҳлил мосламаларининг мавжудлиги текширилади. Қурилиш-монтаж ишлари, аппаратлар ва қувурўтказгичлар зичланганлигининг пневма-тик синовлари, барча тизимларни пуфлаб тозалаш ва/ёки ювиш якунлангандан кейин, 24 соатли графикга қўйиб, ишчи босимда зичланганлигининг пневматик синовлари амалга оширилади. Босимнинг пасайиши соатига 0,2 % дан ошмаслиги лозим. Капитал таъмирдан кейин, тизимнинг зичланганлигининг пневматик синовлари 4 ÷ 24 соат давомида ўтказилади, бунда босимнинг пасайиши соатига 0,5 % дан ошмаслиги лозим. Пневматик синовларда босимнинг пасайиш меъёри қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling