Оао "сибур-нефтехим"
Download 0.79 Mb.
|
пуск
8.1.8 Конденсатни қабул қилишКонденсат тизими тоза айланма сув ёки паст босимли тўйинган буғ билан ювилиши мумкин. Ювишдан олдин конденсат чиқаргичлар ва тартибга солиш клапанларини ечиб олиш керак. Буғ билан ювиш ва пуфлаб тозалаш тартиби юқорида баён этилган. Конденсат тизимини ювиб тозалашнинг сифати 2 m узунликдаги таёқга қотирилган Руrех шишасидан ясалган, 500 ml ли лаборатория стакани ёрдамида текширилади. Конденсат намунаси тиниқ бўлганда, лаборатория стаканининг тубида металлнинг оқсидланиш маҳсулотлари бўлма-ганда, конденсатни қайта ишлатиш учун етарли даражада тоза деб ҳисоблаш мумкин. Текширишни, ҳар бир ювиб тозаланадиган қисмнинг охирги нуқтасида амалга ошириш лозим. Бундан кейин тартибга солиш клапанлари ва конденсат ажраткичларни жойига ўрнатиш керак. 8.1.9 FF-1401 ЭЭФ қуриткичига цеолит юклаш Қуритгич (цеолит) юклашдан олдин қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: - қуритгич ва қувурўтказгичларни чанг ва қуйқалардан пуфлаб тозалаш; - қуритгичнинг ички қисмини кўздан кечириш; - аппаратларнинг ички юзаларини тозалаш; - қуритгични цеолит юклашга тайёрлаш; - цеолитли ҳар бир идиш ёки қопни торозида тортиш ва рақамлаш; - цеолитли идишлар ёки қопларнинг шикастланишининг олдини олиш; - цеолитли идишларни сифатига қараб ажратиш (оғирлиги ўртача қийматга мувофиқ бўлмаган идишдаги цеолитни юклаш учун ишлатмаслик лозим); - қуритгичга цеолит юклашдан олдин цеолитнинг умумий оғирлигини аниқлаш лозим. Юкланадиган цеолитнинг оғирлигини, идишлар ёки қопларнинг тартиб рақами ва уларнинг сонини ёзиб бориш лозим. Бўшатилган ҳар бир идишнинг оғирлигини аниқлаш ва дастлабқи оғирлигидан айириб ташлаш, оғирлиги цеолитли идишнинг ўртача оғирлигидан 5 % ортиқ бўлган идишларни чиқариб ташлаш лозим. Қуритгичнинг ички қисмини: - юқори ва қуйи тақсимлагич - сим тўрни; - сузувчи босиб турувчи тўрни – рамка ва болтларнинг тўғри жойлашишини текшириш лозим. Цеолитларни сув ёки намликнинг таъсиридан ҳимоя қилиш зарур, бунинг учун: - цеолитларни йилнинг намлик юқори бўлган вақтида юкламаслик керак; - цеолит солинган идишлар, қуриткичларга юклашгача ёпиқ ҳолда сақланишлари лозим; - юклаш жараёнида тўхталишлар бўлганда, цеолитга нам ҳавонинг таъсир этишини олдини олиш учун, қуриткичнинг юқори қисмини полиэтилен пленка билан ёпиш керак. Цеолит қуриткичнинг юқори қисмидаги люкдан қуйидаги тартибда юқланади: - таянч панжарани ўрнатиш ва аппаратнинг қуйи қисмидаги таянч ҳалқасига маҳкамлаш; - таянч панжаранинг устига 20 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш; - 18,9 mm ўлчамли керамик шарларнинг 50 mm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш; - керамик шарларнинг устига 10 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш; - 6,3 mm ўлчамли керамик шарларнинг 50 mm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш; - керамик шарларнинг устига 3 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш; - цеолитнинг 3,5 m қалинликдаги қатламини юклаш, бунда цеолитнинг майдаланишини олдини олиш учун юклаш новидан фойдаланиш лозим (юклаш новининг қуйи қисмидан цеолит қатламининг юзасигача бўлган масофа 50 сm дан ортиқ бўлмаслиги керак); - цеолитнинг максимал зичлигини таъминлаш учун, қатламнинг ҳар бир метри тўлдирилгандан кейин, цеолит қатламининг юқори юзаси текисланиши лозим; - цеолит юклашни қуриткич тўлгунча давом эттириш лозим. Цеолит юклаб бўлингадан кейин: - юқори қатламнинг юзасини текислаш, устига 3 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш лозим; - 6,3 mm ўлчамли керамик шарларнинг 50 mm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш; - керамик шарларнинг устига 10 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш; - 18,9 mm ўлчамли керамик шарларнинг 50 mm қалинликдаги қатламини юклаш ва юзасини текислаш; - 20 меш ўлчамдаги тўрни жойлаштириш ва маҳкамлаш лозим. Тўрнинг устидан таянч панжара ўрнатилади ва қуриткичнинг таянч ҳалқасига маҳкам-ланади. Юклаш вақтида керамик шарлар ва цеолитнинг оғирлигини алоҳида ёзиш, юкланган цеолит ва 6,3 mm ва 18,9 mm ўлчамли шарларнинг миқдорини ҳисоблаш лозим. Цеолит юклаб бўлингандан кейин, цеолитнинг майдаланган қисмини чиқариб ташлаш учун, ишчи қатлам пуфлаб тозаланиши лозим. Пуфлаб тозалаш қуритгичнинг қуйи қисмидан ёки катта ҳажмдаги ресивердан бир неча марта ҳаво бериб, босимни кўтариш ва ташлаш йўли билан амалга оширилади. Пуфлаб тозалаш учун, вақтинчалик қувурўтказгичдан бериладиган, тозаланган ҳаводан фойдаланилади. Бундан кейин қуруқ азот билан ҳаво кислородидан пуфлаб тозаланади ва азотнинг ортиқча босими остида (100 kРа гача) қолдирилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling