Оао "сибур-нефтехим"


Download 0.79 Mb.
bet9/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
пуск

Тизимнинг ҳолати
- пропан совутиш циклининг ускуна ва қувурўтказгичлари азот билан пуфлаб тозаланган ва унинг ортиқча босими остида турибди;
- совутиш циклининг айланувчи ускуналари: GB-1501, GA‑1501 ва GA-1502,S насослар созланган ҳолатда. Компрессор ва турбинанинг мой тизимлари ишлаб турибди. Ускуналар ишлатиш учун тайёр ҳолатда. Айланувчи ускуналарни тайёрлаш “GB-1501 пропан совутиш агенти компрессорини GT-1501 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” ва “Этилен ишлаб чиқариш цехининг насос ускуналарини ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” ларга мувофиқ амалга оширилади;
- тегишли сифатга (томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси, компонент таркиби бўйича) эга бўлган суюлтирилган пропан тўлдирилган цистерналарнинг етарли миқдори мавжуд;
- метанол бериш тизими ишга тайёрланган;
- барча вақтинчалик тиқин (заглушка) лар ечиб олинган, доимий саккизсимон тиқин (заглушка) лар тегишли ҳолатда ўрнатилган;
- пропанни совутиш тизимининг барча сақловчи клапанлари ишга тайёрланган ва тегишли тўсгич клапанлар билан бирга ишчи ҳолатда турибди;
- деэтанизаторнинг ЕА-1401S куб ребойлери DA-1401 колоннадан ажратилган, азот билан пуфлаб тозаланган ва унинг ортиқча босими остида турибди;
- FF-1201B пиролиз гази қуриткичи технологик оқимлар ва регенерация газларидан, узгич арматуралар ёрдамида ажратилган, азот билан пуфлаб тозаланган ва унинг ортиқча босими остида турибди;
- барча НЎА ва А асбоблари текширилган ва ишлатиш учун тайёр ҳолатда;
- арматура ва тартибга солиш клапанлари байпаслари билан ишга тайёрланган ва ёпиқ ҳолатда турибди;
- пропан совутиш цикли GB-1501 компрессор билан бирга, тиқин (заглушка) лар, тўсгич арматура ёки ёпиқ клапанлар билан бошқа тизимлар ва бўлимлардан бутунлай узиб қўйилган. Бу катта аҳамиятга эга, чунки пропан қурилманинг бошқа қисмларига ўтиб кетиши ва аварияга олиб келиши мумкин.


Тизимни пропан билан инерт газ (азот) дан пуфлаб тозалаш

  1. XV-15001, XV-15002, XV-15003, XV-15004, XV-15005 электр узатмали узгич клапанларни (MOV) ёпиш ва электр таъминотидан узиш лозим. Компрессорнинг тескари томонга айланишини олдини олиш (бу лабиринт зичлагичларни бузиши мумкин) учун бу клапанлар ёпиқ бўлиши керак.

  2. XV-15006, XV-15007, XV-15008, XV-15009, XV-15010 узгич клапанларни очиш лозим.

  3. Клапанлар тўпламларидаги РV-15002, РV-15003, РV-15004, РV-15005, LV-15011, LV-15005, LV‑18014, LV-15004, LV-15009A/B/C, PV-14004A/B, LV-15008, LV-15002, FV-15004, LV-14002, LV-15007, LV-15006 тартибга солиш клапанларидан олдин ва кейин жойлашган қўлда бошқариладиган тўсгич арматурани очиш керак.

  4. PV-15001 “НЁ”, LV-15011 “НЁ”, LV‑15002 “НЁ”, LV-15003 “НЁ”, TV-15001 “НЁ”, LV-15005 “НЁ”, LV-18014 “НЁ”, LV‑15004 “НЁ”, FV-15004 “НЁ”, LV-15006 “НЁ”, LV-15007 “НЁ”, LV-14002 “НЁ”, TV‑15002 “НЁ”, LV-15009A/B/C “НЁ”, PV-14004A/B “НЁ”, LV-15008 “НЁ”, TV-15003 “НЁ”, НС-15002 “НЁ” тартибга солиш клапанларини очиш керак.

  5. -4” PR 15015-A2A-R - суюқ фазани FA-1501 сепаратордан GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш;

-4” PR 15089-A2A-R- суюқ фазани FA-1502 сепаратордан GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш;
-4” PR 15039-A1D-R - суюқ фазани FA-1503 сепаратордан GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш;
-4” PR 15051-A1D-D - суюқ фазани FA-1504 сепаратордан GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш йўлларидаги қўлда бошқариладиган тўсгич арматурани очиш керак.

  1. Пропан совутиш циклини пуфлаб тозалаш учун пропан бериш схемасини йиғиш лозим. Суюлтирилган пропан таркибида сув мавжуд бўлмаганда ( ҳар бир темир йўл цистернасидан томчи ҳосил қилиш нуқтаси температурасининг таҳлили) схема а) вариант бўйича йиғилади. Сув мавжуд бўлганда б) вариант бўйича йиғилади.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling