Оао "сибур-нефтехим"
DC-1401 A,B конвертерларда катализаторни пуфлаб тозалаш ва қуритиш
Download 0.79 Mb.
|
пуск
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совуқ секция бўлимларини қуритиш
8.1.11 DC-1401 A,B конвертерларда катализаторни пуфлаб тозалаш ва қуритиш
Полимерланиш реакцияларига олиб келувчи ҳаво кислородини чиқариб ташлаш учун, конвертерни ишга туширишдан олдин пуфлаб тозалаш зарур бўлади. Аппаратнинг шикаст-ланишига олиб келувчи, водород ва этилен аралашмаси билан шиддатли реакция ҳам, кетиши мумкин. Ҳаво кислородини чиқариб ташлаш учун: - аппаратга азот бериш ва уни чиқаришни йўлга қўйиш, пуфлаб тозалашни кислороднинг миқдори 0,5 ҳажм. % га камайгунча олиб бориш лозим. Кислород чиқариб ташлангандан кейин катализаторни қуритишни амалга ошириш керак, бунинг учун: - азот бериш ва уни чиқаришни давом эттириб, аста-секин азотнинг температурасини 150 оС гача кўтариш; - иссиқ азот беришни намлик (сув) қолмагунча давом эттириш; - чиқаётган азотнинг томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температура кўрсаткичи (кўпи билан минус 60 оС) катализаторни қуритиш жараёнининг якуни ҳисобланади; - пуфлаб тозалашни давом эттириб, аста-секин азотнинг температурасини пасайтириш; - пуфлаб тозалашни катализатор совугунча олиб бориш; - ишга туширгунча конвертерни, азотнинг ортиқча босими остида қолдириш керак. Катализаторни қуритиш учун ҳаводан фойдаланиш, сўнгра азот билан пуфлаб тозалаш мумкин. Катализаторни ҳаво билан пуфлаб тозалашда температура 150 оС дан ортиқ бўлмаслиги лозим, акс ҳолда бу палладийнинг оксидланишига олиб боради. Совуқ секция бўлимларини қуритиш Совуқ секциянинг барча бўлимлари (метанол ва полимерлаш ингибитори бўлимларидан ташқари) 0 оС дан паст температураларда ишлатилади. Шунинг учун ишга тушириш даврида ва ишлатиш жараёнида, қувурўтказгичлар ва аппаратларда муз ва кристалл гидратларининг ҳосил бўлишини олдини олиш учун бўлимларни, томчи ҳосил қилиш нуқтаси температураси минус 50 оС гача қуритиш кўзда тутилган. Қуритишни, бўлимларни GB-1201 пиролиз гази компрессоридан бериладиган қуритилган иссиқ ҳаво билан, кетма-кет пуфлаб тозалаш йўли билан амалга оширилади. Ҳаво FF-1201 А,В пиролиз гази қуритгичларида томчи ҳосил қилиш нуқтасининг темпера-тураси минус 50 оС гача қуритилади ва узлуксиз назорат қилиб турилади. Зарур бўлганда (томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси кўтарилганда) регенерация қилинган заҳира қуритгичга ўтилади. Қуритилган ҳаво деэтанизаторнинг ЕА-1401S ребойлерида паст босимли буғ билан 80 оС гача қиздирилади. Лойиҳада иссиқ қуритилган ҳавони совуқ секциянинг барча бўлимларига етказиб бериш кўзда тутилган. Ишлатилган ҳаво ускуналарнинг, пуфлаб тозалаш газининг етарли сарфини таъминловчи, қуйи нуқталаридан атмосферага ташланади. Пуфлаб тозалаш газининг сарфи, пуфлаб тозалашнинг сифати ва унга сарфланадиган вақтга сезиларли таъсир этади, шунинг учун схемада параллел оқимларда жойлашган аппаратларни алоҳида-алоҳида пуфлаб тозалаган мақсадга мувофиқдир. Қуритилаётган аппаратлардаги босимни, унинг руҳсат этилган қийматларидан кўтарилиб кетишига йўл қўймасдан, назорат қилиб бориш лозим. Паст температурали иссиқлик сақлаш (изоляция) тизимининг бузилишига йўл қўймаслик учун, ребойлердан кейин қуритилган ҳавонинг температурасини 80 оС даражасида назорат қилиш лозим. Ускунанинг қизиш тезлигини назорат қилиш ва унинг ўзига хос тузилишини ҳисобга олиш керак. Қуритиладиган тизим қўшни тизимлардан ажратиб қўйилиши лозим. Қуритиш жараёнининг тугагани ҳақида, манбадан энг узоқ масофада жойлашган бир неча нуқтада олиб борилган, томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси таҳлиллари натижалари бўйича қарор қабул қилинади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling