Оао "сибур-нефтехим"


Смена ходимлари қуйидагиларни ёдда тутишлари лозим


Download 0.79 Mb.
bet17/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49
Bog'liq
пуск

Смена ходимлари қуйидагиларни ёдда тутишлари лозим:
- компрессорни ишчи айланиш тезлигига чиқариш даврида ва ундан кейин, етарли миқдордаги совуқлик истеъмолчилари ишга туширилгунча, FA-1603 сепаратордан тоблаш йўллари бўйича суюлтирилган этилен бериш билан, сўриш йўлларидаги оқимларни совутиш амалга оширилади;
- компрессорни ишчи айланиш тезлигига чиқарилгандан кейин, суюлтирилган этилен FA‑1603 сепаратордан истеъмолчиларга, улардаги суюқлик сатҳини кўтариш учун, чиқарилади;
- этилен совутиш циклининг совуқлигидан фойдаланувчи бошқа бўлимлар ишга туширилилиши билан, тоблаш учун бериладиган этиленнинг миқдори тўғриланади;
- истеъмолчиларни ишга тушириш жуда эҳтиётлик билан, ускуналарнинг совуш тезлигини ва компрессорга тушадиган нагрузканинг кўпайиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда, амалга ошири-лиши лозим;
- биринчи поғонанинг сўриш қисмидаги FA-1601 сепараторда суюклик сатҳининг эҳтимолий пайдо бўлишида, суюлтирилган совутиш агентини буғлатиш учун мўлжалланган, компрессорнинг хайдаш қисмидан иссиқ пропан бериш йўлидан фойдаланиш ва суюқлик сатҳининг кўтарилишини тўхтатиш чораларини кўриш лозим;
- мазкур тизимнинг иши етарли даражада самара бермаганда, суюқ этиленни FA-1601 дан сиқиб чиқариш сиғими ёрдамида чиқариб ташлаш лозим.

8.3 Паст температурали газ ажратиш тизими бўлимларини ишга тушириш


Совуқ секциянинг паст температурада газларни ажратиш бўлимларини ишга тушириш вақтида қуйидаги бўлимлар ишга туширилган ва уларнинг иши барқарорлаштирилган бўлиши лозим:


- пропан совутиш цикли (ПСЦ);
- этилен совутиш цикли (ЭСЦ);
- газларни ажратиш қурилмаси (ГАҚ);
- иссиқ секция (ИС).
Совуқ секциянинг паст температурада газларни ажратиш бўлимларини ишга туширишнинг асосий икки варианти мавжуд.
I вариант – бўш, инерт газ билан тозаланган ускунада (азотнинг ортиқча босими остида) ишга тушириш. Бу бирламчи ишга тушириш ёки ускуналар углеводородлардан бўшатилгандан кейин амалга ошириладиган, капитал таъмирлашдан кейин ишга тушириш.
II вариант – иш температурасига яқин температурада, углеводородларнинг ортиқча босими остида бўлган, ускунада ишга тушириш. Бу қисқа муддатли режали ёки авария ҳолатида тўхтатишдан кейин ишга тушириш.
Ҳар икки вариантда ҳам ишга тушириш босқичларининг кетма-кетлиги бир хил, аммо мураккаблиги ва амалга ошириш вақти бўйича жиддий фарқ қилади.
Асосий қийинчилик шундан иборатки, совуқ секция паст температураларда (минус 140 0С гача) ишлатилади, бу ишга тушириладиган ускунани олдиндан совутишни талаб қилади. Бу жараённи жуда эҳтиётлик билан, соатига 30 0С дан ортиқ бўлмаган тезликда амалга оширилади, акс ҳолда ускуналарнинг зичланганлиги бузилиши мумкин.
Ҳар икки вазиятда ҳам совуқ секциянинг паст температурада газларни ажратиш бўлимлари-ни ишга тушириш уч босқичда амалга оширилади:
I босқич – совуқ блок, DA-1301 деметанизатор ва таркибида водород бўлган газ (водород), метан ва этан-этилен фракцияси (ЭЭФ) ни машъалага чиқариш билан DA-1401 деэтанизаторни ишга тушириш.
II босқич – ҚЦА (PSA) ва ацетилен миқдорининг талаб этилган қийматига эришилгунча ЭЭФ ни машъалага чиқариш билан ацетиленни гидридлаш бўлимларини ишга тушириш.
III босқич – FF-1401 ЭЭФ қуриткичи, DA-1402 кондицион этиленни ажратиб олиш колоннаси, “яшил мой” ни сепарациялаш ва полимерлаш ингибитори бўлимларини ишга тушириш.

I вариант бўйича ишга туширишдан олдин, барча ишга тушириладиган ускуналар, таркибида кислороднинг миқдори 0,5 ҳажм. % дан ортиқ бўлмаган азотнинг ортиқча босими остида эканли-гига ишонч ҳосил қилиш керак.


- Ишга тушириладиган участкани технологик схемаси тўғри йиғилганлиги;
- сақловчи клапанларнинг уланганлигини;
- тиқин (заглушка) ларнинг тўғри жойлаштирилганлигини;
- НЎА ва А ни ишга яроқлигини (сигнализация ва блокировкаларга алоҳида эътибор бериш керак) текшириш лозим.
Аппаратлар ва қувурўтказгичларда босимни, газ ҳолидаги углеводородлар билан, олдиндан (ишчи босимга яқин бўлган босимгача) кўтаргандан кейин, суюлтирилган углеводородларни беришни амалга ошириш керак. Бу совутиш жараёнининг хавфсизлигини оширади.
Углеводородларни қабул қилиш ва ишга туширишни амалга оширишда, ускуналарнинг зичланганлигини ташқи томондан узлуксиз текшириш лозим.
Совуқ блок (СБ) га пиролиз газини қабул қилишдан олдин, ишчи FF-1201 қуриткичдаги босим ва температуранинг лойиҳавий кўрсаткичларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бу цеолитнинг сифатли ишлашининг зарурий шароити ҳисобланади ва совуқ секцияга сувнинг ўтиб кетиши, ҳамда совуқ секциянинг аппаратлари ва қувурўтказгичларида муз ва кристалл гидратларининг ҳосил бўлишининг олдини олади. Қуриткичнинг иши текширилиши ва томчи ҳосил қилиш нуқтасининг таҳлилини ўтказиш йўли билан тасдиқланиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling