Оао "сибур-нефтехим"


Этилен совутиш циклини ишга тушириш


Download 0.79 Mb.
bet16/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
пуск

8.2.2.2 Этилен совутиш циклини ишга тушириш



  1. Созлаш ишларини олиб борилиши ва қуйидаги тизимларни ишга туширилиши компрессорни ишга тушириш учун зарурий шароит ҳисобланади:

- мойлаш ва тартибга солиш мойи;
- қуруқ газли зичлагич;
- қуруқ газли зичлагич;
- юқори босимли буғ (буғўтказгич ва турбинани қиздириш);
- вакуум конденсати;
- вални айлантириш механизми;
- пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси.

  1. ЕА-1601 иссиқлик алмашгичнинг қувурлар ҳудудига айланма сув бериш лозим.

  2. ЕА‑1602, ЕА-1603 ва ЕА-1604А/В/С совуткичлардаги этилен совутиш агентининг сатҳини ишчи қийматларгача кўтариш лозим.

  3. Поғоналараро сепараторлардаги босимлар қиймати турлича бўлганда, улар ўртасидаги босимни тенглаштириш лозим. Бунинг учун сиқиб хайдашнинг учинчи поғонаси сўриш қисмидаги электр узатмали XV-16003 (MOV) клапанни аста-секин бир оз очиш керак. Компрессорнинг корпуси босим остида синалгандан кейин, компрессорнинг ташлаш қисмидаги қувурўтказгични Н-1609 тескари клапангача босим остида синаш керак, бунинг учун электр узатмали XV-16004 (MOV) клапанни аста-секин бир оз очиш керак. Қувурўтказгичлар босим остида синалгандан кейин, FV-16002X “НЁ” ва FV-16003X “НЁ” минимал сарфни тартибга солиш клапанларини аста-секин очиш ва тизимдаги босимни тенглаштириш лозим.

  4. Электр узатмали (MOV) XV-16001, XV-16002, XV‑16003 ва XV-16004 (MOV) сурилма (задвижка) ларни тўлиқ ёпиш керак.

  5. FA-1603, FA-1602 ва FA-1601 сепараторлардаги босим тенг бўлган вазиятда электр узатмали (MOV) сурилма (задвижка) ларни дарҳол очиш мумкин.

  6. Тизимни ишга туширишдан олдин сизиб чиқишлар мавжудлигига текшириш лозим.

  7. Этилен совутиш агенти компрессорининг GT-1601 турбинасини ишга тушуриш “GB-1601 этилен совутиш агенти компрессорини GT-1601 буғ турбинаси билан ишлатиш, таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома” га мувофиқ амалга оширилади.

  8. Турбина/компрессорни айланиш тезлигининг қиймати “MIN. GOVERNOR SPEED” минутига 6384 айланишга етганда, айланиш тезлигини бошқариш, совуқ секция смена муҳандисининг бошқарув панелига ўтказилади. Турбина/компрессорни айланиш тезлигининг бундан кейинги бошқариш, компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмидаги қувурўтказгичда ўрнатилган РС‑16009 назорат асбоби (контроллер) билан амалга оширилади. Назорат асбоби (контроллер) нинг топшириғини пасайтириб, турбина/компрессорнинг айланиш тезлиги оширилади, бунда компрессорнинг сўриш қисмларидаги босим пасайтирилади.

  9. Турбина/компрессорнинг айланиш тезлиги (1200 r/min дан 7887 r/min дан ортиқ бўлмаган ишчи қийматгача) ортиб боргани сари, смена муҳандиси компрессорнинг барча уч поғонасининг сўриш қисмига берилаётган газ фазасининг температурасини қаттиқ назорат қилиши лозим. Бу даврда газ фазаси, FV-16001X “НО”, FV-16002X “НО” ва FV-16003X “НО” минимал байпас клапанлари орқали, тўлиқ ҳажмда берилади. Берилаётган газ фазасининг температураси юқори, бу уни совутиш учун суюлтирилган пропан (“закалка”) беришни талаб қилади. Компрессорнинг айланиш тезлиги ортиб ва поғоналарнинг сўриш қисмидаги босим пасайиб боргани сари, минимал сарф оқимларини кўпроқ совутиш талаб этилади. Компрессорнинг поғоналари бўйича, тоблаш учун берилаётган суюлтирилган пропаннинг миқдори TV-16001 “НЁ” ва TV-16002 “НЁ” клапанлар билан тартибга солинади.

  10. Компрессорнинг сўриш қисмларидаги газ фазасининг температураси ишчи қийматларга етгандан кейин ТС-16001 ва ТС‑16002 температура назорат асбоблари (контроллер) ни автоматик режимга ўтказиш лозим.

  11. Компрессорнинг иш режимини нормаллаштириш ва этиленни конденсатланишининг бошла-нишида сепараторлардаги суюқлик сатҳини кўтарилишини олдини олиш учун, этилен совутиш агентини истеъмолчи (технологик иссиқлик алмашгич) ларга беришга киришиш лозим. Этилен совутиш агенти беришни ғоят эҳтиётлик билан, олдиндан йўлларни совутиб, амалга ошириш керак.

  12. Хайдаш қисмида босимнинг ишчи қийматига эришилганда, компрессорнинг газли зичлаш тизимидаги азотни, этиленга алмаштириш керак.

  13. “Тоблаш” (“закалка”) учун суюлтирилган этилен берилиши FA-1603 сепаратордаги суюқлик сатҳининг пасайишига ва FA-1602 сепараторда суюқлик сатҳининг кўтарилишига ва, FA-1601 сепараторда суюқлик сатҳининг эҳтимолий кўтарилишига олиб келади. Суюлтирилган этиленни FA-1603 га ўтказиш ва сўнгра уни “тоблаш” (“закалка”) га бериш учун FA-1605 сиғимдан фойдаланиш лозим.

  14. Истеъмолчиларни этилен билан тўлдириш жараёнида тизимларни, қурилманинг ташқарисидан бериладиган этилен совутиш агенти билан қўшимча таъминлашни давом эттириш лозим.

  15. Мазкур шароитларда конденсатланмайдиган, инерт газлар (метан, азот) нинг мавжуд бўлиши, уларнинг FA-1604 этилен совутиш агенти тўплагичининг юқори қисмида тўпланишига олиб келади. Конденсатланмайдиган газларни чиқариб ташлаш учун, PSV-1602 сақловчи клапанларга параллел ўрнатилган, газ фазасини FA-1604 дан машъалага чиқариш йўлидаги қўлда тартибга солинадиган вентилни бир оз (1÷2 резбага) очиш керак.

  16. Компрессорни биринчи, иккинчи ва учинчи поғоналарининг сўриш қисмида минимал сарф йўлларидаги тартибга солиш клапанлари автоматик тарзда бошқариш (AUTO) режимида ўрнатилади.

  17. Совутиш циклининг иш режими барқарорлашиб боргани сари босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling