Оао "сибур-нефтехим"
Смена ходимлари қуйидагиларни ёдда тутишлари лозим
Download 0.79 Mb.
|
пуск
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2.2 Этилен совутиш циклини ишга тушириш
Смена ходимлари қуйидагиларни ёдда тутишлари лозим:
- компрессорни ишчи айланиш тезлигига чиқариш даврида вакуум конденсаторда босим кўтарилганда, паст босимли буғ тизимига, юқори босимли буғни олиш тизими ишга туширилади; - компрессорни ишчи айланиш тезлигига чиқариш даврида ва ундан кейин, етарли миқдордаги совуқлик истеъмолчилари ишга туширилгунча, FA-1504 сепаратордан тоблаш йўллари бўйича суюлтирилган пропан бериш билан, сўриш йўлларидаги оқимларни совутиш амалга оширилади; - компрессорни ишчи айланиш тезлигига чиқарилгандан кейин, суюлтирилган пропан FA‑1504 сепаратордан FA-1503 ва FA-1502 сепараторларга, улардаги суюқлик сатҳини кўтариш учун, чиқарилади; - пропан совутиш циклининг совуқлиги ва иссиқлигидан фойдаланувчи бошқа бўлимлар ишга туширилилиши билан, тоблаш учун бериладиган пропаннинг миқдори тўғриланади; - истеъмолчиларни ишга тушириш жуда эҳтиётлик билан, ускуналарнинг совуш тезлигини ва компрессорга тушадиган нагрузканинг кўпайиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилиши лозим; - биринчи поғонанинг сўриш қисмидаги FA-1501 сепараторда суюклик сатҳининг эҳтимолий пайдо бўлишида, суюлтирилган совутиш агентини буғлатиш учун мўлжалланган, компрессорнинг хайдаш қисмидан иссиқ пропан бериш йўлидан фойдаланиш ва суюқлик сатҳининг кўтарилишини тўхтатиш чораларини кўриш лозим; - мазкур тизимнинг иши етарли даражада самара бермаганда, олдиндан тайёрланган GА-1501 насосни ишга тушириш ва пропанни 4-поғонанинг FA-1504 сепараторига хайдаш лозим. 8.2.2 Этилен совутиш циклини ишга тушириш Этилен совутиш циклини ишга киритилиши, табиий газни ажратиш ва этилен ишлаб чиқариш қурилмаларини ишга тушириш ва нормал иш режимига чиқариш учун зарурий шароит ҳисобланади. Таъмирлаш ишлари бажарилгандан кейин тизимни этилен совутиш агенти билан тўлдириш, ҳамда иш жараёнида қўшимча таъминлаш, товар этилен сақланувчи FB-8102A/B сферик резервуар-лардан амалга оширилади. Тизимни этилен билан тўлдириш ва қўшимча таъминлаш жараёни, этилен қурилмаси совуқ секциясининг ходимлари томонидан, цех рахбарияти ва ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати билан келишилган ҳолда, амалга оширилади. Этилен совутиш агенти тизимини этилен билан тўлдириш тартибини батафсил кўриб чиқамиз. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling