Диққат! Колонна корпусини тузилишининг ўзига хос ҳусусиятларини ёдда тутинг ва унинг қуйи қисмида температуранинг, руҳсат этилган қийматдан пасайиб кетишига йўл қўйманг.
Диққат! Совуқ секциянинг ускуналари ва қувурўтказгичларини совутиш тезлигини 30÷50 °С/h дан ортиқ бўлишига йўл қўйманг.
- DА-1401 нинг кубида суюқликнинг сатҳи пайдо бўлганда, FV-14004 клапан орқали, тайёр-ланган ЕА-1401 ребойлерга тўйинган паст босимли буғ бериш ва LV-14001 клапан орқали FА-1404 дан конденсатни чиқаришни ташкил этиш лозим.
DA-1301 дан бериладиган куб суюқлиги сарфини аста-секин, имкони бўлган максимал даражагача ошириб бориб, ЕА-1403 конденсаторга минус 23 0С изотермали пропан совутиш агенти бериш керак.
DA-1301 нинг кубидан машъалага чиқариладиган дренажни тўлиқ ёпиш лозим (агар у, бу вақтда очиқ бўлса).
FA-1401 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимида суюқликнинг сатҳи пайдо бўлганда, GA-1401 ва GA-1401S флегма насосларини “Этилен цехининг насос ускуналарини ишлатиш” бўйича қўлланмага мувофиқ, совутишга қўйиш керак.
FA-1401 даги суюқлик сатҳини 40-60 % гача кўтариш лозим.
Совутиш тугалланганда GA-1401 насослардан бирини ишга тушириш ва флегманинг сарфини 8 m3/h гача кўтариш керак.
DA-1401 нинг кубида суюқликнинг сатҳи пайдо бўлганда БГҲТ цехининг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, куб суюқлигини, LV-14005 клапан орқали корхонанинг ёнилғи тизимига, чиқаришни бошлаш лозим.
Колоннанинг ишини барқарорлаштириш керак. Иш режими барқарорлашиб боргани сари, босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим - .
8.3.2 Совуқ секция (СС) ни ишга туширишнинг иккинчи босқичи
СС ишга туширишнинг иккинчи босқичи қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:
Водород ҚЦА (PSA) дан
▼
Do'stlaringiz bilan baham: |