Оао "сибур-нефтехим"


Совуқ секцияни нормал ҳолатда ишлатиш


Download 0.79 Mb.
bet29/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
пуск

8.4 Совуқ секцияни нормал ҳолатда ишлатиш

Хизмат кўрсатувчи ходимлар технологик жараённи олиб бориш ва қурилманинг авариясиз ишлашини таъминлайдилар.


Совуқ секциянинг нормал шароида ишлатиш, қуйида санаб ўтилган ҳужжатларга мувофиқ олиб борилади:
- технологик регламент;
- алоҳида бўлимлар, насос ва компрессор ускуналарини ишлатиш бўйича қўлланмалар;
- ходимларнинг лавозим йўриқномалари;
- газ ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар;
- техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар;
- авария ҳолатларини бартараф этиш режаси;
- цех ва секция бўйича буйруқлар ва фармойишлар.
Қурилмани нормал шароида ишлатишда қуйидагилар узлуксиз назорат қилиниши лозим:
- технологик ускуналар (колонналар, сиғимлар, иссиқлик алмашгичлар, буғ турбиналари, компрессорлар, насослар) ва қувурўтказгичларнинг ҳолати;
- пойдеворлар, хизмат кўрсатиш майдончалари, ускуналар ва қувурўтказгичларнинг маҳкамлаш мосламалари, сақловчи ва тартибга солувчи клапанлар, тўсгич арматуранинг ҳолати;
- назорат-ўлчаш асбоблари, сигнализация ва блокировка воситаларининг ҳолати (аниқланган носозликлар дарҳол бартараф этилиши керак);
- лойиҳага мувофиқ ўрнатилган ва ўт ўчириш, портлашдан хавфли концентрациялар сигнализацияси тизимлари, ўт ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа воситаларнинг ҳолати;
- ўз вақтида лаборатория таҳлилларини олиб бориш, уларнинг натижалари асосида технологик режимни тўғрилаб бориш (корректировка) лозим.


8.5 Қурилмани тўхтатиш

Қурилма қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:


1. Режали (нормал) тўхтатиш, қуйидагиларга бўлинади:
- қисқа муддатли тўхтатиш (жорий таъмирлаш учун) - бир неча соатдан 3 кунгача;
- чекланган тўхтатиш (шошилинч таъмирлаш учун) - 3 кундан 10 кунгача;
- тўлиқ тўхтатиш (капитал таъмирлаш учун) - 10 кундан 30 кунгача.
2. Режадан ташқари тўхтатиш, қуйидагиларга бўлинади:
- ускуналарнинг носозликларини олдини олиш ёки хом ашё, реагентлар ва тайёр маҳсулотнинг оқиб чиқишларини бартараф этиш учун мажбурий тўхтатиш;
- авария ҳолатида тўхтатиш, бунда энергия ресурсларидан бирини – электр энергияси, буғ, совутиш суви, НЎА ҳавоси, азот, конденсатни бериш тўхтатилади ёки ГАҚ, ИС, GB-1501, GB-1601 ларни қандайдир бошқа сабаблар билан авария ҳолатида тўхтатиш.
Совуқ секциянинг мажбурий тўхтатишлари қисқа муддатли тўхтатиш ҳисобланади. Совуқ секцияни қисқа муддатли тўхтатиш режалаштирилган ва режалаштирилмаган (авария ҳолатида) бўлиши мумкин.
Режалаштирилган қисқа муддатли тўхтатиш цех бошлиғи ёки унинг муовинининг ёзма фармойишига мувофиқ амалга оширилади, унда тўхтатишнинг мақсади, вақти ва давомийлиги кўрсатилади.
Режалаштирилган қисқа муддатли тўхтатиш - тўлиқ ёки қисман тўхтатиш бўлиши мумкин.
Совуқ секцияни қисқа муддатли режалаштирилган тўлиқ тўхтатиш, узоқ вақт давом этмайдиган, аммо зарур бўлган таъмирлаш ишларини, секцияни тўлиқ тўхтатмасдан бажариб бўлмайдиган вазиятларда амалга оширилади.
Совуқ секцияни қисқа муддатли режалаштирилган қисман тўхтатиш, узоқ вақт давом этмайдиган таъмирлаш ишларини секцияни тўлиқ тўхтатмасдан бажарса бўладиган вазиятларда амалга оширилади.
Мисол сифатида бир неча эҳтимолий вазиятларни келтириш мумкин.
ҚЦА қурилмасидаги таъмирлаш ишлари:
- ацетиленни гидридлаш учун водород бериш тўхтатилган;
- DA-1402 колонна "ўзига" ишлаш режимига ўтказилган;
- ЭЭФ "яшил мой" ни сепарациялаш бўлимидан олдин машъалага чиқарилади, у ҳам тўхтатилади;
- бошқа бўлимлар иш режимида қолади.
Гидридлаш бўлимидаги таъмирлаш ишлари:
- ЭЭФ DA-1401 деэтанизаторнинг FA-1403 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан машъалага чиқарилади;
- водород бериш тўхтатилган;
- DA-1402 колонна "ўзига" ишлаш режимига ўтказилган;
- "яшил мой" ни сепарациялаш ва ЭЭФ ни қуритиш бўлимлари тўхтатилади;
- бошқа бўлимлар иш режимида қолади.
Кондицион этиленни ажратиб олиш бўлимидаги таъмирлаш ишлари:
- гидридланган ЭЭФ "яшил мой" ни сепарациялаш бўлимидан олдин машъалага чиқарилади;
- "яшил мой" ни сепарациялаш ва ЭЭФ ни қуритиш бўлимлари тўхтатилади;
- бошқа бўлимлар иш режимида қолади.
Ишлаб чиқаришнинг режали (қисқа муддатли, чекланган, тўлиқ) тўхтатишларининг тартиби ва уларни амалга оширишда смена тезкор (оператив) ходимларининг ҳаракатлари, қуйида келтирилган этилен ишлаб чиқариш қурилмасининг совуқ секцияси бўлимларини режали (нормал шароитда) тўхтатиш тартибига (8.5.1 б.) мувофиқ бўлиши лозим.
Иложсиз авария ҳолатларида ва авария ҳолатларида ходимларнинг ҳаракатлари, қуйида келтирилган этилен ишлаб чиқариш қурилмасининг совуқ секцияси бўлимларини авария ҳолатида тўхтатиш тартибига (8.5.2 б.) мувофиқ бўлиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling