Оао "сибур-нефтехим"


Совуқ секцияни режали (нормал ҳолатда) тўхтатиш


Download 0.79 Mb.
bet30/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.1 Совуқ секцияни режали (нормал ҳолатда) тўхтатиш
Совуқ секция (СС) ни нормал ҳолатда тўхтатиш цех бошлиғи ёки унинг муовинининг ёзма фармойишига мувофиқ амалга оширилади, унда тўхтатишнинг мақсади, вақти ва давомийлиги кўрсатилади.
Совуқ секцияни нормал ҳолатда тўхтатишда ускуналарни хавфсиз тўхтатиш бўйича технологик операцияларни ўтказиш учун етарли вақт бўлади.
Совуқ секцияни нормал ҳолатда тўхтатиш барча тизимларни тўхтатишгача ишлаб туришини, ускуналарнинг бутунлигини ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
Агар узоқ муддатли тўлиқ тўхтатиш режалаштирилаётган бўлса, хом ашё йўқотишларини қисқартириш учун совуқ секциянинг барча сиғим ва колонна туридаги ускуналарида суюқлик сатҳини олдиндан, минимал руҳсат этилган қийматларгача, пасайтириш лозим.
Агар ишлаб чиқаришни қисқа муддатли ёки чекланган тўхтатиш режалаштирилаётган бўлса, бироқ совуқ секцияда ҳеч қандай таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилмаган бўлса, унда сиғим ва колонна туридаги ускуналарда суюқлик сатҳини пасайтириш шарт эмас, бу ускуналарни совутилган ҳолда узоқроқ ушлаб туриш ва ишга тушириш муддатларини қисқартириш имконини беради.
Агар қисқа муддатли ёки чекланган тўхтатишда совуқ секциянинг бир ёки бир неча участкаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилаётган бўлса, унда бу участкаларни суюқ углеводородлардан максимал даражада бўшатиш лозим, бошқаларида эса ишчи температураларнинг узоқ вақт сақланиб туришини таъминлаш керак.
Бу тадбирлар таъмирлашга тайёрлаш ва ишга тушириш муддатларини қисқартириш, ҳамда хом ашёни тежаш ва кўпроқ товар маҳсулот олиш имконини беради.
Совуқ секцияни нормал ҳолатда тўхтатиш, ГАҚ га бериладиган табиий газ бўйича нагрузка камайтирилгандан ва ИС нинг ишлаб турган икки пиролиз печидан бири тўхтатилгандан кейин амалга оширилади.
Совуқ секцияни тўхтатишда, бўлимларни қуйидаги кетма-кетликда тўхтатиш лозим:
- кондицион этиленни ажратиб олиш бўлими (DA-1402 этилен колоннаси);
- "яшил мой" ни сепарациялаш бўлими;
- полимерлаш ингибитори бўлими;
- ҚЦА (PSA) қурилмаси;
- совуқ блок (СБ);
- DA-1301 деметанизатор;
- DA-1401 деэтанизатор;
- ацетиленни гидридлаш бўлими (DC-1401);
- этилен совутиш цикли (ЭСЦ);
- пропан совутиш цикли (ПСЦ).
Зарур бўлганда, совуқ секцияни тўхтатишдан олдин FF-1401 ЭЭФ қуритгичини регенера-циялаш ва инерт газ билан пуфлаб тозалашни амалга ошириш, ҳамда уни узиб қўйилган ҳолда азотнинг 50 kРа ортиқча босими остида қолдириш лозим.
Агар бундай зарурат бўлмаса, унда FF-1401 кондицион этиленни ажратиб олиш бўлими таркибида узиб қўйилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling