Оао "сибур-нефтехим"
GА-1410Х насослардан бирини ишга тушириш ва DA-1401 га полимерлаш ингибитори беришни тартибга солиш керак
Download 0.79 Mb.
|
пуск
GА-1410Х насослардан бирини ишга тушириш ва DA-1401 га полимерлаш ингибитори беришни тартибга солиш керак.
Совутишдан кейин GA-1402 насослардан бирини ишга тушириш, сарфни 2,5-3 m3/h оралиғида тартибга солиш керак. Назорат ликопчасидаги температурани TI-14030 минус 20 0С - минус 21 0С атрофида бўлишини назорат қилиб, DA-1402 нинг 9-ликопчасидан FB-8102,В сферага этилен чиқаришни аста-секин кўпайтириш лозим. Пиролиз газини тайёрлаш секциясининг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, FA-1403 дан GB-1201 пиролиз гази компрессорининг сўриш қисмига пуфлаб тозалаш маҳсулотларини бериш йўлидаги FV-1403 клапанни очиб, 150-200 kg/h даражасидаги сарфни таъминлаш лозим. Кубни буғлашни ва флегма миқдорини кўпайтириб, 9-ликопчадан чиқариладиган оқимни шундай тартибга солиш лозимки, бунда назорат ликопчаларидаги температураларнинг қиймати TI-14030, TI-14033 лойиҳавий қийматларга яқин бўлсин ва ЭЭФ ни этилен ва этанга ажратишнинг керакли сифатига эришилсин. Товар этилен ва рециркуляцион этаннинг сифатини, мос равишда AI-14004 ва АС-14005 оқим таҳлиллагичлари бўйича назорат қилиш лозим. Товар этиленнинг таркиби, кондицион таркибга яқин бўлганда, лаборатория таҳлилини амалга ошириш керак. Агар оқим таҳлиллагичининг кўрсаткичлари ва лаборатория таҳлилининг натижаларига яқин бўлса ёки бир хил бўлса, FB-8102А кондицион этилен сферасига, колоннанинг 9-ликоп-часидан чиқариладиган оқимнинг бир қисмини юбориб, уни совутишни бошлаш керак. Агар оқим таҳлиллагичининг кўрсаткичлари ва лаборатория таҳлилининг натижаларини таққослаганда, улар ўртасида катта фарқ бўлса, лаборатория таҳлилини қайтадан ўтказиш лозим. Агар бу сафар ҳам фарқ катта бўлса, унда оқим таҳлиллагичини созлаш (настройка) керак. Кондицион этилен олингандан кейин, товар этилен оқимини FB-8102А сферага ўтказиш учун талабнома бериш керак . DA-1402 нинг кубида кондицион рециркуляцион этан ҳосил бўлгандан кейин, оқим таҳлиллагичининг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, лаборатория таҳлилини амалга ошириш керак. Агар натижалар ўртасида катта фарқ бўлса, лаборатория таҳлилини қайтадан ўтказиш лозим. Агар ҳеч нарса ўзгармаса, унда таҳлиллагични созлаш (настройка) керак. Агар лаборатория таҳлили рециркуляцион этаннинг сифатини тасдиқласа, унда иккинчи пиролиз печини ишга тушириш ҳақида фамойиш олингандан кейин ИС нинг смена муҳандиси билан келишилган ҳолда, PV-18006 клапан орқали машъалага чиқаришни аста-секин ёпиб, оқимни печларга ўтказиш лозим. ЕА-1303 ён томонда жойлашган ребойлерни аста-секин ишга тушириш керак. ЕА-1303 га бериладиган ЭЭФ нинг сарфини кўпайтириб, пиролиз газининг температурасини лойиҳавий қиймат - минус 14 0С гача пасайтиришга эришиш лозим. Ишга туширилган бўлимларнинг ишини барқарорлаштириш керак. Босим, сарф, сатҳ ва температура тартиблагич (регулятор) ларини қўлда бошқаришдан автоматик тарзда бошқариш режимига ўтказиш лозим. Цех битта пиролиз печидан ишлаган даврда, нокондицион этиленни FB-8102В дан, унда суюқлик сатҳининг ~10 % қолгунча олиб, қайта ишлаши мумкин. FB-8102В дан DА-1301 деметанизаторга бериладиган нокондицион этиленнинг сарфини аста-секин 9-10 m3/h гача етказиш керак. Конвертердан чиқишда ацетиленнинг миқдори 10 ррm ва ундан юқори бўлганда, DA-1402 ни таъминлаш оқимини колоннадан чиқариш ва машъалага йўналтириш лозим. Ацетилен ўтиб кетган ва DА-1402 нинг 9-ликопчасида унинг концентрацияси 5 ррm дан ортиб кетган вазиятда, этиленни FB-8102В нокондицион маҳсулот сферасига чиқариш керак. Совуқ секцияни қисқа муддатли тўхташдан кейин ишга тушириш, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда, бошланғич ишга тушириш каби амалга оширилади: - ускуналар совутилган ва ишчи босим остида қолдирилган; - бир қатор сиғимлар ва колонналар кубларида суюқлик сатҳлари сақланган; - DA-1402 "ўзига" ишлаш режимида. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling